Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мираброр Усмонов: «Миллий терма жамоа ёшларга ҳавас қилиб, ЖЧга чиқишни қатъий мақсад қилди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ёшлар ва ўсмирлар т.ж. / Ўзбекистон U-20
Рукн: Репортажлар
A A A

Бугун, 23 ноябрь куни ЎФФ мажлислар залида Ўзбекистон ёшлар терма жамоасини жаҳон чемпионатига чиқиши муносабати билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Маросимни ЎФФ Терма жамоалар маркази директори Асқар Толибжонов кириш сўзи билан очди.
— Хабарингиз бор, бундан бир ой аввал Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси аъзолари ва Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлганди. Йиғилишда футболчиларга омадлар тиланиб, жаҳон чемпионати йўлланмаси билан қайтиши борасида яхши тилаклар билдирилганди. Йигитларимиз ишончни оқлаб, юртимизга ёруғ юз билан қайтиб келишди. Уларни табриклаш учун сўзни ЎФФ президенти Мираброр Усмоновга тақдим қиламиз.

"Шу кунларга етказганига шукур. Йигитларга раҳматлар айтаман. Улар Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, Ватанимиз обрўсини қитъада янада оширишга ҳисса қўшишди. Бу даражага етиб келиш ўз-ўзидан бўлгани йўқ. Аввало ҳукуматимиз томонидан футболга бўлаётган эътибори туфайли шундай натижаларга эришмоқдамиз.

Сизлар ёшсизлар, "Ўткан кунлар" фильмини кўрганмисиз ёки йўқми, билмайман, ўша фильмда "Марғилонда шундай келинимиз бор экан, биз билмай юрган эканмиз-да" деган жумла бор. Гапнинг очиғи, бундан 3-4 йил аввал шундай йигитлар вояга етаётганини билмагандим, сезмагандим. Ўзбекистон обрўсини шундай кўтардингларки, сизларнинг меҳнатинглар, БААда кўрсатган кароматинглар Ўзбекистонда футболни ривожланиришга жуда катта кўмак берди. Агар сизлар бўлмаганингларда, миллий терма жамоамиз Эронда ғалаба қозона олмасди. Улар уялганидан ҳам яхши ўйин кўрсатишди ва Эронни мағлуб этишди. Улар ҳам укаларимиз каби биз ҳам ЖЧга чиқамиз, деган қатъий мақсадни олдига қўйишди.

Жамоада яхши йигитлар тўпланишган. Игорь Сергеев аслида ярим ҳимоячи, аммо у мусобақа тўпурари бўлди. Владимир Козак ярим ҳимоячи эди. У ҳимояда яхши ўйин кўрсатди. Куни кеча у "Пахтакор"да ҳужумга ўтиб, 2та гол урди. Биз мураббийлар ва терма жамоалар маркази билан суҳбатлашдик. Уларни сизларни назорат қилиб боради. Сизлар ўз жамоангизнинг асосий таркибида ўйнашингиз керак. Насиб қилса, сизлар билан январь ойида Санкт-Петербургда кўришамиз. Январь ойидан июнгача бўлган тайёргарлик режасини тасдиқлаймиз.

Сизлар 16 ёш эмас, 19 ёшдасизлар. Олий лига клубларининг асосий таркибида ўйнамоқдасизлар. Барчангизнинг номингиз бор. Темур ким, Аббос ким, Игорь ким, деса барча танимоқда. Бунинг ўзи катта бахт. Мана шу келган омадни ушлаб қолинглар. Бўшашиб қолиб, ўзинглардан кетиб қолманглар, камтар бўлинглар. Барчаси ўз қўлингизда. Ҳозирги кунда Владимир Козак билан кўп жамоалар қизиқмоқда. Бошқа футболчиларга ҳам қизиқишлар бор.

