Бугун 27 июнь, 2025 йил, жума.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 26.06.2025 06:00
      • Интер
      • 2:0
      • Ривер Плейт
      • 26.06.2025 06:00
      • Урава Редс
      • 0:4
      • Монтеррей
      • 26.06.2025 23:59
      • Ювентус
      • 2:5
      • Манчестер Сити
      • 26.06.2025 23:59
      • Видад
      • 1:2
      • Ал-Айн
      • 27.06.2025 06:00
      • Ал-Ҳилол
      • 2:0
      • Пачука
      • 27.06.2025 06:00
      • Зальцбург
      • 0:3
      • Реал Мадрид
      • 28.06.2025 21:00
      • Палмейрас
      • -:-
      • Ботафого
  • Суперлига
      • 26.06.2025 20:00
      • Хоразм
      • 2:3
      • Андижон
      • 27.06.2025 20:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Динамо
      • 27.06.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Пахтакор
      • 28.06.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 28.06.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Палмейрас 3 5
2 Интер Майами 3 5
3 Ал-Аҳли (Миср) 3 2
4 Порту 3 2

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 ПСЖ 3 6
2 Ботафого 3 6
3 Атлетико 3 6
4 Сиэтл Саундерс 3 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бенфика 3 7
2 Бавария 3 6
3 Бока Хуниорс 3 2
4 Окленд Сити 3 1

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Фламенго 3 7
2 Челси 3 6
3 Эсперанс 3 3
4 Лос-Анжелес 3 1

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Интер 3 7
2 Монтеррей 3 5
3 Ривер Плейт 3 4
4 Урава Редс 3 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Боруссия Д 3 7
2 Флуминенсе 3 5
3 Мамелоди Сандаунс 3 4
4 Ульсан Хёндэ 3 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Манчестер Сити 3 9
2 Ювентус 3 6
3 Ал-Айн 3 3
4 Видад 3 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 3 7
2 Ал-Ҳилол 3 5
3 Зальцбург 3 4
4 Пачука 3 0

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Атлетико 1-0 Ботафого
3-тур Сиэтл Саундерс 0-2 ПСЖ
3-тур Порту 4-4 Ал-Аҳли (Миср)
3-тур Интер Майами 2-2 Палмейрас
3-тур Окленд Сити 1-1 Бока Хуниорс
3-тур Бенфика 1-0 Бавария
3-тур Эсперанс 0-3 Челси
3-тур Лос-Анжелес 1-1 Фламенго
3-тур Боруссия Д 1-0 Ульсан Хёндэ
3-тур Мамелоди Сандаунс 0-0 Флуминенсе
3-тур Интер 2-0 Ривер Плейт
3-тур Урава Редс 0-4 Монтеррей
3-тур Ювентус 2-5 Манчестер Сити
3-тур Видад 1-2 Ал-Айн
3-тур Ал-Ҳилол 2-0 Пачука
3-тур Зальцбург 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. Нимчорак финал

28/06 21:00 Палмейрас - Ботафого
29/06 01:00 Бенфика - Челси
29/06 21:00 ПСЖ - Интер Майами
30/06 01:00 Фламенго - Бавария
30/06 23:59 Интер - Флуминенсе
01/07 06:00 Манчестер Сити - Ал-Ҳилол
01/07 23:59 Реал Мадрид - Ювентус
02/07 06:00 Боруссия Д - Монтеррей

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ливерпуль» ва ноқулай шанбалар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Клопп «Ливерпуль» футболчиларининг терма жамоага жалб этилганидан кейин лигада шанба куни тушлик пайти ўйинларнинг тез-тез ўтказилишидан ғазабда. Бу ҳақиқатга яқинми ёки
шубҳалими?

Халқаро танаффус ҳали якунига етгани йўқ, аммо Англия Премьер-лигаси навбатдаги тақвимни ўзи учун белгилаб қўйган. Юрген Клоппнинг норозилигига кўра, «Ливерпуль» тур доирасида ўз ўйинини шанба куни соат 12:30да ўтказади.

Улар 21 октябрь куни «Энфилд»да «Эвертон»га қарши ўйнайди, 25 ноябрь куни эса «Этиҳад»да «Ман Сити»га сафар қилади. Дастлаб ўйин шанба оқшомига режалаштирилган эди, бироқ Манчестер раҳбарияти хавфсизлик нуқтайи назаридан сўровни тушунтириб, уни кўчириш ва эртароқ ўйнашни сўради.

Сентябрдаги танаффуслардан бери Клопп 12:30даги ўйинлардан жуда ҳам норози бўлди. «Март ойидан бери тақвимимиз бўйича терма жамоалар ўйинлари учун тўртта танаффусга эга бўлдик. Улардан иккитасида соат 12:30да албатта ўйин ўтказдик. Агар мен бу ҳақда гапира бошласам, улар яна оддий шикоятга йўйишади. Аммо бу шунчаки кулгили! Жанубий Америкадан ҳали келмаган тўрт нафар футболчим бор. Ўйинга эса кўп вақт қолмади, - деди «Ливерпуль» устози «бўрилар» билан ўйин олдидан ғазабланган ҳолда.

Юрген яна норозилик билдиряптими? Аслида, статистика унга бу ҳуқуқни беради. «Ливерпуль» бошқаларга қараганда шанба кунидаги тушлик пайтлари кўпроқ ўйнаган.  Албатта, Англияда ҳамма нарса аллақачон ҳисоблаб чиқилган. «Ливерпуль» турнинг илк қарама-қаршиликларига ҳаммадан кўп тушиб қолди: кетма-кет тўртта ўйин.

1 апрель – «Манчестер Сити» – 1:4 (сафарда)

16 сентябрь - «Вулверхэмптон» - 3:1 (сафарда) ғалаба қозонди

21 октябрь - «Эвертон» - (уй)

25 ноябрь – «Манчестер Сити» – (сафарда).

Биз беш йиллик муддатни олдик. Ўша вақт ичида 22 та турли доирадаги халқаро танаффуслар юзага келди - ва «Ливерпуль» ўша вақтдан бери шанба куни соат 12:30 да энг кўп ўйнади. Юрген Клопп жамоаси бошқаларга қараганда кўпроқ азият чекди. Премьер-лигадаги энг яқин рақибларидан икки баравар кўп қийналди. «Манчестер Сити» ҳам бу вақт ичида тўртта ноқулай ўйин ўтказди. Бу тўрттадан учтаси «Ливерпул»га қарши содир бўлган ва учтаси ҳам уйда.

Ўзи умуман, «Ливерпуль» халқаро танаффуслардан сўнг 12 та ҳолатдан саккизтасида шанба куни тушликда ўйин ўтказади.

Эрта ўйнашда қандай муаммо бор?

«12:30 да ўйнашнинг муаммоси нима? Балки тушлик бўлгани учундир? Ёки ўйинлар орасидаги қисқа танаффусми? Ёки ўйинчиларим ўйинларга қандай етиб боришлари кераклигидами? Вариантлардан бирини танлаб олаверинг», - деди Клопп матбуот анжуманида.

● Сентябрь ойида «Вулверхэмптон»га қарши ўйин учун «Ливерпул»нинг тўрт нафар футболчиси ўз терма жамоаларидан Атлантика бўйлаб учиб кетишди: Дарвин Нуньес (Уругвай), Алексис Макаллистер (Аргентина), Алиссон (Бразилия) ва Луис Диас (Колумбия).

Тўрттадан фақат Алиссон ва Макаллистер «бўрилар»га қарши майдонга тушиш имкониятига эга бўлди. Аргентиналик футболчи жамоа учун энг ёмон ўйинни ўтказди, Клопп танаффусда уни алмаштирди ва чарчаган футболчини майдонга қўйиб юбориш беҳуда эканлигини тан олди.

● «Оддий ҳафталарда соат 12:30да ўйнаш муаммо эмас, деб тушунтиради Клопп. - У ерда созланишингиз мумкин. Асосий муаммо - тикланиш учун вақт йўқлигида».

The Athletic нашрининг ёзишича, футболчилар шанба кунги ўйинни кун тартиби бузилгани учун ёқтирмайдилар – улар нонушта учун тушлик таомларини ейишга мажбур. Балки Буэнос-Айресдан Ливерпулгача бўлган 16 соатлик парвоз ҳам ўйинга муносиб тайёргарлик кўришга вақт бермаяпти. Бу ҳаммага таъсир қилади.

● Клопп шанба кунги тақвимларда умуман ёмон кўрсаткичга эга - ҳатто танаффусларни ҳисобга олмаса ҳам. Немис мураббийи даврида «Ливерпуль» шанба куни соат 12:30да 35 та ўйин ўтказган - фақат «Тоттенхэм»да (36) бундан кўпроқ. Клопп бошқарувидаги «Ливерпуль» ўртача 1,71 очко тўплаган. Бу одатий кўрсаткичлар билан солиштирганда кучли пасайишдир - умуман олганда, Юрген жамоаси Премьер-лигада ҳар бир учрашувда 2,11 очкога эга.

Ўтган мавсумда «Ливерпуль» шанба куни бўлиб ўтган олтита ўйинда ғалаба қозона олмади ва уларда бор-йўғи учта гол урди. Нега Премьер-лига клублари куннинг тушлик қисмида бунчалик кўп ўйнашади? Шанбадиги эрта тақвим Осиё бозорига қаратилган. Лондон эндигина уйғонаётганда, Пекин ва Токиода энг яхши вақт бўлади. Шунинг учун TNT Sport (илгари BT Sport деб номланган) телерадиокомпанияси ушбу вақтда энг яхши жамоалардан бирини танлайди. АПЛ эса бундан катта даромад олади. 

Баъзида TNT Sport эрта ўйинларни бутунлай рад этади - масалан, еврокубоклардан кейинги ҳафталарда. Сентябрь ойида барча топ-жамоалар халқаро турнирларда ўйнаган, шунинг учун улар шанба куни эрталаб ўйнамади. Кейин TNT Sports бу имкониятдан умуман фойдаланмади ва ўйинни соат 20:00 да кўрсатиларди - тушликда эса ҳеч ким ўйнамади.

«Биз бунга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмаймиз», деб тан олди Клопп. «Ким билан гаплашмайлик, ҳеч нарса бўлмайди. Энди канал янги номга эга, аммо ҳеч нарса ўзгармаганлиги аниқ. Уларнинг аҳамияти йўқ, нега мен бу ҳақда гапиришим керак?», — дея кесатди Клопп.

Киритилди: 23:18, 16.10.2023. Ўқилди: 2193 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Ювентус Кенан Йилдиз 3
2 Ал-Аҳли (Миср) Вессам Абу Али 3
3 Бавария Жамал Мусиала 3
4 Бенфика Анхель Ди Мария 3
5 Манчестер Сити Фил Фоден 2
6 Реал Мадрид Гонсало Гарсия 2
7 Ювентус Рандал Коло-Муани 2
8 Ювентус Франциско Консейсао 2
9 Бенфика Леандро Баррейру 2
10 Атлетико Пабло Барриос 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.