Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • 0:0
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • 2:3
      • Наполи
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • 0:1
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Интер
      • 09.02.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Лацио
      • 09.02.2026 22:30
      • Аталанта
      • -:-
      • Кремонезе
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • 3:0
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 1:2
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:3
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Брентфорд
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 3:0
      • Мальорка
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
      • 09.02.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • 5:5
      • Эрон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 24 49
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 24 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 24 27
14 Парма 24 26
15 Женоа 24 23
16 Кремонезе 23 23
17 Фиорентина 24 18
18 Лечче 23 18
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза
24-тур Женоа 2-3 Наполи
24-тур Фиорентина 2-2 Торино
24-тур Болонья 0-1 Парма

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Интер» - Инзаги иттифоқи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Италия «А» Серияси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Симоне Инзаги ўтган мавсумнинг каттагина қисмида «игна устида ўтирган»дек бўлди.

Бунда ҳеч муболаға йўқ. Ҳар ҳолда, «Интер»нинг ёрқин-сермаҳсул ўйинлари ортидан жиддий пасайиш кузатилди, жамоа узоқ вақт ЧЛ ҳудудига мустаҳкам ўрнашолмай юрди. Муҳими, барча масалалар ҳал қилувчи босқичда ўз ечимини топди. Якунда «Интер» учун қарама-қарши таассурот қолдирган 2022|2023 йиллар мавсуми «нерадзурралар»га эртакнамо финиш туҳфа этди. Шу тариқа «игна устида ўтирган» бош мураббий амалдаги шартномаси муддатини 2025 йилгача узайтирди.

ЧЛ финали учун рағбат ва «А» сериядаги юксалиш

Футболда ҳаммаси ўзгарувчан, айниқса, мураббийларга муносабат. Симоне Инзаги жамоага чемпионликни тақдим этган Антонио Конте ўрнини эгаллаганди. «Интер» янги устоз раҳбарлигида мавсум-2021|2022ни ажойиб тарз­да ўтказди. Бироқ кейингисида шу қадар сустлашдики, анчагача 6-8-ўринлардан кўтарилолмай, кучли бешликдан четда қолди. Фақат кузги ишончли еврокубок ўйинлари («плей-офф» йўлланмаси қўлга киритилди) ва «А» серияда ЧЛ ҳудудига чиқиб олганидан кейин жамоа қишда ҳам муваффақиятли серия қайд этди. Бироқ «нерадзурралар» март ойидан ўз ўйинларини йўқотиб қўйишди ва 6та учрашувдан атиги 1тасида ғалабага эришишди. Оқибатда мураббий истеъфо таҳдиди остида қолди. Нохуш ҳолатга йўл қўймаслик мақсадида жамоа олдига муайян вазифалар қўйилди - нуфузли турнир чорак финалида «Бенфика»ни маҳв этиш, ички чемпионатда талаб даражасида тўп суриш. Клуб ва мухлислар бахтига, Ромелу Лукаку сафга қайтди, жамоада якдиллик ва уюшқоқлик тикланди. Шу тариқа «Интер» дербига айланган ЧЛ ярим финалида «Ми­лан»ни нуфузли мусобақадан чиқариб юборди, «А» серияда эса «Ювентус»га қарши қўлланилган санкциялар туфайли етакчи учликдан жой олди.

Симоне талаблари жамоа учун тушунарли

Италияликларга хос прагматик футбол учун «Интер»ни севиш ҳам, ёқтирмаслик ҳам мумкин. Лекин Инзаги жамоасида алоҳида белгилари борлигини тан олмасликнинг иложи йўқ. «Нерадзурралар» гуруҳ босқичидаёқ «Барселона»ни ЕЛга тушириб юборишди. Ваҳоланки, Каталония гранди бош фаворит эди. «Интер» амалда бу рақибни маҳв этди, кейин унинг ғалаба қозонишига имкон бермади. Италияликлар жумладан, «Барса»нинг энг сермаҳсул ҳужумчиси - Роберт Левандовскига ҳам умуман ўйин беришмади. «Плеф-офф»да эса «Интер» Португалия грандлари - «Порту» ва «Бенфика»ни навбати билан осонгина томошабинлар қаторига қўшиб қўйди. Ҳар икки ҳолатда дастлабки баҳсда устунликка эришган жамоа жавоб учрашувида керакли натижани таъминлади. Тўғри, рақиб услубини яхши англаган «Бенфика» анча қийнаб қўйди италияликларни. Фақат «Интер» мураббий кўрсатмаларини амалга оширишда самаралироқ ўйнади. Симоне дружинаси ёзни эса юксак савияда ўтказди. Аввалги мавсум якунидан хулоса чиқарсак, энди жамоада пасайишлар кузатилмаслигини тахмин қилиш мумкин. Фақат бир қатор етакчиларнинг бошқа клубларга кетишгани бироз хавотир уйғотганди. Дейлик, дарвозабон Андре Онана «МЮ»да ўйнашни ихтиёр этди, ҳужумчи Ромелу Лукаку эса «Рома»ни танлади. Миланликлар аслида камерунлик киперни бельгиялик ҳужумчини «Челси»дан қайтариш илинжида сотишганди. Бироқ «Интер» мутасаддилари Ромелу «Ювентус» билан алоқа ўрнатганидан хабар топишгач, музокара жараёнини дарҳол тўхтатишди. Шунингдек, Марцело Брозович, Милан Шкриньяр ва Эдин Жекони ҳам таркибда олиб қолиш имкони топилмади. Эдин 37 ёшда эканлиги, Миланни эса жароҳатлар роса қийнаганини инобатга олсак, бу йўқотишлар унчалик аламли эмас. Тўғри, Брозович тактик схеманинг асосий ижрочиларидан бири эди. Асосийси, Симоне шу йўқотишлар ўрнини вақтида тўлдиришга улгурди. Энди олдинги чизиқда Лаутаро Мартинес ёнида Марко Арнаутович ёки Маркус Тюрам тўп суради. Афсонавий Лилианнинг ўғли отаси каби иқтидорли, у жамоа сафига эркин агент мақомида қўшилди - текин трансфер. Дарвозани эса Ян Зоммер қўриқламоқда - тажрибали кипер баҳорда «Бавария»да жароҳатланган Мануэль Нойер ўрнини эгаллаганди. Ҳимоя марказида Бенжамен Павар, Ян Биссек ва Франческо Ачерби бор. Таянч ҳудуди учун эса Кристиан Аслани ва Люсьен Агуме ўртасида кучли рақобат кетмоқда. 

Навбатдаги чўққилар

Бугунги «Интер»нинг бош вазифаси - ЕЧЛда гуруҳдан чиқиш ва «А» серияда етакчи учликка кириш. Мана, жорий мавсум Милан грандлари ҳукм­ронлиги остида бошланди. Ортда қолган 8 тур якунига қарасак, 1-2-ўринлардаги «Интер» ва «Милан»ни 2 очколик фарқ ажратиб турибди. Ян Зоммер ўз дебютини «қуруқ» ўйинлар серияси билан нишонлади, Лаутаро Мартинес эса 10та гол билан тўпурарлар пойгасида етакчи бўлиб турибди. Тюрам ҳам чакки эмас, франциялик футболчи айниқса, ассистентлик бобида фаол. Умуман, жорий мавсум «А» серия­да кураш анча қизиши тайин. Агар ўтган йилги можаро такрорланмаса, «Ювентус» скудетто учун чанг солиши муқаррар. Таркибини анча кучайтирган «Милан» ҳам бўш келмайди, албатта. Шунингдек, «Аталанта», «Лацио», ҳаттоки, «Рома»ни ҳисобдан чиқармаслик керак. Бир томонда кўзларни тобора қамаштираётган «Фиорентина» бор. Фақат Лучано Спаллеттидан «етим» қолган «Наполи»нинг қайси йўналиш бўйича тезлик олиши мавҳум қолмоқда. Нима бўлган тақдирда ҳам, бемалол тахмин қилиш мумкинки, Инзаги шакллантирган «Интер» фақат медаллар учун курашади. 

ЧЛ мавзусига қайтсак, «нерадзурралар» ўта қизиқарли гуруҳдан жой олишди. Дейлик, «РБ Зальцбург» ўтган йили «Челси» ва «Милан»ни анча довдиратиб қўйганди, «ПСЖ» билан тенгма-тенг ўйнаган ва чорак финалга етиб борган, мураббийини сақлаб қолган «Бенфика» ҳам яхши таниш. Фақат «Реал Сосье­дад»гина «Интер» учун нисбатан мавҳум рақиб эди. Экс­пертлар турнир стартидан олдин бу жамоа «нерадзурралар» ва «бургутлар»га бас келолмаслигини баралла айтишди. Амалда 2-турдан кейин квартет турнир жадвалида «Интер» ва айнан «Реал Сосьедад» етакчилик қилмоқда 4тадан очко олган ҳолда. Умуман, Симоне Инзаги шогирдларининг бошланғич вазифалари - «плей-офф» йўлланмасини қўлга киритиш. Дарвоқе, «Интер» ЧЛга 20 сентябрь оқшоми Сан-Себастьянда «Реал Сосьедад»га қарши ўйин билан киришди ва ортга 1 очко билан қайтди. «Нерадзурралар» ке­йин ўз майдонларида «Бенфика»ни Маркус Тюрамнинг ягона голи эвазига доғда қолдиришди. Инзаги жамоасини энди олдинда «РБ Зальцбург» билан уй ўйини кутмоқда. Оддий айтганда, «Интер»нинг турнирдаги истиқболи чакки эмас...

ФИЛИППО ИНЗАГИ - «САЛЕРНИТАНА» БОШ МУРАББИЙИ

Дарвоқе, Симоненинг акаси Филиппо Инзаги яқинда «Салернитана» бош мураббийи лавозимида иш бошлади. 50 ёшли мутахассис жамоада истеъфога чиқарилган Паулу Соуза ўрнини эгаллади. «Салернитана» «А» сериянинг 8-туридан кейин атиги 3 очко (3та дуранг ва 5та мағлубият) билан турнир жадвали 19-поғонасида бормоқда. «Милан» тарихидаги энг яхши тўпурарлардан бири бунга қадар «Реджина»ни бошқарганди. Асосийси, «А» серия ихлосманд­лари энди ака-ука Инзагилар дуэлига гувоҳ бўлишлари мумкин.

С.РАҲМОНОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:59, 23.10.2023. Ўқилди: 1373 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Наполи Расмус Хейлунд 8
5 Комо Анастасиос Дувикас 8
6 Ювентус Кенан Йылдыз 8
7 Верона Гифт Орбан 8
8 Милан Рафаэл Леау 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.