Бугун 16 май, 2026 йил, шанба.

      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Малик Тшау: «Диним менга ақл бовар қилмас куч беради»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

«Милан» ўтган мавсум арафасида «Шальке»дан марказий ҳимоячи Малик Тшауни 9 миллион евро эвазига сотиб олганди.

22 ёшли ҳимоячи «россонерилар» сафида 20та ўйинда иштирок этди ва анча тажриба тўплади. Бунинг ортидан унинг нархи ҳам анча юқорилади - бугунги кунда «Трансфермаркт» уни 20 миллион еврога баҳоламоқда. Жорий мавсумдан германиялик футболчи «Милан»нинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. SportBild нашри ҳам унинг бундай тез ўсишга эришаётганини эътиборсиз қолдирмади ва Малик Тшаудан интервью олди.

- Малик, Миланга кўчиб ўтганингиздан бери ҳаётингиз ва фаолиятингиз қанчалик ўзгарди?

- Баъзан вақт қанчалик тез учиб бораётганини тушуниш учун ўзимни чимчилашим керак. Мен ўзимни худди тушимда бўлгандек ҳис қиляпман. Спорт нуқтаи назаридан катта ўзгаришлар юз берди. Агар мен илгари яшаган Дюсселдорфдан Миланга кўчиб ўтиш ҳақида гапирадиган бўлсак, унда ўзгаришлар унчалик муҳим эмас - биз бир катта шаҳардан бошқасига кўчиб ўтдик. Аммо менинг ҳаётим тубдан ўзгарди! Мен биринчи марта ота-онамни, ака-укаларимни тарк этдим, бу ерда турмуш ўртоғим билан яшай бошладим. Аввалига ҳамма нарса янги ва мураккаб эди, асосан тил тўсиғи туфайли. Аммо бу клубда ҳаётнинг барча соҳаларида ўйинчиларга ёрдам берадиган мутахассислар мавжуд. Ҳозир мен жамоадошларимни яхши биламан, бўш вақтимизда турли хил ишларни қиламиз. Мен ўзимни яхши ҳис қиляпман, бу шаҳар - барчага орзу, одамлари жуда меҳрибон.

- Дин ҳаётингизга қандай таъсир қилади?

- Мен мусулмонман, диндор бўлиб ўсганман ва Исломни ёшлигимдаёқ танганман. Мен кунига беш маҳал ибодат қиламан, Рамазон ойида рўза тутаман, барча қонун-қоидаларига риоя қиламан. Диним менга ақл бовар қилмас куч беради.

- Италияга кўчиб ўтганингиздан кейин қанчалик ўсдингиз?

- Мен етук бўлдим, энди кўпроқ масъулиятни ўз зиммамга оламан. Ўзимга нисбатан рост­гўйман ва ўзимни танқид қиламан. «Милан» қанчалик ажо­йиб бўлганини PlayStation ўйинидан билиб олдим: болалигимда «Pro Evolution Soccer»да «Милан»ни танлардим, Роналдиньо туфайли. Тиббий кўрикдан ўтиб, «Милан» логотипи туширилган футболкани кўрганимда, бунга ишонолмадим. Ўша пайтда ниҳоятда мағрур ва бахтли эдим. Ва дарҳол селфи қилдим.

- «Милан» афсоналаридан қайси бирини кўпроқ эслайсиз?

- Мен ҳар доим Кевин-Принс Боатенгнинг ўйин услубини ёқтирардим. Ҳақиқатан ҳам «Милан» футболчисига айланганимни англашим учун бир неча кун, ҳатто ҳафталар керак бўлди.

- Златан Ибрагимович алоҳида эътиборга лойиқдир...

- Деярли ҳар куни унинг саломатлиги билан қизиқардим. Златан «Милан»да мен билан гаплашган иккинчи инсон бўлди. Жамоа ўйин ўтказди, мен спорт залида, велосипедда машқ қилардим. Шунда Златан олдимга келди - бу бурилиш нуқтаси эди. Мен Ибрадан қўрқмадим, лекин уни ҳурмат қилдим. Сўнг­ги ўн йилликлардаги жаҳон футболининг энг буюк номларидан бири билан кийиниш хонасини баҳам кўришдан хурсанд бўлдим. У эса менга: «Хуш келибсан!» - деди.

- Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқиш қандай экан?

