Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Рўзиқул Бердиев: «Эртанги ўйинда фаворит йўқ»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Эртага Ўзбекистон суперкубоги доирасида «Пахтакор» ҳамда «Насаф» жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтади. 

Учрашув олдидан қаршиликлар устози Рўзиқул Бердиев матбуот анжуманининг иккинчи қисмида иштирок этди ва ўз фикрларини билдирди. 

«Эртанги ўйинда фаворит йўқ деб ҳисоблайман. Иккала жамоа ҳам бор кучини ишга солиши аниқ. Фақат вазиятлардан унумли фойдаланиш муаммоси панд бермайди деган умиддаман. Бош мақсадимиз бир - яна бир совринни қўлга киритиш.

Ҳозир икки клубни ҳам бир хил даражада дейиш мумкин. Чемпионат ҳамда кубок баҳслари, шунингдек, халқаро майдонда ҳам бизни қийин баҳслар кутиб турибди. Ҳар бир мусобақага бир хил кучни ташлаш учун максимал ишлаймиз. Эртанги баҳснинг муҳимлигини тушуниб турибмиз ва мураббий айтган кўрсатмаларни керакли кўламда бажарамиз. Ўз кучимизга ишонч юқори. Бу принципиал баҳс. Кучли жамоа ғалаба қозонади. Албатта, ўша клуб биз бўламиз.

Мураббий ўз истеъфоси ҳақидаги миш-мишларга фикр билдирди.

Истеъфо ҳар бир мураббийнинг тақдирида бор нарса. Эртами кечми бу содир бўлади. Лекин менинг бугун бу ҳақда ўйлашга ҳаққим йўқ. Қачон ишдан кетишимдан қатъий назар мавсум олдидаги режаларни бажаришга катта урғу бераман. Нима бўлган тақдирда ҳам қилган ишимдан фахрланаман. Ҳаммасини «Насаф» ва унинг содиқ мухлислари учун қилганман.

Натижа, бу соврин ҳозир ҳаммага муҳим. Тактик юришлар кучли бўлади деб ўйлаяпман. Кичик деталларга ҳам эътибор бериш талаб этилади. Зеро, аввалги баҳсларда бўлгани каби бу ҳам оёқдан чалиб қолмаслиги зарур. Чунки ҳар икки жамоа бир-бирини жуда яхши билади.

Ҳужумчи муаммоси ўтган йил ҳам кузатиларди. Бироқ энди Норчаев кетгач, бу муаммо яна ҳам кескинлашиб кетди. Янги ҳужумчилар олдик. Муаммони ечиш мақсадида легионерларга суяндик. Машгулотда ишламоқдамиз. Шунга қарамай муаммонинг ўзгариши қийин бўляпти», – деди Бердиев.

Киритилди: 20:30, 23.08.2023. Ўқилди: 2084 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик