Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига. ОКМК – «Нефтчи» учрашувида юзага келган баҳсли вазиятлар юзасидан Эксперт ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Аввалроқ хабар берганимиздек, Ўзбекистон Суперлигасининг 17-туридан ўрин олган ОКМК ҳамда «Нефтчи» жамоалари ўртасидаги учрашувда юзага келган баҳсли вазиятлар иши мухлисларнинг кўплаб норозилиги ва эътирозларини инобатга олган ҳолда, Эксперт-ҳакамлар комиссиясига оширилган эди. Комиссия аъзолари 3 та баҳсли вазият бўйича ўз фикрларини билдириб, якуний хулосаларини маълум қилди.

1-вазият: Пенальти бор ёки йўқ?

Дастлаб учрашувнинг 42-дақиқасида «Нефтчи» дарвозаси томон белгиланган пенальти вазияти кўриб чиқилди. Унга кўра, комиссия вакиллари узоқ вақт давом этган баҳслардан сўнг, овоз бериш йўли билан масалани ҳал қилди. Натижада, овозларнинг катта қисми (80%) ушбу вазиятда пенальти бор деб топди ва ҳакамнинг қарори тўғри, дея баҳоланди.

2-вазият: Офсайд бормиди ёки «Нефтчи»нинг голи ноҳақ бекор қилиндими?

Ўйиннинг 45-дақиқасида юзага келган «Нефтчи» томонидан урилган голнинг офсайд сабабли бекор қилиниши ҳам кўплаб норозиликларга сабаб бўлди. Шу туфайли, ўша вазиятда ВАР томонидан офсайд чизиғи тортилгани ва вазият ўша пайтиёқ текширилиб, қарор тўғри чиқарилгани акс этган видеотасвирни илова қилмоқдамиз. Эксперт ҳакамлар комиссияси аъзолари бир овоздан ҳакамларнинг қарори бу ҳолатда тўғри бўлган, деган хулосага келди.

3-вазият: Қизил ёки сариқ карточка?

Баҳснинг 57-дақиқасида ОКМК футболчиси Ислом Тўхтахўжаев томонидан рақиб футболчисига нисбатан ўйин қоидаси қўпол тарзда бузилган. Бош ҳакам Илгиз Танташев эса дастлаб футболчига тўғридан тўғри қизил карточка кўрсатган, бироқ ВАРга мурожаат қилгач, қарорини ўзгартириб, бу вазиятда сариқ карточка билан кифояланган. Эксперт ҳакамлар комиссияси ушбу ҳолатни чуқур таҳлил қилгач, қизил карточка кўрсатилиши керак бўлган, деган хулосага келди.

Манба: https://t.me/uzfhm
Киритилди: 14:38, 28.08.2023. Ўқилди: 2758 марта. Фикрлар: 29 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.