Эрлинг Холанд - "Лидс" ва "Бока Хуниорс"
Айни дамда "Манчестер Сити"да ўзининг тўпурарлик маҳоратини қойилмақом тазрда намойиш этайтган норвегиялик Эрлинг Холанд аслида қайси клубга мухлислик қилишни ошкор этди. Маълумотларга қараганда, футболчи Аргентинанинг "Бока Хуниорс" ҳамда Англиянинг "Лидс" жамоаларига симпатияси анча баланд. Аргентина клубига нима сабабдан мухлислик қилиши бирмунча тушуниш қийиндир, аммло АПЛ клубига мухлислик ўзи туғилган шаҳар айнан Лидс бўлган. Шунингдек, унинг отаси ҳам ўғлини ушбу клубда ўйнашини орзу қилган.Ҳозирда "Манчестер Сити" шарафини ҳимоя қилаётган футболчи мазкур клубга қай даражада мухлис, буни билиш қийин. Сабаби унга, "Манчестер Юнайтед" ва Испаниянинг гранд жамоаларидан йирк таклфилар бўлган.
Хвича Кварацхелия – "Реал" Мадрид
"Наполи"нинг грузиялик вингери ўзининг севимли клуби "Реал" Мадрид дея бир неча бор таъкидлаган. Шунингдек, у Криштиану Роналдудан ташқари Гутининг ўйинларини қолдирмасдан томоша қилган ҳақида айтиб ўтганди. Хвича бир кун келиб орзу қилган жамоасида ўйнашига умид қилмоқда. Аммо уни Азарнинг фаолиятига ўхшаб, синиб қолишидан ҳам ҳадиксирамоқда. "Реал"нинг айни дамдаги таркибига назар ташлайдиган бўлсак, дарҳақиқат Хвичага бу ерда жой йўқлигини кўришимиз мумкин. Айнан Кварацхелия ўйнайдиган позиция тўлақонли Винисиус Жуниорга тегишли.
Жуд Беллингем – "Барселона"
Жуд болалигида "кўк-анорранглилар"га мухлсилик қилган ва хонасини "Барселона" футболчилари расмлари билан тўлдирган. У ҳозирда Мадрид клуби шарафини ҳимоя қиляпти. Унинг ўйин услубини кўпчилик Зиданга ўхшатишяпти.
У ҳатто, бир вақтлар: "Мен "Барселона" ва Англия терма жамоасида профессионал футболчи бўлишни хоҳлайман", -дея фикрларни айтган
Беллингемнинг "блауграна"га бўлган мухлислиги Месси билан боғлиқ. Жуд буни бир неча бор очиқ ойдин кўрсатган. Эндиликда у "Барселона"нинг принцпиал рақиби "Реал" Мадридда фаолият олиб бормоқда. Англиялик футболчи ҳаттоки, клуб билан керак бўлса 10-15 йил бирга ишламоқчи. Аммо унга "Манчестер Сити" ҳам жиддий қизиқганди. "Шаҳарликлар"га рад жавобини берган ҳолда АПЛда ўйнашни хоҳламаслигини таъкидлади.
Энцо Фернандес – "Ривер Плейт"
Энцо 4 ўғил бўлган оиланинг катта фарзанди эди. Унинг отаси Рауль Зиданга мухлислик қиларди ва ўғлини Энцо дея чақира бошлади. Фернандес 5 ёшиданоқ "Ривер Плейт" скаутлари нигоҳига тушди. Буенос-Айрес клуби бўлажак жаҳон чемпионини "Бока Хуниорс" олиб кетишини кутмади. Энцо "Ривер Плейт"ни тушкинликка туширган ягона футболчимасди. у билан бирга "Миллионерлар" мактабининг яна бир вакили Хулиан Альварес болалигидан ушбу клубга мухлислик қилган.
Жамол Мусиала – "Барселона"
Ярим ҳимоячининг тақдири қизиқ. Германияда туғилган Жамол етти ёшида оиласи билан Англияга кўчиб ўтди. У Беллингем билан Англия ёшлар терма жамоасида бирга ўйнаган. Мусиала "Челси"клубининг тарбияланувчиси ҳисобланади. Аммо жамоа уни қўллаб-қувватламади. У доимо жавонида Мессининг футболкасини сақлаб юрарди. Хави, Иниеста ва Бускетс бу йигитчанинг иқтидорига қойил қолган. Мусиала "Барселона"нинг ўйинларини қолдирмай томоша қилган. Айни вақтда у "Бавария" клубида тўп тепмоқда. Аммо у келажакда каталонияликлар билан шартнома имзолаши мумкин. Ҳар ҳолда бу борада "Барса" "Реал"дан устунроқ.
Винисиус – "Барселона"
Катаолния клуби ПСЖга қарши ўйиндаги ғалабаси (6:1) ватқида Винисиус қувонч кўз ёшларини тия олмайди. "Барселона" президентларининг Жанубий Америка билан боғлиқ маслаҳатчиси Андре Кьюри "Реал"нинг айни дамдаги юлдузи айнан "кўк-анорранглилар" мухлиси эканлигини тасдиқлади. Улар Винисиусни Каталонияга кўчиб ўтишга кўндирди. Аммо унинг агентлари "Барса"ни алдаб, Переснинг пулларига учди. Ҳозирда Вини "Барселона"га бўлган муҳаббатини яширишга мажбур.
Манба: soccer.ru
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).