Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Динамо
      • -:-
      • Андижон
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3941 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Салоҳ ва Маркиньос ҳам Саудияга йўл олиши мумкин, "Сити" де Брюйнега АПЛдан ўринбосар топди — Кечанинг энг муҳим трансферлари

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

23 августнинг энг муҳим трансфер янгиликлари дайжести билан танишинг.

"Сити" Де Брюйненинг ўрнига АПЛдан футболчи олмоқчи

"Манчестер Сити"нинг асосий юлдузларидан бири - Кевин Де Брюйне жароҳати туфайли камида йил охиригача сафдан чиққан эди. Клуб майдон марказида унинг ўрнини эгаллайдиган футболчи олмоқчи. Номзодлардан бири Матеус Нунес. Фабрицио Романонинг сўзларига кўра, "шаҳарликлар" 24 ёшли футболчи учун "Вулверхэмптон"га 50 миллион евро таклиф қилган. Футболчи аллақачон “Сити” билан шартнома шартларини келишиб олган. Эслатиб ўтамиз, Нунес 2022 йилнинг ёзида "Спортинг"дан 45 миллион евро + 5 миллион евро бонуслар эвазига "бўрилар"га ўтган эди.

Бернарду Силва янги шартнома имзолади

“Шаҳарликлар” бошлиқлари шартномаларни янгилашни унутишмайди. Бернарду Силвага "Барселона", "ПСЖ" ва Саудиядан жиддий таклифлар бўлди. Охир-оқибат португалиялик ярим ҳимоячи Манчестерда қолмоқда.

Силва "шаҳарликлар" билан шартномасини 2026 йилнинг ёзига қадар узайтирди. Яна уч мавсум давомида Бернарду "Этиҳад"да мухлисларни хурсанд қилади. Гвардиола хурсанд!

"Ман Юнайтед"га Хендерсон керак эмас

"Манчестер Юнайтед" жорий трансфер ойнасидаёқ дарвозабон Андре Онана билан шартнома имзолаган ва қўшимчасига туркиялик дарвозабон Алтай Байиндирни сотиб олишга яқин турибди. Аммо тарбияланувчиси Дин Хендерсон бошқа жамоага кетиши мумкин. Фабрицио Романонинг фикрича, “Юнайтед” дарвозабонни мажбурий харид билан ижарага беради. Хендерсон тез орада клубни тарк этади. Дин учун асосий даъвогар "Кристал Пэлас".

Исроилда "Бавария"да Нойер ўрнига вақтинчалик ўринбосар топилди

"Бавария"нинг янги дарвозабони бўйича Фабрицио Романо маълумот берди. Инсайдернинг хабар беришича, Тель-Авивнинг "Маккаби" клуби дарвозабони Даниэл Перец Мюнхенга кўчиб ўтади. 23 ёшли исроилликнинг трансфер суммаси 5 миллион евро + бонуслар бўлади. Перец билан шартнома 2028 йилгача мўлжалланган.

Саудия клуби "ПСЖ" сардорини ўзига тортмоқда

RMC Sport хабарига кўра, "Ал-Иттиҳод" "ПСЖ" ҳимоячиси Маркиньосни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Саудия клуби ҳимоя марказида ўйинчи қидирмоқда ва айнан бразилиялик қисқа рўйхатда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Қайд этилишича, Маркиньоснинг ўзи Франция жамоасида қолишни истамоқда. “Ал-Иттиҳод – Маркиньос” масаласида аниқ нуқта ҳали белгиланмаган.

Захарянсиз қолган “Лацио” бошқа вариантларни қидирмоқда

Рим клуби ёзда “Динамо”дан Арсен Захарянни олиб кетиши мумкин эди. Аммо россиялик “Реал Состедад”га ўтди. Ўз навбатида "Лацио" Даичи Камада билан шартнома имзолади, энди эса улар Маттео Гендузини хоҳлашмоқда. Calciomercato хабарига кўра, "Марсель" ўз футболчисини 22 миллион еврога баҳоламоқда, "Лацио" эса 15 миллион евролик таклиф тайёрламоқда.

Саудия Арабистонида яна бир суперюлдузми?

“Ал-Иттиҳод” фақатгина Маркиньосни ўз сафига қўшиб олиш билан чекланиб қолмоқчи эмас. Журналист Руди Галеттининг ёзишича, Саудия клуби “Ливерпуль” ҳужумчиси Муҳаммад Салоҳ учун 90 миллион евродан кўпроқ тўлашга тайёр. Агар “қизиллар” мисрликни қўйиб юборишга рози бўлса, бу трансфер Саудия Арабистони чемпионати тарихидаги энг қиммат трансфер бўлади. Эслатиб ўтамиз, "Ал-Иттиҳод" сафида ҳозирда Нголо Канте ва Карим Бензема тўп тепмоқда.

"ПСЖ" ҳужумчиси Премьер-лигада ўзини синаб кўриши мумкин

"ПСЖ" билан боғлиқ яна бир янгилик. L'Equipe хабарига кўра, "Вест Хэм" Уго Экитикега қизиқиш билдирмоқда. Лондонликлар ўйинчини мажбурий сотиб олиш шарти билан 35 миллион еврога ижарага олишлари мумкин.Аввалроқ Экитике Франкфуртнинг "Айнтрахт" клубидан ҳужумчи Рандал Коло Муанини трансферга қўшилиши мумкинлиги айтилганди. Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсумларда “ПСЖ”дан “Вест Хэм”га икки футболчи кўчиб ўтган: дарвозабон Альфонсо Ареола ва ҳимоячи Тило Керер.

"Интер" ва "Марсель" ҳужумчи алмашадими?

"Марсель" аргентиналик ҳужумчи Хоакин Корреани қўлга киритиш учун "Интер" билан музокараларни бошлади, дея хабар беради Фабрицио Романо. Италияликлар эса эркин агент сифатида провансликлар собиқ ҳужумчиси Алексис Санчесни олмоқчи. Чилилик футболчи 2019 йилдан 2022 йилгача “Интер” сафида тўп тепган.

Роналду жамоаси кутилган трансферни амалга оширди

Саудия Арабистони янгиликлари — 2023 йил ёзи классикаси. Яна бир йирик трансфер якунланиш арафасида. "Манчестер Сити" ҳимоячиси Эймерик Лапорт "Ал-Наср"га яқин, дейди Фабрицио Романо. 29 ёшли испаниялик янги жамоага ўтиш учун тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтди. Тез орада Ляпорт "Ан-Наср" билан шартнома имзолаш учун Ар-Риёдга учади. Эймерик "Сити"да 2018 йилдан бери тўп тепиб келаётганди. Transfermarkt уни 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 06:11, 24.08.2023. Ўқилди: 4648 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.