Июнь ойидан барчангизга биттадан машина совға қилайлик. Гап машина ёки мукофотда эмас. Гап юртимиз довруғини машҳур қилишда. Аввало футбол соғлом авлодни тарбиялашда, халқимизнинг кўнглигини кўтаришда катта аҳамиятга эга. Футбол шундай кучга эга бўлдики, ҳамма футбол орқали ўзини кўрсатишга интилмоқда.

Сизларни табриклайман. Сизларга соғлик-саломатлик тилайман. Рустам Акромов ва Аҳмаджон Мусаев менга катта ваъдалар беришди. Ана шу ваъдаларни амалга оширишда сизларга куч қувват тилайман", дея нутқ сўзлади Федерация раҳбари.

Шундан сўнг спорт журналистлари Мираброр Усмоновга саволлар билан мурожаат қилишди.

— Ўсмирлар терма жамоасидан 8 киши ёшлар терма жамоасида ўйнамоқда. Демак, бир жамоадан иккинчи жамоага ўтиш жараёни яхши ўтмоқда. Умуман, футболчиларнинг йўқолиб қолмаслиги учун қандайдир иш қилинмоқдами?
— Бизда бу борада анча кенг қамровли дастур бор. Келинг, ушбу саволингизга кенгроқ жавоб берса. Ҳар қандай раҳбар келажакни ўйлаган ҳолда иш тутиши керак. Мен Федерацияга раҳбар бўлиб келганимдан кейин, яхши асос яратмасдан туриб, ҳеч нарсага ваъда бера олмайман. Биласизми, мен 7 йилдан бери ишлаётган бўлсам, шу давр мобайнида ўз ўрнимга одам тайёрлаяпман. Мендан кейин у одам бу ишни янада яхшироқ давом эттирсин. Бунга муносиб одам топиш ва уни бу лавозимга тайёрлаш қийин иш. Сиз берган савол — жиддий масала. Буни ўйламаган одам ўзини ҳам, келажакни ҳам йўқотади.

Мураббийлар бор, бир жамоадан иккинчи жамоага ўтганидан кейин ортидан нариги жамоанинг энг яхши ўйинчиларини олиб ўтади. Бошқа жамоага ўтса, яна ўша футболчиларни судраб юради. Якунда нима бўлади? Ҳеч нарса бўлмайди. Бундайларни вақти келиб мухлислар унутиб юборишади.

— Мираброр Зуфарович, Федерация раҳбари бўлганингиздан кейин терма жамоалар олдига вазифа қўймадингиз ва энг аввал фундамент яратиб олишни мақсад қилгандингиз. Ана ўшанда фундамент яратиш учун қанча муддатни назарда тутгандингиз?
— 8 йил муддатни кўзда тутгандим.

Йиғилиш сўнгида футболчиларга пул мукофотлари топширилди. Мираброр Усмонов мукофотларни топшириш жоғида ҳар бир футболчига тилакларни билдирди, керакли сўзларни топиб айтди.

Жумладан, Асилбек Омоновга "Пенальтилар сериясида нима деб дуо қилдинг?", деган саволига дарвозабон "Худодан сўрадим", дея жавоб берди. 

Ҳимоячи Тоҳиржон Шамсиддиновга маҳорат бобида Денисовдан ўтиб кетишни таъкидлади.

Аббос Махсталиевга эса 25 ноябрь куни "Бунёдкор"га қарши асосий таркибда майдонга тушишни тилади.

Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси сардори Владимир Козак жамоа номидан Федерация раҳбарига миннатдорчилик билдирди.
"Осиё чемпионатига жўнаб кетиш олдидан сизга жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишга ваъда бергандим. Ваъдамизнинг устидан чиқдик ва энди жаҳон чемпионати яхши иштирок этиб, бундан ҳам яхшироқ совға билан қайтамиз, деган умиддаман. Жамоа номидан бизларга яратиб берган шарт-шароитлар учун сизга миннатдорчилик билдираман", деди Козак.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:56, 23.11.2012. Ўқилди: 7343 марта. Фикрлар: 16 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик