Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6621]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2608]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2493]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2145]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2136]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [2044]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2028]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1951]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [1785]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [1684]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Самвел Бабаян: “Қўшимча вақтда ғалабани қўлдан бой бердик”

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Мураббийлар / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Осиё Чемпионлар лигаси, “D” гуруҳи, 1-туридан ўрин олган “Ал-Ҳилол” – “Навбаҳор” (1:1) жамоалари ўртасидаги учрашувдан кейинги матбуот анжуманида жамоамиз бош мураббийи Самвел Вячеславович Бабаян иштирок этиб, ОАВ ходимларининг саволларига жавоб берди.

- Ассалому алайкум! Биз Осиёнинг айни дамдаги энг кучли клубига қарши ўйин ўтказдик. Мазкур баҳсдан олдинги матбуот анжуманида таъкидлаганимдек, яхши ташкиллаштирилган ўйин, юқори фидойилик ва интизом эвазига ҳар қандай жамоага қарши ўйнаш мумкин. Йигитларга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Улар кийиниш хонасидаги кўрсатмаларимга тўлиқ амал қилишди.

Бироқ, гарчи “Ал-Ҳилол”дан очко олган бўлсакда, бугунги натижадан қониқмадик. Боиси, ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан бой бердик. Аммо шундай бўлсада, бугун муҳим очкони қўлга киритдик ҳамда мазкур очко ОЧЛда ўз олдимизга қўйилган мақсад, яъни, гуруҳ баҳсларини муваффақиятли якунлаб, “плей-офф” босқичига йўл олишимизда муҳим аҳамият касб этади, деб ўйлайман.

- Жамоанинг ОЧЛдаги кейинги стратегияси қандай бўлади? Боиси, ушбу гуруҳдан кейинги босқичга чиқиш “Навбаҳор” учун осон бўлмайди. ОЧЛнинг кейинги учрашувларида ҳам худди бугунгидек тактика қўллайсизларми?

- Ўйиндан олдинги матбуот анжуманида таъкидлаганимдек, гуруҳимиз фаворити бу шубҳасиз, “Ал-Ҳилол”. Бугунги беллашувдаги стратегия ва тактика рақибдан келиб чиқиб танланганди. Боиси, биз Осиёнинг энг яхши жамоасига қарши майдонга тушдик. Албатта, ўз майдонимиздаги учрашувларда “Навбаҳор” ҳужумкор ўйин намойиш этади. Биз бугун рақибга мослашувчан жамоа эканлигимизни намойиш этдик. “Ал-Ҳилол”нинг тинимсиз ҳужумларига бардош берган ҳолда, ҳисобни очишга муваффақ бўлдик. Жасур Яхшибоев мезбонлар дарвозабони билан яккама-якка вазиятга чиқиб, иккинчи голни урганида, 3 очкони қўлга киритишимиз ҳам мумкин эди.

- Кейинги ўйинларда ҳам шогирдларингиз худди бугунги баҳсдаги каби вақтни чўзишга ҳаракат қилишадими?

- Йигитлар атайин вақт чўзишмади, балки бунга футболчиларнинг жароҳатлари ва толиқишлари сабаб бўлди. Бироқ учрашувнинг асосий вақтига ҳакам керагидан ортиқ, яъни, 14 дақиқа вақт қўшиб берди. Яна қайтараман, биз бугун Осиёнинг кучли жамоасига қарши майдонга тушдик. Юксак фидойилик, яхши шаклланган ўйин, интизом эвазига деярли керакли натижага эришдик. Аммо бироз кўнгилни хира қиладиган жиҳати, қўшимча вақтда ғалабани қўлдан бой бердик.

- Неймарнинг ўйини борасида нима дея оласиз?

- Албатта, Неймар сингари юқори савияли футболчининг Осиё футболида ўйнаши, қитъамиз футболининг обрўсини оширади. Лекин у ҳам бошқалар сингари ўйинчи. Шунинг учун йигитларга Неймарга бўш ҳудудлар қолдирмаслик, тўп унда бўлганида, жамоадошларини кўздан қочирмасликни уқтиргандим. Шогирдларим буни уддалашди ва мазкур ўйинда Неймар ўзининг энг яхши жиҳатларини намойиш эта олмади.

– “Ал-Ҳилол” таркибидан кўплаб жаҳон юлдузлари ўрин олишган. Сиз уларга алоҳида футболчилар бириктириб, шогирдларингизга уларни яхши қўриқлашни уқтирганмидингиз?

- Ҳақиқатданам, “Ал-Ҳилол” таркибидан юқори савияли, топ футболчилар ўрин олишган. Лекин мен улар учун алоҳида ўйинчиларни бириктирмадим. Фақатгина ўша футболчилар майдончамиз тарафига ўтишганида, йигитлар уларга ўйин бермаслик, муносиб қаршилик кўрсатишга интилишди.

Яна бир марта таъкидлайман, жамоамиз Осиёнинг энг кучли клубига қарши майдонга тушди ва мен ўйиндан олдин айтган мўъжиза ушбу баҳсда деярли юз берди. Лекин биз мазкур учрашувда зафар қучишимиз лозим эди. Аммо ўйин якунида концентрацияни йўқотиб, ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Бироқ, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонаётганимизда, иккинчи голни уриб, ўйинни якунлашимиз лозим эди.

Киритилди: 16:04, 19.09.2023. Ўқилди: 1711 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик