Бугун 2 июнь, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Буффон: Афсона ҳаётидан афсонавий кадрлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Замонавий футболнинг энг ёрқин юлдузларидан бири бўлган Жанлуиджи Буффон бутсалари ва қўлқопларини михга илди.

Лекин камдан-кам футболчига насиб этадиган узоқ йиллик фаолиятида у бир қатор унутилмас лавҳаларни намойиш этдики, уларни фақат музюрак мухлисгина хотиржам кузатиши мумкин. Жанлуиджи Буффон 1995 йилда «А» сериясидаги дебютини нишонлади. Ўша пайтларда жамоалар фақат икки нафар ўйинчини алмаштириш ҳуқуқи берилар, энди пайдо бўла бошлаган антеннали улкан мобил телефонлар олий мақомдаги дабдаба белгиси эди. Келинг, яхшиси, афсонавий дарвозабон фаолиятидаги муҳим босқичларни эсга олайлик.

1998 йил, сентябрь. Буффон журнал мутолаасига шунчалик берилиб кетдики, қўл-қопни ечиб қўйишни ҳам унутиб қўйди. Лилиан Тюрам ва Энрико Кьезалар ҳам қизиқиб қолишган.

2000 йил, апрель. Буффон «Милан» устидан эришилган ғалабани файер билан нишонламоқда. Ягона гол муаллифи Эрнан Креспо.

2006 йил, июль. Буффон бош мураббий Марчелло Липпининг қўлидан ўз фаолиятидаги асосий совринни олмоқда. Мундиал финалида италияликлар французлар устидан пенальтилар сериясида ғолиб чиқишди. Жанлуиджи ўта мураккаб ўйинни ўтказди.

2007 йил, май. «Ювентус» «Ареццо»ни таслим этиш билан «В» сериясидан «А» сериясига кўтарилишни кафолатлади. Ана шу муваффақият учун жамоа махсус футболкаларни тайёрлаб қўйганди.

2009 йил, апрель. Буффон Италиядаги «Чиамбретти туни» ТВ-шоусига ташриф буюрди. Ўшанда 31 ёшли дарвозабон қуйидагича баёнот берганди: «Яна 4-5 йил ўта юксак савияда ўйнай оламан».

2011 йил, декабрь. Буффон Янги йилни Дубайда ўша пайтдаги рафиқаси Алёна Шередова билан кутиб олмоқда. Чехия гўзали ва фотомодель 2011-2014 йилларда Жиджи билан бир ёстиққа бош қўйганди.

2014 йил, июнь. Буффон мухлисларнинг пиротехника воситалари таъсири туфайли туманда қолиб кетди. Мазкур кадр Евро-2012даги Хорватия терма жамоасига қарши ўйиндан олинган.

2016 йил, май. Буффон 12-марта Италия чемпиони бўлди. Тўғри, «Ювентус»ни иккита совриндан жудо қилишди.

2017 йил, июнь. Буффон финалдаги «Реал»дан қабул қилинган мағлубият туфайли ЕЧЛ Кубогини қўлга кирита олмади. Нуфузли соврин афсонавий посбон учун армонга айланди.

2017 йил, август. Буффон ЕЧЛнинг қуръа ташлаш маросимида меҳрибонлик билан Роналдунинг оёғини босиб қўйди. Ўша паллада дарвозабон «Юве»нинг ғолиб бўла олмаслигига қайси жамоа сабаб бўлишини билмасди.

2018 йил, апрель. «Реал»га қарши машҳур 1|4 финал беллашуви. Мазкур учрашувдан кейин Жиджи учрашув ҳаками Оливернинг кўксидаги юрак эмас, ахлат қутиси эканлигини айтганди.

2018 йил, июль. 40 ёшли Буффон ўз фаолиятини «ПСЖ»да давом эттирди. Парижда у кўп (17та ўйинда18та гол ўтказиб юборган) ўйнамади, лекин Франция чемпиони бўлди.

2023 йил, март. Буффон «Б» сериясидаги «Комо»га қарши учрашув стартида Сеск Фабрегас билан вимпеллар алмашмоқда.

А.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 06:01, 21.08.2023. Ўқилди: 1643 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик