Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 20.11.2025 16:00
      • Сурхон
      • 0:0
      • ОКМК
      • 20.11.2025 18:15
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Насаф
      • 21.11.2025 16:00
      • Машъал
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 21.11.2025 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • Хоразм
      • 21.11.2025 18:15
      • Динамо
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 22.11.2025 14:00
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 22.11.2025 16:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • Қизилқум
      • 22.11.2025 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Леванте
      • 22.11.2025 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Сельта
      • 22.11.2025 20:15
      • Барселона
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 22.11.2025 22:30
      • Осасуна
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 22.11.2025 17:30
      • Бёрнли
      • -:-
      • Челси
      • 22.11.2025 20:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.11.2025 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Брентфорд
      • 22.11.2025 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.11.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 22.11.2025 20:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 22.11.2025 22:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Манчестер Сити
  • «A» Серия
      • 22.11.2025 19:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Женоа
      • 22.11.2025 19:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Болонья
      • 22.11.2025 22:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 28 61
2 Пахтакор 29 59
3 Насаф 29 58
4 Динамо 28 56
5 Бунёдкор 28 46
6 ОКМК 29 45
7 Навбаҳор 28 38
8 Сўғдиёна 28 37
9 Қизилқум 28 35
10 Сурхон 29 32
11 Қўқон-1912 28 30
12 Машъал 28 29
13 Андижон 28 29
14 Бухоро 29 27
15 Хоразм 28 24
16 Шўртан 29 16

Ўтган ўйинлар. 29-тур

29-тур Шўртан 1-1 Бухоро
29-тур Сурхон 0-0 ОКМК
29-тур Пахтакор 1-0 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 29-тур

21/11 16:00 Машъал - Навбаҳор
21/11 18:15 Андижон - Хоразм
21/11 18:15 Динамо - Қўқон-1912
22/11 14:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
22/11 16:15 Нефтчи - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчилар кетишади, фалсафа қолади: "Лейпциг" қандай ривожланмоқда?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Германия Суперкубоги учун ўйин олдидан "Лейпциг" ярим ҳимоячиси Дани Ольмо ўз клубининг янги футболчилари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш зарурлиги ҳақида гапирди. Кейин эса "Бавария"га қарши ўйинда хет-трик қайд этди. Испаниялик футболчи ажойиб ўйин намойиш этди ва "Альянц-Арена"даги томошабинларни ажойиб ўйиндан баҳра олишга "мажбур қилди".

Шубҳасиз Ольмо Германия Суперкубоги учун баҳснинг асосий юлдузига айланди. Испаниялик футболчи Мюнхен клубига кўчиб ўтгандан сўнг дарҳол кубокни қўлга киритишни кутган бўлиши мумкин бўлган Гарри Кейннинг оқшомини барбод қилди.

Аммо Кейн "Бавария"ни ўз уйида оғир кўрсатган ягона футболчи эмас эди. Ғайратга тўлган "Лейпциг" футболчилари Бундеслига чемпионларига босим ўтказишди, уларни ҳар фурсатда жазолашди.

"Буқалар" анчадан бери ривожланиб келмоқда, аммо мавсум бошланишидан олдин ноаниқлик бор эди. Ёзда Йошко Гвардиол, Кристофер Нкунку ва Доминик Собослаи "Лейпциг"ни тарк этишди. Учаласи ҳам Премьер-лига клубларига йўл олишди. Улар нафақат ўз жамоасида, балки бутун Бундеслиганинг энг яхшилари қаторида эди.

"Лейпциг" муҳим ўйинчиларни йўқотди, аммо Ольмо қолди. Айнан у клуб учун оғир бўлиб туюлган ёздан сўнг жамоани илҳомлантирди ва жамоа таркиби ҳақиқатда ҳам юқори сифатда қолаётганини кўрсатди.

Лоис Опенда "Ланс"дан келди ва янги клубда дарҳол яхши таассурот қолдирди. Николас Зейвальд ва Бенжамин Шешко "Зальцбург" клубидан кўчиб ўтди. Хави Симонс ва Фабио Карвалью мос равишда ПСЖ ва "Ливерпуль" клубларидан келди.

Германияда кўпчилик жамоа учун "Лейпциг" ҳақиқий бош оғриқ. Клуб фойдали трансферлар ва ребрендинг орқали қанчалик тез ривожлана бошлаганини ҳамма ҳам ёқтирмайди.

Буларнинг барчасига энергетик ичимликлар сотадиган компания ҳам ёрдам беради. Аммо жуда кам одам қабул қиладиган истеҳзо шундаки, ўрганиш ва қойил қолиш учун кўп нарса бор. Бу фалсафаси муваффақиятни таъминлайдиган клуб.

"Бавария"нинг собиқ ҳужумчиси Марио Гомес ҳозир Red Bull Soccer агентлигининг техник директори бўлиб, Сан-Паулу, Нью-Йорк ва Лейпцигдаги жамоаларни назорат қилади. У ушбу клубларнинг кундалик фаолиятига эътибор қаратмаган "сузувчи" ролга эга. Хўш, Гомес ҳозир нима қиляпти?

"Биз қоидаларимизга риоя қилишимизга ишонч ҳосил қилишимиз керак, чунки иккита жамоа бўлса, ҳар доим қайси жамоа Red Bull тизимига тегишли эканлигини кўришингиз керак" - дейди у. "Биз хоҳлаган нарса шу. Биз ўйинчиларни шундай танлаймиз, чунки биз излаётган профилларга эгамиз."

Гомес Сан-Паулуга ташриф буюради. Унинг кўз ўнгида "Ред Булл Брагантино" жорий йилнинг июнь ойида Бразилия гранди "Фламенго"ни 4:0 ҳисобида мағлуб этганди. "Бу "Ред Булл"нинг ажойиб ўйини бўлди. Биз уларга босим ўтказдик, бу ҳайратланарли эди", - дея ҳайратда қолди собиқ футболчи.

"Улар бизнинг ўйинимиздан шунчалик безовта бўлишдики, улар фақат узоқ пасларга таянишга мажбур бўлишди", - дея хулоса қилди Гомес. "Эртаси куни мен жамоага бу уларнинг энг яхши ўйинлари эканлигини айтдим. Кўриш шунчаки ҳайратланарли эди. Бу мени хурсанд қилади ва биз тўғри йўлда эканимизни кўрсатади”.

"Ред Булл" тизимининг бу йўли Мюнхенда Германия Суперкубоги баҳсида яққол кўринди. Юқори суръат ва ҳимоядан ҳужумга тез ўтиш "Бавария" учун жуда қийин бўлди. Жамоалар тўпга эгалик қилиш ва юқори ҳимоя чизиғи билан бирга футбол ўйнашга ҳаракат қилсалар, уларда ривожланиш учун имкониятлар бўлади.

"Бундеслигадаги барчага аёнки, мавсум бошида биз "Бавария"дек "гламур" жамоага рақиб бўламиз, деб айтиш жуда қийин", - дейди Гомес. "Шундай экан, биз улардан яхшироқ бўлиш учун ўз йўлимизни топишимиз керак. Бу, албатта, осон эмас. Аммо "рекордчи"га қарши ўйин Мариога оптимизм учун жуда кўп сабаблар бериши мумкин.

Германия чемпионатининг кўп йиллик гигантлари "Бавария" ва "Боруссия Дортмунд" Бундеслига чемпионлиги учун курашда фаворит бўлиб қолмоқда. Мюнхен клуби кетма-кет 12-марта буни амалга оширишга ҳаракат қилади. Ўтган мавсумда кўриб турганингиздек, ҳатто "Бавария" қийналаётган пайтда ҳам чемпионатнинг энг яхши жамоаси бўлди.

Аммо "рекордчи" ўйинчилари орасида ўйин услуби борасида ҳалигача аниқлик йўқ, дейишга асос бор. Бу асосий фарқ бўлиши мумкин. "Лейпциг" доимий равишда кадрлар ўзгаришини бошдан кечираётган жамоа, чунки Европанинг энг бой клублари бўлажак юлдузларни шу ердан сотиб олишга интилишади. Ва, аслида, клубдаги вазият барқарорлигича қолмоқда. Опенда каби ўйинчи кириб, янги тизимда ўзини ишончли ҳис қилиши мумкин.

"У бир неча ойлар, эҳтимол йиллар давомида скаутлар рўйхатида эди. Ҳамма у ҳақида аввал билар эди”, - дейди Гомес. “Миллионлаб яхши футболчилар бор. Қайси бири бизнинг фалсафамизга мос келишини кўришимиз керак”.

Бу "Бавария"ни битта ўйин ўрнига 34 та ўйинда мағлуб этиш учун етарли бўладими? Ростини айтсам, агар улар ажойиб мавсум ўтказса, бизда имконият қолмайди, - деди Гомес. "Бизнинг фикримиз, агар "Бавария" яна муаммога дуч келса, у ерда бўлиш. Агар уларда муаммолар бўлса, Дортмунд ёки биз у ерда бўлишимиз керак."

Ольмонинг ҳам режаси бор. "Шунинг учун мен қолдим. Ғалаба қозонишда давом этиш учун. Мавсумни яхши бошлаш муҳим бўлади. Биз йил давомида изчил бўлишимиз керак." Ўзига хос тарзда, клубдаги барча ўзгаришларга қарамай, "Лейпциг" узоқ вақт давомида барқарор бўлиб қолиши мумкинлигини кўрсатди.

Киритилди: 12:01, 26.08.2023. Ўқилди: 1596 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 16
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Бунёдкор Имеда Ашортиа 8
8 Нефтчи Зоран Марушич 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
10 Бунёдкор Луис Качорри 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.