Бугун 25 декабрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • 0:3
      • Истиқлол
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Васл
      • 2:1
      • Ал-Виҳдат
      • 24.12.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 2:0
      • Андижон
      • 24.12.2025 21:00
      • Аркадағ
      • 1:0
      • Холидия
      • 24.12.2025 21:00
      • Ан-Наср (СА)
      • 5:1
      • Аз-Завра
      • 24.12.2025 21:00
      • Гоа
      • 1:2
      • Истиқлол Душанбе

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Допинг билан ушлангандан сўнг фаолиятни давом эттириш мумкинми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Август ойи охирида Пол Погба А Сериянинг биринчи тур ўйиндан сўнг допинг-тестдан ўтди. Туриннинг “Ювентус” клуби футболчисининг қонида эркаклик гормони тестостерон даражаси ошгани аниқланган. Бир ой ўтгач, Погба иккинчи синовдан ўтди. Допинг натижаси яна ижобий бўлди. Бугун ижобий допинг тестлари ва футболчилар бу вазиятлардан қандай чиқиб кетгани ҳақида сўз юритамиз.

Погбани нима кутмоқда?

Пол Погба энг кўп маош оладиган "Ювентус" футболчиси. Унинг маоши йилига 8 миллион еврони ташкил қилади. 30 ёшли футболчи кўплаб мукофотларга, жумладан 2018 йилги жаҳон чемпиони унвонига эга. Допинг можароси бошланганидан кейин Пол клуб сафида атиги иккита ўйинда қатнашди. Ўйин вақти - 52 дақиқа. "Ювентус" раҳбарияти бунинг оқибатини тушунди ва шулар қаторида Погба иштирок этган ўйинларнинг бекор қилиниши ҳам бор эди. Футболчининг ўзи икки йилдан тўрт йилгача дисквалификация қилиниши мумкин. Клуб шартномани бир томонлама бекор қилишга ҳақли. Погбанинг ўзи энди вазиятдан чиқиш йўлини айбини тан олишда кўрмоқда. Бу жазони ярмига қисқартиради, яъни камида бир йил Пол ўйиндан ташқарида қолиши мумкин. Бу унинг майдонга қайтиши бошқа давлатда содир бўлиши мумкинлигини англатади. Масалан, Саудия Арабистонида Погбага йилига 100 миллион евро таклиф қилинган эди.

Италияда допинг

Италия коррупция можаролари билан машҳур. Апеннин ярим оролида допинг синовлари бундан кам эмас. Эдгар Девидс глаукома туфайли ҳимоя кўзойнак тақиш билан машҳур эди. Аммо 2001 йилда унинг карераси хавф остида эди. Унинг қонида тақиқланган анаболик нандролон топилган. Девидс турли шикоятлар билан мурожаат қилиб, унинг танасига гиёҳванд моддалар қандай кириб қолганини билмаслигига қасам ичган ва 5 ой футболдан четда қолган.

Марко Боррелло дисквалификациядан кейин ҳам карерангизни ривожлантириш мумкинлигининг ёрқин намунасидир. Дастлаб "Милан" форварди допинг истеъмол қилгани учун 8 ойга футболдан четлатиш билан таҳдид қилинганди. Уч ой футболсиз қолган Боррелло нафақат ўйинга қайтди, балки Италия терма жамоасига чақирув олиб, янги босқичга чиқди.

Можаро фақат Италияда эмас

Адриан Муту Руминия терма жамоасининг Георги Хаджидан кейинги асосий футбол юлдузларидан бири эди. Аммо "Челси"даги ўйинлари пайтида руминияликда кокаин борлиги аниқланган. Муту етти ойлик дисквалификация вақтида "Ювентус" билан шартнома имзолади. Шундан кейин Муту "Фиорентина"га кўчиб ўтди ва у ерда эски ишини давом эттирди. Натижада, қонидан сибутрамин топилганидан кейин 9 ойлик дисквалификация қилинган ва фаолияти тугаган. Ҳозирда Адриан Муту Озарбайжоннинг “Нефтчи” клубини бошқармоқда.

Рио Фердинанд бугунги кунда таниқли шарҳловчи ва таҳлилчи. Футболчилик фаолияти давомида у дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлган. Аммо 2004 йил бошида у ҳалокатли хатога йўл қўйди. У допинг-тестга келмади, бунинг учун у 7 ойга дисквалификация қилинди ва ҳатто 2004 йилги Европа чемпионатини ўтказиб юборди.

Киритилди: 13:59, 09.10.2023. Ўқилди: 1929 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.