Бугун 19 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Лидс»: Янги мавсумга янги ҳомийлар билан

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Англия Премьер-лигаси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўтган мавсум якунларига кўра, Чемпионшипга тушиб кетган «Лидс» янги ҳомийлар билан иш бошлади.

 Доим ҳужумкор ўйини ва чапанироқ табиати билан ажралиб турадиган клуб тараққиётига энди баскетбол юлдузи ва 2 нафар гольфчидан иборат трио жавоб беради. Яна бир гольфчига эса «Лидс»нинг элитадан тушиб кетгани маъқул келмади ва у ҳомийликдан воз кечди. Хуллас, жамоада янги сармоядорлар гуруҳи фаолият бошлади: 

Рассел Уэстбрук («Лос-Анжелес Клипперс» клуби баскетболчиси

Жордан Спит - гольфчи

Жастин Томас - гольфчи

Жордан ва Жастиннинг касбдошлари Рикки Фаулер эса «Лидс» билан ҳамкорликдан бош тортди, у жамоани қуйи лигада молиялаштиришдан маъно кўрмади, чоғи. Шу тариқа ҳомийлик мақоми баскетбол юлдузи ва гольфчилар дуэтида қолди.

Уэстбрук - Спит - Томас учлиги ишга катта иштиёқ билан киришди. Лекин трио «Лидс» бошқарувида тўғридан-тўғри қатнашолмайди, шунингдек, клуб тизими ҳам ўзгармайди. Жордан Спит жамоанинг АПЛдан тушиб кетгани кўнгилсиз ҳолат эканлиги, лекин 49ers Enterprises гуруҳи (клуб соҳиби) раҳнамолигида муваффақиятга эришиш мумкинлигини таъкидламоқда:  «Бу ерга келишдан олдин ажойиб имкониятга эга бўлиш ҳақида ўйладик - улкан шаҳар, тарихий клуб, «Элланд Роуд»дек қайноқ стадион. Келишув муҳокамаси жараёнида бу чиндан ҳам, қизиқарли лойиҳа эканлигини тушундик». Умуман, «Лидс» клубга илк марта 2018 йили сармоя киритган Йорклар оиласига тегишли. The Athletic маълумотига кўра, 49ers гуруҳи клуб акциялари пакетини 213 млн. долларга харид қилган. Агар «Лидс» АПЛдаги ўрнини сақлаб қолганида, бу қиймат бирданига 500 миллионга кўтариларди катта эҳтимол. 

«Лидс» ўтган мавсумни тажрибали Сэм Эллардайс бошқарувида ниҳоясига етказди. Бироқ мураккаб вазиятларда чиниққан мутахассис ҳам жадвал тубига чўкиб қолган жамоа­ни қутқаролмади. Агар «Лидс»ни атиги 1,5 йил аввал Марсело Бьелсадек даҳо бошқаргани, кейин инглизлар Жесси Марш ёрдамида «янги Ред Булл» шакллантиришга уринишганини инобатга олсак, бу ўта ажабланарли «чўкиш», албатта. Энди «Лидс»да на Марш ва унинг ўрнини эгаллаган Хави Грасия, на жамоани 4 мартагина майдонга олиб тушиб, «Манчестер Сити», «Вест Хэм» ва «Тоттенхэм» клубларидан енгилган, фақат «Ньюкасл» билан баҳсда дурангни таъминлаган шўрлик Эллардайс бор. «Лидс» раҳбария­ти шунингдек, «бьелсализация» ғоясининг асосий ташаббускори саналмиш спорт директори Виктор Орта билан ҳам ҳамкорликни тўхтатди (у ҳозир «Севилья»да фаолият олиб бормоқда). Чунончи, «Лидс» президенти Андреа Радриццани АПЛ-2022|2023 якунига ўта салбий баҳо берди табиий равишда: «Ниҳоят чарчадим. Ушбу муваффақиятсизликда аввало, ўзим айбдорман. Чидаш жуда қийин. Шаҳар ва мухлислар армияси бундай натижага муносиб эмас».

Хуллас, «Лидс»ни ўтган мавсум Менхен­гладбахнинг «Боруссия» клубини бошқарган «Краснодар»нинг собиқ бош мураббийи Даниэль Фарке АПЛга қайтаришга уриниб кўради. Вақтида «Норвич»ни 2 марта Чемпионшипда шоҳсупага олиб чиққани билан эътиборга тушган мутахассис энди ҳаммасини «Лидс»да яна бир марта такрорлаши керак. Агар шундай бўлса, ҳомийлик ҳуқуқидан воз кечган гольфчи Рикки Фаулер афсус-надомат билан чапак чалиб қолади, акс ҳолда...

Равшан ИБРОҲИМ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 10:40, 26.09.2023. Ўқилди: 994 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик