Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эрик тен Хаг билан "сен-мен"га бориб қолган беш футболчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эрик тен Хаг ўз мураббийлик фаолияти давомида кўплаб ютуқларга эришган. Аммо нидерландиялик мутахассис ҳозирги ҳолатига осонликча етиб келган эмас. У ўтмишда бир нечта шогирдлари билан "сен-мен"га боришига тўғри келган. Бунга унинг ўта талабчан экани сабаб бўлган дейишади. Қуйида тен Хаг билан ораларига совуқчилик тушган футболчилар ҳақида сўз боради.

Жейдон Санчо

Санчо "МЮ"га келганидан бери, ўзига сарфланган 73 миллионни оқлай олди дея олмаймиз. У яқиндагина "Арсенал"га қарши ўйинни ўтказиб юборган эди. Бунинг сабабини эса Эрик тен Хаг ҳужумчининг машғулотлардаги сусткашлиги билан изоҳлади. Орадан кўп ўтмай, Санчо ўз ижтимоий тармоқларида одамларга аслида бундай эмаслигини айтиб чиқди. У "МЮ"да борини бериб, ҳаракат қилаётганини билдирди. Ҳали тен Хаг Санчонинг жавобига сезиларли реакция билдирганича йўқ. Аммо, энди 23 ёшли футболчининг "МЮ"даги келажаги сўроқ остида қолди.

Криштиану Роналду

Бу воқеани яхши эсласангиз керак. Эрик тен Хаг Роналдуни тартиб-интизом чораси сифатида қайдномаларга киритмай қўяди. Ёки бўлмаса, уни захирада қолдира бошлайди. Бунга жавоб тариқасида эса Роналду ўша машҳур интервьюсини уюштирди. Португалиялик Пирс Морганга мураббийни ҳурмат қилмаслигини, айрим таркиб футболчилари ҳам уни жамоада бўлишини истамаганини очиқлади. Хуллас, Роналду ўзини хиёнат қилингандек ҳис қилаётганини айтди. Орадан кўп ўтмай, у "МЮ"дан қувилди.

Зидан Иқбол

Эрик тен Хаг ёш футболчи билан ўтган йилги Австралия турида жанжаллашиб қолади. Иқбол тен Хаг кўрсатмаларини бажармайди. Натижада, у янги мавсумда бирорта баҳсда майдонга тушмади. Гарчанд, "МЮ" ўтган мавсум давомида 4 та турнирда ўта узоққа бора олганига қарамай, Иқболга бир дақиқалик имконият ҳам берилмади. Оқибатда, у "Утрехт"га арзимаган суммага сотиб юборилди. Зидан 2022 йилнинг ёзида янги битим тузган эди. Аммо бир йил ўтмай у жамоадан кетди.

Ноа Ланг

2019 йилги Нидерландия кубогида "Аякс" "Телстар" устидан ғалаба қозонади. Ўшанда Ланг гол урганди. Аммо Эрик тен Хаг бу футболчи билан келиша олмай қолади. Негаки, ўйин давомида Ноа Ланг мураббий кўрсатмаларини бажармайди. Оқибатда, у ишончдан чиқади. Шу сабабли ҳужумчи "Брюгге"га сотилади. Бельгияда Ланг порлади. У шу ёзда "ПСВ" томонидан харид қилинган эди. Ланг ўзининг "Аякс"дан кетиши ҳақида шундай деганди: "У ерда ҳамма мени яхши кўрарди, фақат бир одамдан ташқари. Ўша инсон тен Хаг эди. Тез орада у мени сотиш тараддудига тушиб қолди. Мени кетишни истамасдим. Аммо мураббий режаларига киритилмаганимни билгач, бунга мажбур бўлдим".

Андре Онана

Онана ҳозир "МЮ"даги энг ишончли вакиллардан бири. Аммо у "Аякс"даги даврида тен Хаг билан хафалашган. Онана 2022 йилда ўз мухлислари томонидан танқидга учрайди. Тен Хаг ҳам унга ишонмай қўяди. Шу сабаб дарвозабон Нидерландия кубоги финалида "ПСВ"га қарши қайдномага киритилмади. У кўп ўтмай, жамоадан кетади. Аммо ҳозир ҳаммаси жойидага ўхшайди. Негаки, Онана Эрик тен Хаг хоҳиши билан "Манчестер Юнайтед"га келди.

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetfootball.com
Киритилди: 10:19, 05.09.2023. Ўқилди: 7964 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.