Бугун 11 апрель, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • 3:0
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Микель Артетанинг "вахший" ишлари: испаниялик мутахассис йиллар давомида мухлислар севган номларни жамоадан йўқотиб келмоқда. Рамсдейл кейингиси бўладими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Микель Артетанинг айрим паллаларда қиладиган золимлиги, "Арсенал"нинг фойдасига хизмат қилади. Айнан шу сабабли бир йил ичида бу жамоа ўртамиёна клуб даражасидан чемпионлик учун даъвогар жамоага айланди. Шундай экан, мухлислар Аарон Рамсдейл борасида эътироз билдиришдан тўхтатиши керак. Сўнгги икки ўйинга Давид Райянинг танлаб олиниши, кўплаб салбий фикрларга сабаб бўлганди. Баъзилар бу қарорни адолатсиз, ўйланмай қилинган ва ҳурматсизлик деб ҳам баҳолади. Аслида эса бундай эмас. Бу воқеа Аарон Рамсдейлга дунёнинг энг катта клубларидан бирида экани ва бу ерда ўз ўрни учун курашиши кераклигини кўрсатиб берди. Бу қарорни қабул қилиш Микель Артетага ҳам осон бўлмаган. Бу борада унунг ўзи шундай дейди:

"Мен ҳар бир захирадаги футболчи учун қайғураман ва азоб чекаман. Аммо бу ҳам бир мусобақа. Бу ерда ҳам кураш кечади. Жамоа учун фойдали қарорларни қабул қилиш эса менинг ишимдир. Асосий таркибни эълон қилишдан олдин, унга кирмаган футболчиларни кўриш менга ҳам осон эмас".

Тўғри, Артетанинг қарори ёқимсиз туюлади. Аммо дунёда ҳеч бир муваффақиятли мураббий йўқки, футболчиларнинг кўнглига қараб қарор қабул қилган бӯлсин. Шу каби, Артета ҳам бу борада ўз ҳукмини ўтказмоқда. Сўнгги йиллар у совуққон қарорлари билан жамоани яхшилай олди. Бу жараён Микель Артетанинг собиқ жамоадоши ва дўсти, Месут Ўзилни асосий таркибдан чиқариб ташлаш билан бошланганди. 2020 йилнинг охирларига бориб, Ўзил қайдномаларга ҳам киритилмай қўйди. У асосий жамоа билан машғулот ўтказиш ҳуқуқидан маҳрум этилганди. Немис футболчисининг шартномаси бекор қилиниши кенг футбол оммасида салбий фикр уйғотиб, Артетанинг мураббийлик қобилиятини сўроқ остига қўя бошлади. Шундай ҳолатда ҳам, у собит турди ва Ўзил ўрнига бошқа юлдузларни келтирди.

Месут Ўзил Артета "вахший"лигидан азият чеккан ягона футболчи эмасди. Жамоанинг собиқ ҳужумчилари Александер Ляказетт ва Пьер-Эмерик Обамеянглар ҳам ўз вақтида асосий таркибдан "чопилган". Бир пайтлар мухлислар ёқимтойи бўлган бу икки футболчи "Арсенал" билан яхши алфозда хайрлашмади: Ляказетт эркин агент сифатида кетди, Обамеянгнинг битими эса муддатидан олдин тугатилди. Негаки, ҳар икки юлдуз Артета қўйган стандартларга жавоб бера олмасди. "Арсенал"нинг 2019 йилдаги рекорд хариди бўлган Пепе ҳам яқиндагина эркин агент сифатида жамоадан тарк этди.
Ҳаттоки, ҳеч қандай хато қилмаган Киран Тирни Артетанинг чемпионлик йўлидаги ҳаракатлари сабабли қурбон қилинди. Микель Артета, аввало, Тирнини Тимбер ва Зинченко келишидан огоҳлантирган. Кейин эса "Реал Сосьедад"га ижарага юборган. Талантли, аммо беқарор бўлган Маттео Гендузи ва меҳнаткаш Лукас Торрейралар ҳам Артета талабларига жавоб бера олмагани учун, жамоадан кетганини эслаб ўтиш даркор.

Микель Артетанинг тозалаш ишлари қанчалик бешавфқат бўлмасин, у ўзининг фойдасини бермай қолмади. Кеткизилган футболчилар ўрнида мутлақо янги юлдузлар – Эдегор, Сака, Салиба ва бошқалар пайдо бўлди. Испаниялик мутахассис фақат майдондагина бу ишларни қилгани йўқ. У футболчиларнинг таомланиш пайтини ҳам кузатиб, у ердаги алоҳида ажралишларга йўл қўймай келмоқда. Хусусан, футболчилар тушлик вақтида ўзи истаган столда атрофида ўтира олмайди. Улар мураббийлар штаби ва академия тарбияланувчилари, ҳар сафар ҳар хил шериклар билан бирга овқатланади. Бу нарсаларнинг ҳаммаси бирдамликни мустаҳкамлашга қаратилган ишлардир. Ушбу ишлар ўтган мавсумдаги муваффақиятли натижалар калитига айланди. Шундай экан, мухлислар Рамсдейлга ноҳақлик қилинди деб билмасликлари лозим. Негаки, Райяга ҳам ўйин вақти керак. Агарда Рамсдейл жароҳат оладиган бўлса, муҳим ўйинларда Райяга тажриба керак бўлади.
Нима бўлган тақдирда ҳам натижалар учун мураббий жавобгар. Шундай экан, қандай ўйнаш ва кимлардан фойдаланишни ҳам унга қўйиб бериш лозим.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: thesun.co.uk
Киритилди: 10:33, 23.09.2023. Ўқилди: 3413 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик