Бугун 28 февраль, 2026 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 27.02.2026 18:00
      • Бухоро
      • 1:0
      • Қўқон-1912
      • 27.02.2026 18:45
      • Андижон
      • 4:0
      • Сўғдиёна
      • 27.02.2026 19:00
      • Пахтакор
      • 2:0
      • Қизилқум
      • 28.02.2026 18:45
      •   Нефтчи
      • 0:0
      • Машъал
      • 28.02.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Сурхон
      • 28.02.2026 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 01.03.2026 19:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 01.03.2026 19:15
      • Насаф
      • -:-
      • Хоразм
  • «A» Серия
      • 28.02.2026 00:45
      • Парма
      • 1:1
      • Кальяри
      • 28.02.2026 19:00
      • Комо
      • -:-
      • Лечче
      • 28.02.2026 22:00
      • Верона
      • -:-
      • Наполи
      • 01.03.2026 00:45
      • Интер
      • -:-
      • Женоа
      • 28.02.2026 01:00
      • Леванте
      • 2:0
      • Алавес
      • 28.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 28.02.2026 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Вильярреал
      • 28.02.2026 22:30
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 01.03.2026 01:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Атлетико
      • 28.02.2026 01:00
      • Вулверхэмптон
      • 2:0
      • Астон Вилла
      • 28.02.2026 17:30
      • Борнмут
      • -:-
      • Сандерленд
      • 28.02.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 28.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брентфорд
      • 28.02.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 28.02.2026 20:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Эвертон
      • 28.02.2026 22:30
      • Лидс
      • -:-
      • Манчестер Сити

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Юрген Клопп "Реал"га шарт қўйди [16]

Рэшфорд "Барса"да қоладиган бўлди. Трансфер тафсилотлари [8]

Суперкомпьютер қуръадан сўнг Чемпионлар Лигасида ким ғолиб бўлишини тахмин қилди [8]

"Фақат энг тайёрлар боради": Тухель Беллингемнинг Жаҳон чемпионатидаги иштирокига кафолат бермади [8]

"Буни кимдир уддалаганми?": Артета "Арсенал"нинг тўртта соврин ютиши ҳақидаги саволга жавоб берди [5]

Маркус Рэшфорд «Барселона»да қолиш учун маошининг катта қисмидан воз кечди [5]

"Реал Мадрид" Рауль Асенсионинг жароҳати борасида расмий маълумот берди [5]

Zo'r TV телеканали 28-февраль куни «Барселона» ва «Интер» иштирокидаги ўйинларни жонли трансляция қилади [4]

Чемпионлар Лигаси 1/8 финал ўйинлари тақвими маълум бўлди: иккита топ-ўйин параллел равишда ўтказилади [4]

Ракитич "Барселона"нинг "Ньюкасл"га қарши ўйини ҳақида фикр билдирди [4]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Андижон 1 3
2 Пахтакор 1 3
3 Бухоро 1 3
4 Бунёдкор 0 0
5 Динамо 0 0
6 Локомотив 0 0
7 Машъал 0 0
8 Навбаҳор 0 0
9 Насаф 0 0
10 Нефтчи 0 0
11 ОКМК 0 0
12 Сурхон 0 0
13 Хоразм 0 0
14 Қўқон-1912 1 0
15 Қизилқум 1 0
16 Сўғдиёна 1 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Бухоро 1-0 Қўқон-1912
1-тур Андижон 4-0 Сўғдиёна
1-тур Пахтакор 2-0 Қизилқум
1-тур Нефтчи - Машъал

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

28/02 18:45 Нефтчи - Машъал
28/02 19:00 Локомотив - Сурхон
28/02 19:15 Динамо - Навбаҳор
01/03 19:00 ОКМК - Бунёдкор
01/03 19:15 Насаф - Хоразм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"ПСЖ" янги ҳужумчи олмоқчи, Зиеш ниҳоят "Челси"дан кетди, Саудияга йўл олаётган яна бир юлдуз — Кечанинг энг муҳим трансферлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

20 август куни чиққан энг муҳим трансфер янгиликлари билан танишинг.

"ПСЖ" Коло-Муани борасидаги музокараларда муаммога дуч келди

Франкфуртнинг “Айнтрахт” клуби ҳужумчиси Рандал Коло-Муани “ПСЖ” билан 5 йиллик шартнома борасида келишиб олди. Фақат "Айнтрахт" билан келишиш қолди. Ва ҳозирча бу борада ҳеч қандай ҳаракатлар йўқ. ЖЧ-2022 кумуш медали совриндорини трансфер қилиш бўйича парижликлар биринчи таклифни юборишганди. Таклиф жиддий – 65 миллион евро. Аммо “Айнтрахт” дарҳол рад жавобини берди. Дарвоқе, Коло-Муани “Дармштадт”га қарши ўйинда (1:0) майдонга тушиб, ғалаба тўпини киритди.

АҚШ терма жамоаси футболчиси Премьер-лигага қайтди

Ярим ҳимоячи Тэйлер Адамс бир неча кун олдин "Челси"га ўтиши мумкин эди. Баъзи маълумотларга кўра, америкалик ҳатто тиббий кўриклардан ҳам ўтган, аммо Лондон клуби бошлиқлари фикрини ўзгартирган. Нега? Улар Мойсес Кайседо ва Ромео Лавиани сотиб олишга эътибор қаратдилар. Адамс бу мавсум Чемпионшипда иштирок этаётган "Лидс"га қайтди. Бироқ у ерда узоқ қолмади - бир неча кундан кейин уни "Борнмут" сотиб олди. Премьер-лига иштирокчиси АҚШ терма жамоаси футболчиси учун 26,9 миллион евро тўлади.

"Галатасарой" "Челси"дан Зиешни ижарага олди

Зиеш Адамсга ўхшаш вазиятга тушиб қолди. Бир муддат олдин марокашлик Саудия Арабистонига йўл олган, бироқ тиббий кўрикдан ўта олмаганди. “Ан-Наср” шифокорлари футболчининг тиззасида муаммо борлигини аниқлашди. Аммо Туркияда Зиеш ҳеч қандай қийинчиликка дуч келмади. Тиббий кўрикдан ўтди ва шартнома имзолади. Шартномага кўра, "Галатасарой" "Челси" футболчисини мавсум охиригача ижарага олди. Шу билан бирга, турк клуби ижара муддати тугагач, сотиб олиш ҳуқуқига эга.

"Барселона" Дестни яна ижарага юборади

2020 йилда "Барселона" Сержиньо Дест учун "Аякс"га 21 миллион евро тўлаган. Ўшандан бери ҳимоячи Каталония клуби либосида 72 та ўйин ўтказган, бироқ у ҳеч қачон жамоанинг бир қисми бўла олмади. Ўтган мавсумда Дест "Милан"да ҳаракат қилди (14 та ўйин). Эйндховен клуби америкалик футболчини кейинроқ сотиб олиш имконияти билан мавсум охиригача ижарага олади.

Хаби Алонсо "Бавария"дан ҳимоячи қабул қилди

Станишич 2017 йилда "Бавария" тизимига келганди. Олти йил ўтгач, у клубини ўзгартиришга қарор қилди. Хорватиялик футболчи кейинги мавсумни испаниялик мураббий Хаби Алонсо бошқараётган “Байер”да ўтказади. 23 ёшида Йосип "Бавария"нинг асосий таркибида 41 та ўйин ўтказган (ўтган мавсумда 23 та). Трансфердан сўнг "Байер" спорт директори Саймон Рольфес йигитнинг икки оёғида ҳам яхши ўйнаш қобилиятини ва ҳимояда бир нечта позицияларни ёпиш қобилиятини қайд этди.

