Бугун 21 февраль, 2026 йил, шанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 17 10 10 37
2 АҚШ 10 12 7 29
3 Италия 9 5 13 27
4 Нидерландия 8 7 3 18
5 Германия 6 8 8 22
6 Франция 6 8 6 20
7 Швейцария 6 6 5 17
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Реал Сосьедад 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 25 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«МЮ» лазаретида нима гаплар?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Манчестер Юнайтед» Премьер-лиганинг янги мавсумини яхши бошлагани йўқ, тўртта ўйиндан иккитасида мағлубиятга учради. Бу натижаларнинг сабабларидан бири асосий жамоа ўйинчиларининг кўплаб жароҳатлари эди.

Яқин келажакда Тен Хаг муаммоли позицияларни ёпиш йўлларини излашига тўғри келади, чунки жамоанинг асосий улуши «қизил иблислар» касалхонасида тўпланган. Улардан баъзилари яқин орада майдонга қайтишади, бошқаларига эса тикланиш учун бир ойдан кўпроқ вақт керак бўлади.

Қайси футболчилар жамоага қайта қўшилиш арафасида, қайсилари эса яқин ойларда жамоадошларига ёрдам бера олмайди?

Лисандро Мартинес

Мартинес жароҳати туфайли «Арсенал»га қарши ўйинда алмаштирилди, аммо ўша оқшом Аргентина терма жамоасига йўл олди. Маълум бўлишича, ўйиндан бир неча кун олдин унинг яқинда операция қилинган жойида кўкаришлар пайдо бўлган ва ўйинда яна ўша жойига зарба беришган. Маълум бўлишича, жиддий ҳеч нарса бўлмаган ва у терма жамоадаги танаффусдан сўнг қисқа вақт ичида сафга қайтиши керак.

Қайтишнинг мумкин бўлган санаси: 16 сентябрь, «Брайтон»га қарши ўйинда.

Люк Шоу

Чап қанот ҳимоячиси ўтган ой машғулотларда мушакларидан жиддий жароҳат олди ва «манкунианликлар» унинг ўрнига Серхио Регилонни олиб келишга мажбур бўлди. Тахминларга кўра, у кузнинг охиридан олдин сафга қайтади.

Қайтишнинг мумкин бўлган санаси: ноябрь.

Мэйсон Маунт

The Athletic хабарига кўра, Маунт жароҳатидан фориғ бўлаётганга ўхшамоқда ва «қизил иблислар»нинг Чемпионлар лигасидаги илк ўйинида майдонга қайтишга умид қилмоқда.

Қайтишнинг мумкин бўлган санаси: 20 сентябрь, «Бавария»га қарши ўйинда.

Софьян Амрабат

Амрабат Марокаш терма жамоасини ўзини яхши ҳис қилмагани туфайли бирорта ҳам ўйин ўтказмай тарк этди. Бу фақат эҳтиёт чораси сифатида қилинганди, яъни унинг «қизил иблислар»даги дебюти тез орада бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Қайтишнинг мумкин бўлган санаси: 16 сентябрь, «Брайтон»га қарши ўйинда.

Амад Диалло

Диалло мавсум олдидан тиззасидан жиддий жароҳат олди ва клуб унинг «мавсумнинг бир қисмини» ўтказиб юборишини айтди. 21 ёшли вингер айни дамда тикланиш устида ишламоқда ва ўнг қанотида ўйинчилар йўқлигини инобатга олсак, Диалло қайтганидан сўнг асосий жамоага кириш учун барча имкониятга эга бўлади.

Мумкин қайтиш санаси: октябрь/ноябрь.

Кобби Мейну

Manchester Evening News хабарига кўра, Мейну мавсумолди жараёнларида ҳам жиддий жароҳат олди, бироқ у кутилганидан яхшироқ тикланмоқда. Футболчининг ўзи ижтимоий тармоқларга тез орада сафга қайтишини ишора қилган постни жойлаштирди.

Мумкин бўлган қайтиш санаси: сентябрь/октябрь охири.

Тирелл Маласиа

Маласиа ёзда олган номаълум жароҳати туфайли «Манчестер Юнайтед» билан мавсумолди ўйинини ўтказиб юборди. Унинг қачон қайтиши ҳақида аниқ маълумот йўқ, аммо Тен Хаг бунинг учун бироз вақт керак бўлишини айтди.

Мумкин бўлган қайтиш санаси: номаълум.

Рафаэль Варан

Варан ўтган ой жароҳат олган ва яқин орада сафга қайтиши даргумон. Клуб расмий баёнотида франциялик футболчининг бир неча ҳафта сафдан чиқишини қайд этган.

Қайтишнинг мумкин бўлган санаси: октябрь.

Виктор Линделёф

Швециялик марказий ҳимоячи «Арсенал»га қарши ўйинда алмаштирилди, аммо кейинчалик Эрик тен Хаг буни оддий футболчи ўзини яхши ҳис қилмагани туфайли дея таъкидлаб ўтди.

Қайтишнинг мумкин бўлган санаси: 16 сентябрь, «Брайтон»га қарши ўйинда.

Киритилди: 19:02, 13.09.2023. Ўқилди: 2731 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Вильярреал Жорж Микаутадзе 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.