Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • 0:2
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • 2:1
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      •   Бунёдкор
      • 0:3
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 ОКМК 9 12
9 Хоразм 9 12
10 Қизилқум 9 12
11 Сурхон 9 11
12 Қўқон-1912 9 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК
9-тур Хоразм 0-2 Нефтчи
9-тур Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
9-тур Бунёдкор - Андижон

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Пенальти бўйича чин мутахассис

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Олег Баклов Россия кубоги-2023|2024нинг 2та пенальтилар сериясида 8та зарба, 6та «сэйв», -1та гол

«Уфа» дарвозабони Олег Баклов Россия кубогининг янги мавсумида чинакам суперқаҳрамонга айланмоқда. Диққат қилинг, у «Носта» ва «Волга» клубларига қарши кечган ўйинлардан кейинги пенальтилар сериясида 8та зарбадан 6тасини йўққа чиқарди. Қолаверса, ушбу серияларда унинг дарвозаси атиги 1 марта ишғол этилди.

Мусобақанинг 1|64 финалида «Уфа»га қарши майдонга тушган Ульяновскнинг «Волга» клуби асосий вақтда 0:0 ҳисобини сақлаб қолди. Пенальтилар сериясида эса Олег Баклов танҳо ҳукмронликни қўлга олди. «Уфа» кипери аввалига чап ва ўнг томонга тепилган тўпни қайтарди, рақибнинг учинчи уринишида тўп дарвоза тўсинига тегди. Тўртинчи зарбани эса яна Олег бартараф этди. 4та уринишдан кейин, ҳисоб - 2:0! Серияда 3та пенальти тўсган дарвозабон - доимо қаҳрамон. Хўш, у қаторасига 2 марта шундай натижага эришса-чи? Ҳа, Баклов аввалги раундда ҳам «нуқта»дан йўлланган 3та зарба йўлига тўғаноқ бўлганди! Қаторасига 2 марта қаҳрамон! Аниқроқ айтсак, «Уфа» август ойи охирида «Носта» билан ўйнаган ва асосий вақтда ҳисобни очолмаганди. Ўшанда рақибнинг биринчи зарбасини оёқлари ёрдамида йўққа чиқарган Олег кейин ўнг ва чап қанотга йўлланган тўпни қайтарганди.

Энди ҳисоблаб чиқайлик: жами 8та 11 метрли жарима зарбасидан 6таси Баклов «ўлжа»сига айланди, 1тасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегди ва атиги 1та уриниш гол билан якунланди. Оддий айтганда, Олег «дуэл»да фақат «Носта» ҳимоячиси Никита Моргунов олдида ожиз қолди, холос. Кипер шунда ҳам тўп йўналишини тўғри топди, лекин зарба ўта кучли чиққан ва бурчакка йўналтирилганди. Хуллас, Баклов - суперқаҳрамон! Август ойида «Уфа»нинг энг яхши футболчиси мақомига айнан шу дарвозабон сазовор бўлганида ажабланадиган томони йўқ - 62 фоиз мухлис унга овоз берди. 

Ўзи Олег Баклов ким? «Урал»­нинг захира дарвозабони, Регионлар йўли финали иштирокчиси. 28 ёшли посбон фаолиятини «Сизран»да бошлаган, кейин «Крилья Советов» ёшлар жамоасида ўйнаган. Шундан сўнг бир мавсум «Урал» ихтиёрида бўлган. Екатеринбургликлар мавсум-2018|2019да Россия кубоги финалига чиқишган ва якунда «Локомотив»га имкониятни бой беришганди. Тўғри, Баклов ўшанда фақат 1|16 финалдан ўрин олган «Нефтехимик»ка қарши баҳс- (3:2)да майдонга тушганди.

Дарвозабон РПЛдаги дебю­тини эса 2019 йилнинг кузида бирданига топ-клубга қарши баҳсда нишонлади. Эътиборлиси, «Урал» Бакловнинг илк ўйинида «Спартак»ни 2:1 ҳисобида енгди ва дебютант дарвозабонлар мураббийи Андрей Шпилёвдан алоҳида мақтов олди: «Олег ўта ишончли ҳаракатланди, юқоридан узатилган барча тўпларни эгаллаб олди. Натижада «Спартак» ҳаттоки, қанотлардан жарима майдонига тўп узатиш усулидан воз кечишга мажбур бўлди. Яъни узатмалардан наф чиқавермагач, рақиб бош­қача йўлларни қидиришга тушди...». «Урал» кейинги баҳсларда ЦСКА ва «Зенит»дан 6та (3тадан) гол қабул қилди, Баклов эса фақат Фёдор Чаловнинг «нуқта»дан йўллаган зарбасини бартараф этгани билан эътибор қозонди. Айтганча, у бунга қадар ўйинлар давомида юзага келган 7та «дуэл»­да ҳам ожиз қолганди. Баклов 2020 йилнинг ёзида тиззасидан жароҳатланиб, ярим йилга сафдан чиқди. 2021|22 йиллар мавсуми эса «КАМАЗ»га йўл олди, лекин яна тизза жароҳати туфайли 1,5 йил майдонга тушолмади. Олег шу тариқа узоқ танаффус олди ва кубок турнири Регионлар йўли финалида майдонга қайтди. Ҳа, «Урал» жорий йил май ойида «Краснодар»га қарши кечган ҳал қилувчи баҳсда кубокни рақибга бериб қўйди. Якунда шартнома муддати ниҳоясига етган кипер жамоа билан хайрлашди. Мана, Баклов энди «Уфа»да ва бирданига «пенальтилар кушандаси»га айланди-қолди. Унинг клуби эса қуйи дивизионда анча кам гол қўйиб юбораётган бўлсада, ҳозирча умумий натижалари билан мақтанолмайди асло.

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:01, 30.10.2023. Ўқилди: 2168 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Нефтчи Стипе Перица 5
4 Сурхон Чинеду Стефан 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик