Бугун 7 август, 2025 йил, пайшанба.

  • Суперлига
      • 06.08.2025 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 06.08.2025 20:00
      • Машъал
      • 2:4
      • Динамо
      • 07.08.2025 19:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Нефтчи
      • 07.08.2025 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Андижон
      • 08.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Сурхон
      • 08.08.2025 20:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Бухоро
      • 08.08.2025 21:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Шўртан

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 16 36
2 ОКМК 17 33
3 Динамо 17 33
4 Бунёдкор 16 30
5 Нефтчи 16 30
6 Пахтакор 17 29
7 Навбаҳор 17 28
8 Андижон 16 20
9 Сурхон 16 19
10 Қизилқум 16 18
11 Хоразм 16 17
12 Сўғдиёна 17 17
13 Машъал 17 15
14 Бухоро 16 13
15 Қўқон-1912 16 12
16 Шўртан 16 9

Ўтган ўйинлар. 17-тур

17-тур Пахтакор 1-2 ОКМК
17-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
17-тур Машъал 2-4 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 17-тур

07/08 19:00 Қўқон-1912 - Нефтчи
07/08 20:00 Насаф - Андижон
08/08 19:00 Хоразм - Сурхон
08/08 20:00 Қизилқум - Бухоро
08/08 21:15 Бунёдкор - Шўртан

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 431 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 07.08.2025

      05:55 Новости футбола.
      06:00 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Галатасарай".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Кайсериспор".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Сан-Паулу".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Испании. Финал. "Барселона" - "Реал Мадрид".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Самсунспор".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Сербии. ОФК - "Явор".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 "Человек из футбола". Дмитрий Булыкин.
      19:00 Чемпионат Бразилии. "Ботафого" - "Крузейро".
      21:05 Чемпионат Бразилии. "Сантос" - "Жувентуде".
      23:10 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Истанбул Башакшехир".
      01:15 "Всё о главном". Сергей Корниленко.
      01:45 Чемпионат Бразилии. "Мирасол" - "Васко да Гама".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Турции. "Бодрум" - "Бешикташ".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 07.08.2025

      07:25 "Физруки. Будущее за настоящим".
      08:00 Бильярд. "BetBoom Суперлига" в Москве.
      09:40 "Век нашего спорта". Анзор Кавазашвили.
      10:05 "Страна спортивная".
      10:20 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. 5 км.
      11:55 LIVE Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 1. Утренняя сессия. Прямая трансляция.
      15:00 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. Соло. Техническая программа.
      16:05 "Страна спортивная".
      16:20 "Культовые".
      16:50 Бильярд. "BetBoom Суперлига" в Москве.
      18:30 LIVE Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 1. Вечерняя сессия. Финалы. Прямая трансляция.
      22:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      23:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      23:35 Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Мужчины. 5 км.
      01:10 "Культовые".
      01:40 Синхронное плавание. Чемпионат мира в Сингапуре. Команды. Произвольная программа.
      03:15 "Формула-1. Гаснут огни".
      03:45 Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 1. Вечерняя сессия. Финалы.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 07.08.2025

      05:25 "Взойди на свой Олимп".
      05:55 Новости.
      06:00 Пляжный волейбол. Чемпионат Европы в Германии. Финал.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Сиэтле, США. Энтони Эрнандес против Брендана Аллена.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Взойди на свой Олимп".
      17:05 "Лучшие из лучших".
      17:35 Новости.
      17:40 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:30 LIVE Лёгкая атлетика. ПСБ Чемпионат России в Казани. День 1. Вечерняя сессия. Финалы. Прямая трансляция.
      22:45 Д/ф "Царица Тамара. Быкова".
      00:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:20 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Лас-Вегасе, США. Марвин Веттори против Романа Долидзе.
      02:25 "Культовые".
      03:25 "Вы это видели".
      04:25 Пляжное самбо. Чемпионат мира в Сингапуре.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 07.08.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      07:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 3.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 3.
      12:45 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      14:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 3.
      14:30 LIVE Велоспорт. Тур Польши. Этап 4. Прямая трансляция.
      19:45 LIVE Велоспорт. Тур де л'Эн во Франции. Этап 2. Прямая трансляция.
      21:30 Летняя Универсиада 2025. Обзор.
      22:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 3. "8 часов Судзуки" в Японии. Лучшие моменты.
      23:30 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 2 эп.
      00:00 Велоспорт. Тур де л'Эн во Франции. Этап 2.
      01:00 Велоспорт. Тур Польши. Этап 4.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Велоспорт. Тур Польши. Этап 4.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хан Кван Сонни қуршаб олган сир

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Футболчилар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Бутун футбол оламини лол қолдириб, ке­йин тўсатдан ғойиб бўлган Шимолий кореялик ҳужумчи тарихи.

Хан Кван Сон 2017 йили Европанинг кучли 5та лигасидан бирида гол урган КХДР футболи биринчи вакили сифатида тилга тушди. 2019 йили эса «Ювентус» сафидан жой олиб, ҳаммани яна бир бора ҳайрат кўчасига етаклаган футболчи орадан кўп ўтмай, «Ал-Дуҳайл» (Қатар)да пайдо бўлди. Аммо КХДР футболининг катта умиди 2020 йили назардан бутунлай четга чиқди. Шу тариқа мухлисларда табиий савол туғилди: «Шимолий кореялик ҳужумчи қаерда йўқолди?»

ШИМОЛИЙ КОРЕЯЛИК МИТТИ

Италиялик шарҳловчи Хан Кван Сонни бир сафар шундай таърифлаганди - «Шимолий кореялик митти». Чиндан ҳам, бўйи нисбатан паст нотаниш йигитча чақмоқдек тезлиги, кучли зарбаси ва бош билан ўйнаш қобилияти билан кўзга ташланган эди. Эҳтимолки, у бу сифатлари билан ҳозир ҳам евроареналарда энг яхшилар билан бемалол рақобатлашарди... Пхеньянлик ёш ҳужумчи Италияда тезда мутахассислар ва мухлислар эътиборини ўзига қаратди нафақат ажиб ўтмиши, балки техник маҳорати билан ҳам. Жанубий кореялик шарҳловчи Хан Жун Хи эса CNN Sport телеканалига берган интервьюсида Хан Кван Сон ўйинига жуда тўғри баҳо берганди: «Унинг гавдаси катта эмас, лекин позиция танлашда беназир бўлиб, бош билан зарба воситасида кўп гол уради». Sogwang (КХДР) нашрида ёзилишича, бутун мамлакатда Хан Кванни Европа футбол олами эътиборини торт­ган истиқболли ҳужумчи сифатида мақташган. Аммо БМТ 2017 йили 6-ядро синовини ўтказгани учун КХДРга қарши санкциялар қўллагани оқибатида футболчининг евроаренадаги юриши узоққа чўзилмайди. Чунончи, ташкилотга аъзо барча мамлакатлар олдига 2019 йилга қадар ўз юрисдикцияларида ишлаётган КХДР фуқароларини ортга қайтариш буюрилади. Аммо COVID-19 пандемияси ортидан КХДР чегаралари бутунлай ёпилади ва Хан Кван учун ватанга қайтиш имконияти қолмайди. Ҳужумчи БМТ санкциялари остида 2021 йили Қатардан ҳам чиқиб кетиши керак эди. Шу-шу истиқболли футболчи ғойиб бўлди. 

ПХЕНЬЯН

Хан 1998 йили КХДР пойтахти Пхеньянда туғилган. Унинг ҳаёти ҳақида маълумотлар жуда оз, фақат Ким Чен Иннинг спортга муҳаббати ўлароқ, асос солинган Пхеньян халқаро футбол мактабида таҳсил олгани маълум. Ким 2012 йили мамлакат бошқарувини қўлга олгач, ҳар томонлама ёпиқ КХДРда спорт дунёнинг қолган қисмига чиқиш имконини берувчи ноёб ойнага айланади. КХДР спорти жумладан, Лондон-2012да иштирок этади. Пхенчхан-2018 ўйинлари очилиш маросимида Ж.Корея ва КХДР спортчилари ҳаттоки, ягона байроқ остида ўтишади. Шайбали хоккей бўйича аёллар термаси эса ягона Корея номидан қатнашади. Хуллас, КХДРнинг спорт учун очган эшиги ёпилмайдигандек кўринганди. «Мамлакатда барча спорт турлари анча машҳур. Кореяликлар айниқса, Олимпиада ва футбол турнирларини қизиқиш билан кузатиб боришади, - деганди 2016-2018 йиллар оралиғида КХДР миллий жамоасини бошқарган мураббий Йорн Андерсен. - Бир неча маҳаллий телеканаллар ҳафта давомида Европа футболини ёзиб олган ҳолда намойиш қиларди. Асосан Бундеслига, Ла Лига, «А» серия ва АПЛ ўйинларини... Менимча, уларни кўпчилик томоша қиларди». Тўғри, у шунингдек, иш даврида жамоатчилик билан алоқа ўрнатиши чекланганини ҳам қўшиб қўйганди. 

Ким Чен Ин 2013 йили пойтахтда Пхеньян халқаро футбол мактабига асос солади. Асосий мақсад маҳаллий иқтидорларни тоблаш ва хорижга юбориш, қолаверса, кучли мутахассисларни КХДРга жалб этиш эди. Дейлик, 2014 йили ФИФА вакиллари Пхеньянга таклиф қилинган ва улардан маҳаллий клублар ишини тўғри йўлга қўйиш, инструкторларни тайёрлашда ёрдам сўралган. Футбол мактабида ёш иқтидорлар учун эксклюзив имкониятлар ва дастурлар яратилганди. Орадан атиги бир неча ой ўтгач, давлат ҳисобидан 14 нафар тарбияланувчи Испания, 15 нафари эса Италия клубларига юборилган. Хан Кван Сон эса элит дастурнинг кўплаб тарбияланувчилари орасида яққол ажралиб турарди. У қисқа вақтда КХДРда мислсиз даражада шуҳрат қозонади. Буни YouTube каналида берилган видеолардан ҳам фаҳмлаш мумкин. Экспертлар хулосаларига кўра, Шимолий Кореянинг юқори мартабали раҳбарлари ҳам футболчига мамлакатнинг халқаро имиджини ўзгартиришга қаратилган ташвиқот кампаниясининг бир қисми сифатида қарашган. Амалда ҳам Хан Кван КХДРни спорт мамлакатига айлантириш борасидаги саъй-ҳаракатларнинг энг катта муваффақияти бўлади. У аввалига истеъдодларни аниқлаш дастури орқали ёшлар скаут маркази - ISM Academy- (Италия)га қабул қилинади. Яъни 2015 йили амбицияси баланд ўсмир йигитча яна бир иқтидор Чхе Сон Хёк билан бирга Перуджа шаҳрига йўл олади.

ЕВРОПАГА КЎЧИШ

Кореялик жуфтлик ISM Academy базасида бутун дунёдан олиб келинган ёш футболчилар даврасига қўшилади. Академия ўз сайтида Ханни профессионал футбол оламига кириш мақсадини амалга оширган йигит сифатида мақтаб, унинг суратини ғурур билан намойиш этади. Унинг дўсти кейинчалик Италия қуйи лигаларида «Перуджио Кальчо» клуби шарафини ҳимоя қилиш билан чекланганди. Хан эса «Кальяри» ёшлар тизими синовидан муваффақиятли ўтишидан олдин академияда 1 йил шуғулланади. «Эсимда, клуб директори Марио Беррета Шимолий кореялик йигитни синаб кўришимни тайинлаганида, бироз хафа бўлгандим. Чунки олдимизда ўта муҳим ўйин бор эди ва чалғишни истамасдим, - дея эслайди «Кальяри» U-19 жамоасининг ўша вақтдаги бош мураббийи Макс Канци. - Йигитча маш­ғулотни бошлади ва атиги 20 дақиқадан кейин ёрдамчимга юзланиб, директорни чақириб келишини тайинладим. У чиндан ҳам, жуда зўр кўринди». Бироқ Канцининг қўшимча қилишича, клубни бюрократик муаммолар анча қийнаган. Дейлик, Италия парламентида кимдир ўртага қатъий савол ҳам ташлаган: «Ўзи Италия клубининг тақиққа учраган КХДР вакили билан шартнома тузиши тўғрими?» Муҳими, «Кальяри» барча тўсиқларни енгиб ўтиб, трансферни амалга оширади ва бу эффект ҳам беради. Чунончи, 2017 йилнинг март ойида клубнинг ёшлар таркибига қўшилган Кван Сон биринчи ўйиндаёқ гол уради. Шундан кўп ўтмай, 2 апрель куни Хан Европанинг кучли 5та  лигасида гол урган КХДР футболининг биринчи вакилига айланади. У инглиз ёки итальян тилида бир сўз ҳам билмасди, Ғарб маданиятидан мутлақо бехабар эди, шунга қарамай, мослашишга кўп вақт сарфламайди. «Кальяри» ёшлар жамоаси собиқ футболчиси Николас Пеннингтон корейсни жуда яхши футболчи, бироз уятчан, лекин одобли йигит сифатида таърифлайди: «Эсимда, у билан биринчилардан бўлиб гаплашган ва мослашув жараёнида ёрдам бергандим. Одатда машғулотларга бирга қатнардик. Жуда тарбияли йигит, аммо КХДР ҳақида умуман гапирмасди. Менимча, ёмон гап айтиб қўйишдан қўрқарди. Баъзи майда-чуйда нарсалар ҳақида сўрасам, шунчаки, «Билмасам» дейишдан нарига ўтмасди. Хан фақат гоҳ-гоҳида Пхеньяндаги оиласини эсларди, яқинларини роса соғинганини айтарди».

«ЮВЕ»ГА КЎТАРИЛИШ ВА...

Transfermarkt портали маълумоти бўйича айтсак, Кван Сон «Кальяри»даги даврда 2 марта ижара сафарига чиқади - аввалига «Перуджа», кейин «Ювентус» U-23 жамоасига боради. 2020 йилнинг январь ойида эса Турин суперклуби корейс йигити трансферини 3,74 миллион долларга сотиб олади. Хан учун «А» серияда ўйнашнинг ўзи катта натижа эди, «Ювентус» сафидан жой олиши эса бутун КХРДни тўлқинлантириб юборади. «Турин жамоасигача узоқ йўл босдим, айтишим мумкинки, «А» серияда тезда гол урганим орзум ушалишини тезлаштирди. «Ювентус»дек катта жамоа либосини кийган Шимолий кореялик биринчи футболчига айланганим чексиз ғурур бағишлади. Ахир бу - эртакнамо орзунинг ушалиши!» - Хан Кван Соннинг трансфердан кейинги гаплари шундай янграганди. Бироқ у машҳур оқ-қора чизиқли формада атиги 1 ҳафта шуғулланади, холос. Бинобарин, «Ювентус» футболчини ўша ойдаёқ 7,7 миллион доллар эвазига Қатарнинг «Ал-Дуҳайл» клубига сотади. Ҳаммаси БМТ томонидан КХДРга нисбатан қўлланилган турли-туман санкцияларга бориб тақалади. Ғайриоддий истеъдодига қарамай, Кван Сон ҳам КХДР фуқароси сифатида бу санкцияларга дахлдор эди, барибир. Аммо «Ювентус» ва «Ал-Дуҳайл» БМТ белгиланган муддат ичида, яъни 2020 йилнинг январида трансферни қандай расмийлаштиргани ҳамон сирлигича қолмоқда.

ҚАТАРГА КЎЧИШ

Иқтидорли йигитни Қатар «Юлдузлар лигаси» етакчи клуби - «Ал-Дуҳайл» илиқ қарши олади. Мавсум-2019|2020 ўрталарида клуб сафига қўшилган Кван Сон финишга қадар 10та ўйинда қатнашиб, 3та гол уради. Якунда «Ал-Дуҳайл» чемпионликни қўлга киритади. Бироқ бир масала БМТ Хавфсизлик кенгашига сира тинчлик бермасди. Маълумотларга қараганда, Шимолий кореялик ҳужумчи Қатар клуби билан бирданига 5 йиллик шартнома тузган ва унга мувофиқ, мавсум-2023|2024 якунигача 4,60 миллион доллар миқдорида маош оларди. Хуллас, ҳисоб-китобларга биноан, Хван Сон 2020 йилнинг февраль - апрель оралиғида жами 296200 доллар олган. БМТ Хавфсизлик кенгашини эса футболчининг ўз ватанига пул жўнатаётгани ёки йўқлиги қизиқтирарди. БМТ ҳужжатида ҳужумчи Қатар банки орқали КХДРга ҳеч қандай пул ўтказмаслик мажбуриятига имзо чеккани қайд этилган. Бироқ шубҳа бор эди, барибир. Италия парламенти Кван Сон маоши Ким Чен Ин режими томонидан ўғирланаётгани юзасидан тергов бошлагач, ҳаммаси янада чигаллашади. Жумладан, Хан билан бирга Италияга йўл олган дўсти Чхе Сон «Фиорентина»да ўйнаш имкониятидан мосуво бўлади.

Хан Кваннинг Қатардан Ким Чен Ин режимига пул юборган-юбормагани юзасидан аниқ маълумот йўқ. Лекин КХДР ҳукумати хориждаги фуқароларни моддий ёрдам кўрсатишга мажбурлаши ҳақида гап-сўзлар кенг тарқалган. БМТ экспертлар гуруҳининг 2020 йил март ойида чоп этган ҳисоботида қайд қилинишича, ўша вақт хорижда ишлаб, КХДР ҳукуматига пул юбораётганликда гумон остига олинган мамлакат фуқаролари рўйхати шакллантирилган ва унга асосан, жумладан, профессионал спортчилар ўтказмалари алоҳида текширилган. Нима бўлганидан қатъий назар, битта аниқ факт шуки, Кван Сон «Ал-Дуҳайл» сафида охирги марта 2020 йилнинг 21 август куни «Ал-Аҳли»га қарши кечган баҳсда кўриниш беради (захирадан майдонга тушганди). 21 ёшли Хан ўша баҳс якунида «ЧЕМПИОНЛАР» ёзуви туширилган қизил футболкада клубдошлари билан Қатар «Юлдузлар Лигаси» кубогини боши узра баланд кўтаради ва мухлисларга салом йўллайди. Шу-шу истеъдодли ҳужумчи назардан ғойиб бўлади батамом. Хусусан, атиги 1 ойдан кейин бошланган янги мавсумда корейс йигити «Ал-Дуҳайл»нинг на асосий таркиби ва на захира ўриндиғида бор эди. Қолаверса, трансфер ҳақида ҳам ҳеч қандай хабар чиқмади. БМТ Экспертлар кенгаши якуний ҳисоботида кўрсатилишича, «Ал-Дуҳайл» 2021 йилнинг бошида Хван Сон билан тузилган шартномани бекор қилган ва футболчи Қатардан депортация қилинган. Бироқ бунга зид далиллар ҳам йўқ эмас. Дейлик, КХДР ҳукумати ўша вақт халқаро рейсларни тўхтатиб қўйганди ва хориждагиларнинг ватанга қайтишлари имконсиз эди. Жанубий Корея ҳукумати баёнотида айтилишича эса, БМТ санкцияларига қарамай, 100 мингдан кўп Шимолий кореялик ҳозирда чамаси 40та мамлакат (асосан, Хитой ва Россия)да ишламоқда, йилига умумий ҳисобда 200-300 миллион доллар топмоқда. Хан Кван Соннинг қаерда эканлиги эса номаълум. Табиийки, КХДР расмийлари бу борада ҳеч кимга ҳеч қандай тушунтириш ёки маълумот бермайди.

 А.АҲМЕДОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:46, 25.10.2023. Ўқилди: 1333 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 7
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.