“Аякс” ЖЧ-2022 бронза медали совриндори билан ҳимояни мустаҳкамлади

Хорватиянинг уч карра чемпиони фаолиятида илк бор бошқа лигада ўйнаш учун кетади. 23 ёшли ҳимоячи Йосип Шутало "Аякс" таклифини қабул қилган, Загребнинг "Динамо"си эса бу трансфердан 20,5 миллион евро олади. Бу ҳолатда ҳамма хурсанддек. Жорий мавсумда Шутало барча мусобақаларда еттита ўйин ўтказиб, битта гол урган. Унинг трансфери Хорватия клуби Чемпионлар лигаси саралашидан чиқиб кетганидан сўнг эълон қилинди. Айтганча, “Аякс” ҳам Европанинг энг нуфузли клуб турнирида иштирок этмайди. Жамоа ўтган мавсум якунида Чемпионлар Лигаси зонасига кира олмади. Ўтган йил охирида Шутало турнирнинг ўзида атиги битта ўйин ўтказган бўлса-да, жаҳон чемпионатининг бронза медали соҳибига айланди.

"Ланс" янги ҳужумчи учун 30 миллион евро сарфлади

"Ланс" марказий ҳужумчини сотиб олиш учун катта маблағни (30 миллион евро) аямади. 20 ёшли Элье Ваи узоқ муддатли, аниқроғи, 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади. Ўтган мавсумда йигит "Монпелеь"да яхши статистикага эришди - Франция чемпионатининг 33 ўйинида 19 та гол. "Ланс" тез орада Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичидаги юришини бошлайди.

Ляпорт "Манчестер Сити"ни Саудия Арабистонига алмаштиради

"Манчестер Сити"да марказий ҳимоячилар жуда кўп. Улардан бири жамоани тарк этади. Эймерик Ляпорт тез орада Криштиану Роналду ва Садио Мане ўйнайдиган "Ан-Наср" билан шартнома имзолайди. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "Ман Сити" тахминан 30 миллион евро олади ва футболчи 2026 йил ёзигача шартнома имзолайди. Ляпорт аллақачон мавсум учун тахминан 20 миллион доллар маош олиш борасида келишиб олган. Расмий тасдиқланиши кутилмоқда.

Жаҳон чемпиони Премьер-лига аутсайдери сафига қўшилади

Ўтган йил охирида "Севилья" ҳимоячиси Гонсало Монтиэль жаҳон чемпиони бўлди. Мавсум якунида аргентиналик футболчи клуб билан бирга Европа лигасида муваффақиятга эришди. Энди эса у Премьер-лигага ўтмоқда, аммо аутсайдер клуб сафига. Романонинг таъкидлашича, "Ноттингем Форест" футболчи учун 12 миллион евролик трансферга рози бўлган. Монтиэль 21 август куни тиббий кўрикдан ўтади, кейин эса трансфер расмий тарзда эълон қилинади. "Ноттингем" ўтган мавсумда жуда кўп янги футболчи (30 кишигача) сотиб олди, аммо катта қийинчилик билан Премьер-лигадаги ўрнини сақлаб қолди.

Норман Саудия Арабистонига кўчиб ўтди

Бир неча ҳафта олдин Норман Россияни тарк этиб, "Ростов" ва "Динамо" билан шартномани бир томонлама бекор қилганини эълон қилди. Ўйинчининг ҳуқуқлари "Ростов" клубига тегишли эди ва у Москва жамоасида ижара асосида ўйнади. Норвегиялик Москва шаҳрига дрон ҳужумидан кейин Россияни тарк этган. Табиийки, "Динамо" ҳам, "Ростов" ҳам хавфсизлик сўровларига мос келмади. Бу орада Норман Саудиянинг “Ар-Раед” клуби билан шартнома имзолади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:46, 21.08.2023. Ўқилди: 5233 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Андижон Драган Черан 1
2 Андижон Пўлатхўжа Холдорхонов 1
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 1
4 Пахтакор Пиотр Пажишек 1
5 Бухоро Шерзод Эсанов 1
6 Андижон Неманья Чаласан 1
7 Андижон Мартин Боакье 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.