Бугун 18 июль, 2025 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Барселона" тарихидаги Брит футболчилар: уларнинг тақдири нима кечганди?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Умуман олганда, Буюк Британиядан келиб, "Барселона" шарафини ҳимоя қилган футболчиларни тарих мобайнида жуда ҳам кам учратиш мумкин. Аслида уларнинг сони 3 та холос.
"Барселона" узоқ йиллик тарихи мобайнида кўплаб талантларни дунё бўйлаб ўзига жалб этган. Шунингдек, бу клуб кўп бор АПЛдан футболчи сотиб олган. Бироқ, уларнинг камдан-кам қисми британияликлар эди. Шундай қилиб, фақатгина Британия оролидан келган британиялик футболчиларнинг учтаси "Барселона" либосини кияди. Қуйида уларнинг кимлиги ва тақдири ҳақида билиб оласиз.

Стив Арчибальд

Арчибальд "Барса" шарафини ҳимоя қилган илк британияликка айланган. "Барселона" унинг хизматлари эвазига 1984 йили "Тоттенхэм" ҳисобига 1.15 миллион фунт ўтказиб берган. Шотландия терма жамоаси аъзоси 80 йилларда "Барселона" билан Испания чемпионига айланади. Ҳужумчи бу ишни ўзининг илк мавсумидаёқ амалга оширган. 1986 йилда эса Арчибальд кўмаги билан "Барселона" ЕЧЛ финалигача етиб борган. Афсуски, чемпионлик унга насиб этмади. 1987 йилда Арчибальд "Хиберниан"га ижарага берилиб, 1988 йилда бутунлай сотиб юборилади. Собиқ футболчи ҳозир ҳам Барселона шаҳрида истиқомат қилади.

Гари Линекер

Линекернинг довруғи Мексикада, 1986 йилда ўтказилган мундиалдан кейин ошиб кетади. Негаки, у турнирнинг "Олтин бутса" совринини қўлга киритганди. Шундан кейин, "Барселона" тезлик билан ҳаракат қилиб, инглиз ҳужумчисини 2.8 миллион фунт эвазига харид қилади. Линекер ўзининг Испаниядаги илк мавсумини 21 та гол билан якунлаган. У ҳатто, меҳмонда "Реал" дарвозасига 3 та гол уришга муваффақ бўлганди. Афсуски, "Барселона"га Йохан Кройф мураббийликка тайинлангач, вазият ўзгарган. Линекер асосий таркибдан чиқариб ташланади. Орадан кўп ўтмай, 1989 йилда у "Тоттенхэм"га йўл олган.

Марк Хьюз

Хьюз ҳам худди Гари Линекер каби 1986 йилнинг ёзида харид қилинади. Аммо футболчи "Барселона"га келганидан кейин маълум бўладики, у ҳеч қачон "МЮ"ни тарк этишни истамаган. Собиқ Уэльс терма жамоаси аъзоси ўша вақт ҳақида шундай эслайди: "Мен бошқа юрт жамоасига балки пул учун ўтишни истагандирман. Аммо бу менинг орзумдаги кўчиш эмасди. Ўша даврда Италия футболи катта ўринга эга бўлган. Испанияда эса "Барселона" ва "Реал" яхши таклифлар бера оларди холос. Агентлар мени яхшироқ жамоага катта пулга сотишни исташарди. Афсуски, мен "МЮ"даги ажойиб давримдан айрилгандим".
Хьюз "Барселона" ҳужумида бир мавсум ҳаракат қилиб, 1987 йилда "Бавария"га сотиб юборилади. У Каталонияда 36 та ўйинда 5 та гол урган холос.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 12:01, 30.08.2023. Ўқилди: 1808 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.