- «Плей-офф»гача мени майдонга туширишмади. Мен учун ҳамма нарса «Тоттенхэм» ва Гарри Кейнга қарши ўйин билан бошланди. Чемпионлар Лигаси мадҳиясини биринчи марта «Сан-Сиро» стадионида эшитганимда, бутун вужудимни титроқ босди ва бехосдан «вау» девордим. Буларнинг барчасини бошдан кечирганимдан жуда миннатдорман. Айниқса, мухлисларимиз кўз ўнгидаги ўйин фантастик эди. Чемпионлар Лигасида Кейнга қарши бошланғич таркибда ўйнаш... таърифлашга тил ожиз. Ўйин мен учун жуда яхши ўтди. Шундан сўнг, бу турнир аслида нима эканлигини англадим. Кейнми? Биз уни ва бутун жамоани бир қаторда ушлаб турдик, у хавфли вазият ҳам яратолмади, гол ҳам уролмади. Рақиб сифатида Кейннинг ўзи жуда хотиржам эди, ҳазили йўқ.

- Италия, шубҳасиз, ажо­йиб ҳимоячилари билан машҳур эди...

- «Шальке»нинг ёшлар жамоасида (19 ёшгача) Норберт Эльгертдан кўп нарсаларни ўргандим. Кейин ўзим ўрганишга ҳаракат қилдим, масалан, бошқа ўйинчиларни ўрганиш орқали. Ўзимни жуда ақлли, кўп нарсаларни биладиган ўйинчи, деб ҳисоблардим. Кейин Италияга кўчиб ўтдим ва ҳали кўп нарсаларни яхшилашим кераклигини англадим. Италияликлар жуда қаттиққўл, синчковлар. Агар сиз 15та муваффақиятли ўйин ўтказган бўлсангиз ҳам, улар ҳар доим қўшадиган жиҳатларни топишади. «Милан»да биз соф итальянча услубда ўйнамаймиз. Бироқ, жамоамиз ҳимояда ўйнашни яхши кўради. Мухлислар мудофаадаги ҳаракатларни худди голдек, нишонлайдилар. Шу сабабли, ҳимоя деярли обсесён билан машқ қилади. Мураббийлар билан ҳар бир детал муҳокама қилинади, масалан, мен рақибга яқинроқ бўлишим керак...

- Ўз позициянгизда тақлид қилиш учун намуна деб ҳисоблаган ўйинчини ажратиб кўрсата оласизми?

- Бу жуда қийин, чунки мен фақат 17 ёшимда марказий ҳимоячига айландим. Бунгача ярим ҳимоячи эдим. Мени доим Яя Туре ҳайратда қолдирган. У кучли, мушакли ва яхши зарбага эга эди. Жуда енгил ҳаракат қиларди.

- «Бундестим» бош мураббийи Ханс Флик сизнинг мухлисингиз. У сизга Польшада миллий жамоада дебют қилишингизга имкон берди...

- Мадҳия янграганидаги ва майдонга тушганимдаги ҳиссиётлар - бу ажойиб эди. Бироз асабийлашдим, лекин биринчи навбатда хурсанд бўлдим. Ҳозиргача бу лаҳза фаолиятимдаги энг муҳим бўлиб турибди. Мағлубиятга қарамай, ўйин мен учун муваффақиятли ўтди. Мураббий ўйиним учун мақтади. Кейин туғилган куним билан табриклаб, қўнғироқ қилди.

- Миллий жамоада яқин дўстингиз Антонио Рюдигер бор...

- Тони мен учун акамдек аслида. У мени дарҳол табриклади, илиқ қабул қилди, кўплаб фойдали маслаҳатлар берди. У ҳам хорижда, шунингдек, аввал Италияда ўйнаш учун кетган. «Милан»нинг АҚШ сафари давомида биз Тони ва унинг «Реал»и билан учрашдик. Ўйиндан сўнг, футболкаларимизни алмаштирдик, мен унинг либосини уйимга осиб қўйдим. Айни пайтда мамлакатимда ўтказиладиган Евро менинг энг муҳим мақсадимдир. Футболчи учун иложи борича кўпроқ ўйнаш табиий истакдир. Албатта, мен терма жамоани орзу қиламан. Лекин мен учун ҳар бир ўйин алоҳида ўрин тутади. Шунинг учун ҳар куни «Милан»да қаттиқ ишлашни давом эттиришим керак.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 19:11, 09.09.2023. Ўқилди: 2719 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги мундиал — тарихда илк бор Араб дунёсида ва мусулмон мамлакатда ташкил этилган Жаҳон чемпионати бўлди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик