Роберт Левандовски мавсум сўнгида «Боруссия»ни тарк этади
Дортмунднинг «Боруссия» клуби ҳужумчиси Роберт Левандовский ёзда клубни тарк этадиган бўлди. Футболчи клуб билан янги шартнома имзолашни истамади.
Футболчининг клуб билан амалдаги шартнома муддати 2014 йилга қадар давом этади. Шартнома муддати тугаб футболчи эркин агентга айланмаслиги учун ёзда жамоа футболчини сотиб юборадиган бўлди.
«Мавсум якунига келиб Левандовски клубдан кетади. Бу масала ҳал қилиб бўлинган», дея дортмундликлар клуби вакилларидан бирининг сўзидан иқтибос келтирмоқда «Focus» нашри.
Эслатиб ўтамиз, футболчига ҳозирда Италиянинг «Ювентус» ва «Интер» клублари қизиқиш билдирмоқда. Миланликлар футболчи учун 25-30 миллион евро беришга тайёр бўлиб туришибди. Шунингдек Англиянинг «Манчестер Сити» клуби ҳам Левандовскини Эдин Жеко билан алмаштиришни хоҳламоқда.
Манба: www.sports.ru
Киритилди: 14:51, 16.12.2012. Ўқилди: 3564 марта. Фикрлар: 3 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар