Бугун 3 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 02.04.2026 18:30
      • Сўғдиёна
      • 2:2
      • Қўқон-1912
      • 02.04.2026 19:00
      • Бунёдкор
      • 2:0
      • Локомотив
      • 03.04.2026 18:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Динамо
      • 03.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Машъал
      • 03.04.2026 20:15
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 04.04.2026 17:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • ОКМК
      • 04.04.2026 18:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Нефтчи
      • 04.04.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Бухоро
      • 04.04.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эльче
      • 04.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Леванте
      • 04.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 04.04.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Эспаньол
      • 05.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Барселона
  • «A» Серия
      • 04.04.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Кальяри
      • 04.04.2026 21:00
      • Верона
      • -:-
      • Фиорентина
      • 04.04.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Парма

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Бунёдкор 5 10
4 Пахтакор 4 9
5 Насаф 4 7
6 Локомотив 5 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 Қўқон-1912 5 5
11 ОКМК 4 4
12 Хоразм 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 5 2
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 5-тур

5-тур Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
5-тур Бунёдкор 2-0 Локомотив

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Аякс»га нима бўлди ёхуд 8та ғалабасиз ўйин...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Нидерландия Эредивизияси
Рукн: Янгиликлар
A A A

Европанинг нуфузли клубларидан бири ҳозир ўз тарихидаги энг омадсиз даврни бошдан кечирмоқда.

«Дер Классикер» номи билан танилган «Аякс» - «Фейеноорд» қарама-қаршилигининг сўнгги натижаси бунга яққол мисол бўла олади. Бу икки жамоа ўзаро куч синашганда мухлислар ўртасидаги тартибсизликлар қайсидир жиҳати билан ажралиб туради. Бироқ бу гал юз берган воқеани фанатларнинг одатий тажовузкорлиги, деб бўлмайди. «Аякс» мухлислари ўз норозиликлари билан суюкли жамоаларини руҳан синдиришди.

Сафар учрашувида «Фейе-ноорд» биринчи бўлимда «Аякс» дарвозасига иккинчи жавобсиз голни йўллаганидан кейин, вазият янада кескинлашди. Танаффусдан кейин майдонга файерлар ёғила бошлади. Ўйин охирига етмаслиги маълум бўлгач (кейин бир амаллаб охирига етказилди), оломонни тарқатиш учун полиция ва кўзни ёшлантирувчи газдан фойдаланишди. Лекин бу тадбир бир гуруҳ «Аякс» мухлисларининг стадионга асосий йўлакдан киришларига халал бера олмади. Охир-оқибат, тартиб ўрнатилди, лекин зарар етказиб бўлинганди. Боз устига, нафақат дербида.

Азалий рақибга қарши беллашувдаги таҳқирланиш жамоа сабр косасини тўлдирган сўнгги томчи бўлсада, «Аякс» раҳбарияти ва мухлислар ўртасидаги кескинлик бир неча ой аввалроқ, ўтган йилнинг февралида пайдо бўлганди. Ўшанда спорт директори Марк Овермарс клубни тарк этганди. Клуб тарихидаги энг яхши спорт директори кетгач, тизимда бўшлиқ юзага келди. Оқибатда «Аякс» бир қатор муаммоларга дуч кела бошлади.

Овермарс ортидан Эрик тен Хаг «МЮ»га ўтиб кетди. Бу мураббий 3 марта «Аякс»ни шоҳсупага олиб чиққан, ЕЧЛда ярим финалгача етиб борганди. Шунингдек, Френки де Йонг, Маттейс де Лигт ва Донни ван де Бек каби юлдузларни кашф этганди. Унинг даврида жамоа юксак савияга эга эди. Бундан ташқари, тен Хаг Лисандро Мартинес ва Антони учун «МЮ»дан 160 млн. евро олиб берди. Бу маблағ клубга қайта қуриш жараёнини якунига етказиш имконини берди.

Бироқ Овермарснинг ўрни бўш қолгач, трансфер билан Ян-Клас Хунтелар ва Жерри Хамстра шуғуллана бошладилар ва Эредивизия мезони бўйича улкан камомадга йўл қўйдилар. Жумладан, Стивен Бергвейн учун клуб «Тоттенхэм»га ўз тарихидаги рекорд маблағ - 31 млн. евро тўлади, «Рейнжерс» вакили Кэлвин Бэсси учун 23, «Лейпциг»лик Брайан Бробби учун 16,3 млн. сарфлади.

Тен Хаг ўрнини эгаллаган Альфред Схройдер зафарли парвозни давом эттириши кутилганди. Амалда ички чемпионатдаги 6 дурангли сериядан кейин, ЕЧЛни гуруҳ босқичида якунлади. Унинг ўрнини эгаллаган Жонни Хейтинга нисбатан яхшироқ натижага эришди - Эредивизияда 3-ўрин, ЕЛда 1Ғ16 финал, Нидерландия Кубогида финал (пенальтилар серияси «Фейеноорд»га имкониятни бой берди).

Жиддий ўзгаришлар зарур эканлигини тушунган мутасаддилар спорт директори лавозимига Свен Мислинтатни тайинлашди. «Боруссия Дортмунд»да асосий скаут лавозимида ишлаган мутахассис бўлажак юлдузларни топиш қобилияти эвазига «Бриллиант кўз» тахаллусини олганди. Роберт Левандовски, Усмон Дембеле, Матс Хуммельс ва Жейдон Санчо каби афсоналарни айнан у кашф этганди.

Бироқ у 2017-2019 йилларда «Арсенал»да ижобий ўзгаришни кўрсата олмади. Лондонликлар Свенни «Боруссия»нинг собиқ ўйинчилари олиб келганликда айбладилар. Дарҳақиқат, Обамеянг, Сократис ва Мхитарян «тўпчилар» сафида барқарор ўйин кўрсата олмадилар. Лекин «тўпчилар»га Вильям Салиба совға қилган ҳам ана шу мутахассис эди.

Ўтган йил ёзида «Аякс» одатдагидек бир қатор ўйинчиларини рисоладагидек баҳода АПЛ клубларига пуллади. Жумладан, Юрриен Тимбер, Муҳаммад Қуддус ва Эдсон Альваресларни. Янги харидлар ҳам анчагина - 12та. Лекин уларнинг аксарияти юксак савияни намойиш этишга улгурмаган, аммо яқин келажакда мўмай даромад келтирадиган юксак салоҳият соҳиблари эдилар.

Мавсумни «Хераклес» устидан эришилган 4:1 ҳисобидаги йирик ғалаба билан бошлаган «Аякс» 7 кундан кейин сафарда камтарин «Эксельсиор» билан дурангга (2:2) имзо чекди. ЕЛ саралашида «Лудогорец» тўсиғидан ўтгани жамоа кайфиятини кўтарган бўлсада, «Фортуна» билан нурсиз дуранг, «Твенте»дан қабул қилинган мағлубият ва «Марсель» билан ЕЛдаги жанговар (3:3) дуранг туфайли «Фейеноорд»га қарши дербига 3та ғалабасиз ўйин билан етиб келди.

Майдондаги кўнгилсизликлар билан биргаликда, Мислинтат ва ўтган йил ёзида «Спарта»дан келган янги бош мураббий ўртасидаги зиддият ҳам кучая бошлади. Келишмовчиликнинг илк белгилари «Фортуна» билан қайд этилган дурангдан кейин бўй кўрсатди. Журналистларнинг таркибни шакллантиришда унинг иштироки қай даражада бўлгани хусусидаги саволга мураббий қуйидагича жавоб қайтарди: «Биз ўз режамизни баён этдик. Бироқ Мислинтат бошқа вариантни танлади».

Стейн «Фейеноорд»га қарши баҳсда 12 нафар янги ўйинчиларнинг 7 нафарини захирада қолдирди. Бу спорт директорига қарши қарор эди. Ўйиндан бир кун аввал Мислинтат агар жамоа дербида мағлубиятга учраса, мураббий истеъфога чиқишини айтиб, клуб хизматчиларни ҳайрон қолдирганди. Бу шок ҳолатига сабаб бўладиган қадам эди. Клуб назорат кенгашининг ҳозирги раиси Пьер Эринг Мислинтатнинг ошкора баёнотини қоралади.

Якунда «Аякс» спорт директорини истеъфога чиқарди. Биринчидан, клубда функционерни қўллаб-қувватлайдиган киши йўқ эди. Иккинчидан, Мислинтат «Штутгарт»дан ўтган хорватиялик ҳимоячи Борн Сосанинг трансфери туфайли муаммоларга дуч келганди.

Энди «Аякс» Мислинтатни алмаштиришга киришишдан аввал дарғазаб ҳолатдаги мухлисларини тинчлантириши лозим. Натижаларнинг ўзгариши бу масалада муҳим аҳамиятга эга. Маълумотларга кўра, спорт директори кетганидан кейин Стейн раҳбариятнинг ишончини йўқотмаган. Лекин таркибдаги ўзи харид қилишни истамаган кўпчилик ўйинчилар билан нимага эришиши мумкин?

Агар натижалар яхшиланмаса, мураббийни ҳам ўз лавозимидан четлатилади. Ижобий ўзгаришлардан эса, ҳозирча дарак йўқ. Хуллас, «Аякс»нинг яқин келажаги мавҳум. Клуб раҳбариятидан бой берилган чўққиларни қайтадан забт этишни таъминлайдиган режани ишлаб чиқиш талаб этилади.

***

«Аякс» бош мураббийини истеъфога чиқарди. Клуб 8 ўйинда ғалаба қозона олмай, 17-ўринда бормоқда «Аякс» клуби жамоа бош мураббийи Морис Стейн билан келишув бекор қилинганини расман эълон қилди. Амстердам жамоаси хабарига кўра, клубнинг жорий мавсумдаги қониқарсиз натижалари сабабли бош мураббий истеъфога чиқарилган. Стейн билан 2026 йилгача белгиланган шартнома бекор қилинди.

«Ҳозирги вазиятдан чиқишнинг энг яхши йўли келишувни бекор қилиш деган қарорга келдик. Бундан жуда афсусдаман. «Аякс»ни ўз ўрнига қайтариш учун бор имкониятимни ишга солгандим, аммо буни уддалай олмадим», - дейди 49 ёшли мутахассис.

Амстердам клуби кетма-кет 8 ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Чемпионатнинг энг совриндор жамоаси 7 ўйиндан кейин 5 очко билан 17-ўринни эгаллаб турибди.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 14:56, 24.10.2023. Ўқилди: 1090 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1885 йилда ўтказилган Арброат – Бон Аккорд учрашуви 36:0 ҳисобида якунланган. Бу рекорд ҳали ҳам янгиланмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
4 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
5 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
6 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
7 Нефтчи Алишер Одилов 2
8 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
9 Локомотив Қувончбек Абраев 2
10 Насаф Шароф Муҳитдинов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик