Бугун 28 апрель, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 9 12
9 Қизилқум 9 12
10 Хоразм 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Андижон 9 10
13 Қўқон-1912 9 8
14 Динамо 9 8
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

28/04 19:00 Андижон - Динамо
28/04 19:00 Сўғдиёна - Сурхон
28/04 20:00 Пахтакор - Насаф
29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ОЧЛ: «Сувон» дастлабки йирик трансферга қўл урмоқда

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча эрта тонгдан Жанубий Корея спорт ОАВларининг деярли барчаси «Сувон Самсунг Блювингс» клуби ҳақида ёзмоқда. Гап шундаки, сувонликлар Германиянинг «Кёлн» клубида ўйнаётган Шимолий Корея терма жамоаси хужумчиси Чжонг Тэ Сени сотиб олиш учун музокара столига ўтиришган.

Махаллий матбуот хабарига кўра, сувонликлар Шимолий Кореяда «Халқ Руниси», дея юксак ҳурмат қилинадиган Чжонг Тэ Сенинг трансфери учун 300 минг доллар сарфлаган ҳолда, йилига 500минг долларлик шартнома таклиф этишмоқда. Ушбу трансфер ҳақида фикр билдираркан «Сувон» матбуот хизмати: «Иккала жамоа ҳам ҳозирча трансфер шартларини мухокама қилишмоқда», дея ёзади.

Агар трансфер муваффақиятли амалга ошса Чжонг Тэ Се  Кей-лигага қадам босган тўртинчи шимолий кореялик футболчи бўлади. Шу вақтгача Рянг Кю Са («Улсан Хёндэ», 2001 йил), Ким Ёнг Хви («Сеонгнам», 2002 йил), Ан Ёнг Хак («Бусан», 2006 йил) каби футболчилар Кей-лигада тўп суришган. «Сувон» «шимолий кореялик  Руни»га катта умид қилаётганлигини яширмаяпти.

Чжонг Тэ Се ОЧЛда  «Сувон»нинг осиёлик легионер лимитини тўлдириши кутилмоқда. Шундоқ ҳам Кей-лигадаги энг кучли хужум чизиғига эга бўлган жамоада Чжонг Тэ Се Енан Радончич, Стевица Ристич, Ха Те Гюн, Чо Донг Гон кабилар билан рақобатлашишига тўғри келади. Шунингдек, Кей-лигадан Чжонг Тэ Сега оғиз солганлар рўйхатида «Ульсан Хёнде» ва «Инчхон Юнайтед»  ҳам бор. Аммо ҳозирча сувонликларнинг таклифлари аниқроқ янграмоқда.

Келиб чиқиши шимолий кореялик бўлган 28 ёшли Чжонг Тэ Се Японияда туғилган. Илк профессионал клуби Жей-лиганинг «Кавасаки Фронтале» клуби бўлиб, 2006 йили Жей-лигада дебют қилган. Жей-лигадаги ажойиб ўйинларидан кейин  ҳатто Япония терма жамоасидан ҳам таклиф тушган бўлса-да, у тарихий ватани термасида ўйнашни афзал билди. Чжонг Тэ Се 2010 йилги жаҳон чемпионатидан кейин Германиянинг «Бохум» клубига кўчиб ўтганди. Ушбу жамоа сафида футболчи Германия 2-бундеслигасида 39 ўйинда 14 марта гол киритишга эришди. Ўтган йили ёзда эса «Кёльн» уни сотиб олди ва Бундеслигада ҳам тўп суришга эришди. Аммо ушбу мавсум жароҳати туфайли «Кёльн»даги ўрнини йўқотиб қўйган футболчи Кей-лигада ўйнаш истаги борлигини бир неча марта таъкидлаб: «Менинг футболчилик ҳаётимда Кей-лига учун алоҳида жой бор.Қачонлардир ушбу чемпионатда тўп суришни истайман,»деган эди.

Отабек Йўлдошев, Жанубий Корея, Сеул

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 09:37, 11.12.2012. Ўқилди: 6966 марта. Фикрлар: 13 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Бухоро Шерзод Эсанов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
9 Нефтчи Алишер Одилов 3
10 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик