Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [54]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [37]

Трубин: "Кўпчилик мени гол урганим учун танийди" [22]

«Трубин ҳужумда ўйнамайди». Моуриньо — «Бенфика»нинг ЕЧЛда «Реал»га қарши бўладиган ўйини ҳақида [22]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [21]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [19]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

"Ан-Наср" президенти: "Ямал ва Педри учун исталган суммани тўлашга тайёрмиз" [8]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Шаҳарликлар»нинг чақмоғи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Белидаги оғриқ туфайли Барселонада жарроҳлик муолажасини олаётган Гвардиола «Манчестер Сити»нинг бир неча учрашувларини ўтказиб юборадиган бўлди.

Клуб директори лавозимида ишлаётган унинг дўсти ва касбдоши Бегиристайннинг ишлари рисоладагидек. Яқинда унинг қабулига нақ 60 миллион евро эвазига Жереми Доку ташриф буюрди. Бельгиялик вингер «Сити» билан 5 йиллик шартнома имзолади. Доку ўтган мавсумда алдамчи ҳаракатларни амалга ошириш бобида 6,72 балл жамғариб, Европанинг энг яхши дриблёри унвонига сазовор бўлди. «Аталанта» аъзоси Бога 2-ўринни банд этди, «Герта» вакили Эжуке эса етакчи учликдан жой олди.

Биргина алдамчи ҳаракатларнинг ўзи ҳеч нарса бермайди, ўйинчи маҳоратига у билан баҳо берилмайди. Мисол учун, энг сара дриблёрлар ўнлигида Кварацхелия йўқ. Аммо техника бобида Докуга тенглаша олмайдиган «Байер» аъзоси Вирц, «Аякс» вакили Эжуке, эндиликда «Вест Хэм»да ўйнайдиган Қуддус, «Ньюкасл»дан Саудияга ўтиб кетган Сен-Максименлар бор. Докунинг 1-ўринни эгаллагани эса умуман ҳайрон қолдирмайди. Бу йигит дриблинг учун яратилган, 21 ёшли футболчи иккала оёғи билан самарали тўп суради, юқори тезликка эга. Бўйи баланд бўлмагани учун, оғирлик маркази пастда, бу эса уни тўхтатиб қолишда рақибларига қийинчилик туғдиради. Боз устига, у жуда бақувват ва яккакурашларда тўқнашувлардан чўчимайди. 3 йил муқаддам Доку «Андерлехт»дан 26 млн. евро эвазига «Ренн»га ўтганди. Ҳозирда Франция олимпия терма жамоасини бошқараётган Бельгия терма жамоасининг собиқ ёрдамчи мураббийи Тьерри Анри Жеремига қуйидагича баҳо берганди: «Доку билан бирга,бир вазиятда қолган футболчи учун фақат битта вариант мавжуд - ибодат қилиш».

«Арсенал»нинг афсонавий ҳужумчиси мақтовни бир оз ошириб юборди. Аслида, Доку дриблингга муккасидан кетган. Шу боис, унинг алдамчи ҳаракатларининг самараси юқори эмас. «Ренн»да у 92 учрашувда 12та гол ва 10та ассистни амалга оширганди. Кўрсаткич Холанднинг «Боруссия»даги натижасидан паст. Лекин Жереми марказий ҳужумчи эмаслиги ҳам ҳақиқат, унинг майдондаги вазифаси ҳам, ҳаракат доираси ҳам ўзгача, у қанотларда тўп суради.

Доку Роналдиньо ва  Зеедорфни эслатади

«Реал»га келишидан анча аввал таҳлилчилар Беллингемни Зиданга ўхшатишганди. Антропометрик маълумотлар ва ўйинчиларнинг майдондаги одатлари ўхшаш бўлиши мумкин. Бу борада Доку Роналдиньони эслатади - бразилиялик афсона оёқларини кенг қўйган ҳолда икки томонга рақсга тушаётгандек ҳаракатланарди. Жереми ёшлигидан анча ортга чекиниб, дриблинг эвазига тўпни узоқроқ олиб юришни хуш кўради. Месси фахрийлик даврида шу усулда ўйнайди, аммо Докуни у билан таққослаш тўғри эмас. Лео снайпер вазифасини теранроқ тушунади. Шунингдек, кўпроқ вақтини юриш билан ўтказади. Жереми эса кўп югуради ва чарчаб қолади.

Ёш футболчи жамоадошини тўп билан таъминлашга одатланиши лозим. Ўтган мавсумда зарба учун пас узатиш борасида Лига1да Месси эмас, «Лилль» вакили Кабелла етакчи бўлди. Ўз вақтида бу жамоада Эден Азар шундай ўйин эвазига «Челси»га ўтган ва Анг­лия чемпиони ва АПЛнинг энг яхши ўйинчиси бўлганди. Доку шундай бўла оладими?

Ҳозирча «Манчестер Сити»нинг янги аъзоси мавсумда 30та узатмани амалга оширган, Головиннинг кўрсаткичи - 59. Лекин буни Докунинг жароҳати билан изоҳлаш мумкин. «Ренн»да 50та ўйинни ўтказиб юборгани Жереми учун салбий натижа. Бироқ Гвардиола вингернинг тўла соғайиб кетишидан, «Сити»нинг машғулотлари уни қалтис ҳаракатларни камайтириб, зарбалар ва узатмаларга кўпроқ эътибор қаратишидан умидвор.

Гвардиола ҳужумдаги вариантларни  кўпайтирмоқда

«Шаҳарликлар» «Вест Хэм» плеймейкери Пакетани харид қилмоқчи эдилар. Бироқ у можарога аралашиб қолди. Айтишларича, унинг яқинлари сариқ карточка олишига йирик маблағ ваъда қилишган. Агар терговда бу исботланса, футболчи жазога тортилади, «болғачилар» 100 миллиондан маҳрум бўлишади. «Вулверхэмптон» эса португалиялик хавбек Матеуш учун 60 млн. еврога эга бўлишлари мумкин.

Ҳозирча «Сити» Докуни сотиб олди. Ҳужумчилар учлигида Холанднинг қадрдон шериги Грилиш бор. Лекин Маҳрез кетганидан кейин ҳам шайхларда танлов етарли. Фоден, Альварес ва Бернарду унинг ўрнини тўлдириши мумкин. Хосепга эса турли услубдаги ўйинчилар керак. Улар Докудан икки соф ҳимоячили ажабтовур схемада ўнг қанот латерали сифатида фойдаланишлари мумкин. Агар Жереми ортида тажрибали Уокер тўп сурадиган бўлса, ўта кучли ўнг қанот шаклланади.

Докунинг рақобатчилари жуда кўп. Лекин у Гвардиоланинг кўрсатмаларига риоя қилса ва АПЛда жиддий жароҳатлардан узоқ юра олса, «шаҳарликлар» 60 «лимон» эвазига 1-2 йил ичида таркибни худди «Реал»даги Винисиус кучайтира оладиган ажойиб ўйинчига эга бўлишади. 21 ёшида камдан-кам футболчи Докудек ақл-идрок билан тўп суради. Лекин шуниси ҳам борки, Жереми муваффақиятли ўйинларда ажойиб таассурот қолдиради. Гвардиола навқирон шогирдининг омадсиз ўйинлари камроқ бўлиши учун барча имкониятлардан фойдаланиши лозим. Рақобатчилардан ортда қолишни истамаётган «Сити» мутасаддилари трансфер мавсуми якунида бир қатор келишувларни муҳокама қилишмоқда. 

АПЛнинг ёзги анъанасига биноан, яна бир воқеани қўшимча қиламиз. Бошқа бир қатор футболчилар каби Доку ҳам «Ливерпул»га ўтиши мумкин эди. Фақат ҳозир эмас, балки бундан 5 йил аввал. Ўшанда уни Жеррард, Вейналдум ва Мане жамоага чорлашган, Жереми ота-онаси билан Ливерпулга келган, унга Муҳаммад Салоҳ имзоси туширилган футболкани совға қилишганди. Бироқ бу уринишлар натижа бермаганди. Доку илк шартномасини «Андерлехт» билан имзолади, энди эса Юрген Клопп­нинг асосий рақобатчиси сафида тўп суради.

Р.ИБРОҲИМОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:01, 08.09.2023. Ўқилди: 2118 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.