Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

  • Элит ОЧЛ
      • 16.02.2026 21:00
      • Ал-Аҳли (СА)
      • 4:3
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 16.02.2026 21:00
      • Шаржа
      • 1:2
      • Насаф
      • 16.02.2026 23:00
      • Аш-Шорта
      • 3:2
      • Дуҳайл
      • 16.02.2026 23:15
      • Ал-Ҳилол
      • 2:1
      • Ал-Ваҳда
      • 16.02.2026 23:15
      • Аш-Шорта
      • -:-
      • Дуҳайл
      • 17.02.2026 15:00
      • Сеул
      • 2:2
      • Санфречче Хиросима
      • 17.02.2026 15:00
      • Матида Зелвия
      • 3:2
      • Ченгду Ронгченг
      • 17.02.2026 17:15
      • Бурирам Юнайтед
      • 2:0
      • Шангхай Шенхуа
      • 17.02.2026 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 1:0
      • Виссел Кобе
      • 17.02.2026 21:00
      • Ас-Садд
      • -:-
      • Ал-Иттиҳод
      • 17.02.2026 21:00
      • Ал-Ғарафа
      • -:-
      • Трактор
  • «A» Серия
      • 17.02.2026 00:45
      • Кальяри
      • 0:2
      • Лечче
      • 17.02.2026 01:00
      • Жирона
      • 2:1
      • Барселона
      • 17.02.2026 22:45
      • Галатасарой
      • -:-
      • Ювентус
      • 18.02.2026 01:00
      • Бенфика
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 18.02.2026 01:00
      • Монако
      • -:-
      • ПСЖ
      • 18.02.2026 01:00
      • Боруссия Д
      • -:-
      • Аталанта

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 13 8 9 30
2 Италия 9 4 11 24
3 АҚШ 6 9 5 20
4 Нидерландия 6 6 1 13
5 Австрия 5 8 3 16
6 Франция 5 7 4 16
7 Швеция 5 5 2 12
8 Швейцария 5 2 3 10
9 Германия 4 7 6 17
10 Япония 4 5 10 19
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [5933]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [3568]

"Ақлдан озиш ҳеч гап эмас!" – Винисиус дунёнинг энг яхши футболчиси кимлигини айтди [3008]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2705]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2668]

«Ливерпуль» «Реал» юлдузини сотиб олиб, трансфер бозорини «портлатмоқчи» [2542]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [2526]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [2434]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [2280]

Англия Кубогининг 1/8 финал жуфтликлари аниқланди [1957]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [57]

Испания ҳакамлар қўмитаси ўз хатосини тан олди! (Видео) [50]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [38]

«Жирона» футболчиси: «Кунденинг оёғини тасодифан босиб олдим, бахтимизга бизга ғалаба тақдим этишди» [22]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [21]

CIES: Абдуқодир Ҳусанов — Чемпионлар Лигасининг энг тезкор футболчиси! [16]

"Биз инқироздамиз": Флик "Барселона"нинг кетма-кет мағлубиятларидан сўнг аччиқ ҳақиқатни тан олди [11]

Рўзиқул Бердиев кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? [10]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [9]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бунёдкор» - «Нефтчи» ўйинида четлатишлар бўйича тартиб-интизом қўмитаси қарорлари эълон қилинди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Дисквалификациялар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитасининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда сўнгги турлар доирасида бўлиб ўтган учрашувлардаги интизомий ишлар кўриб чиқилди.

Суперлига
«Бунёдкор» — «Нефтчи»

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги «Бунёдкор» — «Нефтчи» учрашувининг 27-дақиқасида «Нефтчи» футбол клуби футболчиси Д. Туропов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг тизза қисмига тепгани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Диёржон Туроповга (Нефтчи) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Бунёдкор» — «Нефтчи»

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги «Бунёдкор» — «Нефтчи» учрашувининг 81-дақиқасида «Бунёдкор» футбол клуби футболчиси Ш. Абдураҳмонов иккинчи сариқ, қизил карточка олгандан сўнг боши билан бош ҳақамнинг юз қисмига зарба бермоқчи бўлган ва тажовузкор ҳаракат қилган ҳолати қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шохрух Абдураҳмоновга (Бунёдкор) жарима интизом чораси қўлланилди.

«Бунёдкор» — «Нефтчи»

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги «Бунёдкор» — «Нефтчи» учрашуви комиссаридан билдирги келиб тушган. Унга кўра, «Нефтчи» футбол клуби мухлислари томонидан учрашув давомида, шу жумладан, учрашувнинг танаффус вақтида ва учрашув якунлангандан сўнг учрашув ҳакамлари шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатилгани ҳамда майдонга турли хил буюмлар улоқтирилгани билан боғлиқ ҳолатлар бўйича тегишли чора кўриш сўралган. Шунингдек, учрашувга оид видеоёзув ва бошқа маълумотлар таҳлил қилинганда мезбон жамоа сифатида «Бунёдкор» футбол клуби томонидан стадионда жамоат тартиби ва хавфсизлигининг таъминланиши етарлича ташкил этилмагани аниқланди.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Нефтчи» футбол клубига нисбатан ўз мухлислари томонидан салбий хатти-ҳаракатлар содир этилишининг олдини олинмагани учун ЎФА Интизом кодексининг 5.34-бандига асосан жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, «Бунёдкор» футбол клубига нисбатан стадионда жамоат тартиби ва хавфсизлигининг таъминланиши етарлича ташкил этилмагани учун ЎФА Интизом кодексининг 5.9-бандига асосан жарима интизом чораси қўлланилди.

«Олимпик» — «Қизилқум»

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги «Олимпик» — «Қизилқум» учрашувининг 14-дақиқасида «Олимпик» футбол клуби футболчиси А. Бўриев тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Абдурауф Бўриевга (Олимпик) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Олимпик»—«Қизилқум»

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги «Олимпик» — «Қизилқум» учрашувининг 77-дақиқасида Қизилқум футбол клуби футболчиси А. Шулаиага учрашув бош ҳаками томонидан берилган биринчи ва иккинчи сариқ карточка, қизил карточка бўйича вазият Ўзбекистон футбол ҳакамлари марказининг ташаббуси билан Эксперт ҳакамлар комиссияси томонидан кўриб чиқилиб, бош ҳакам томонидан ушбу вазиятда хато қарор чиқарилган деб топилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Олимпик»— «Қизилқум» учрашуви бош ҳаками томонидан Акаки Шулаиага мазкур учрашувда кўрсатилган барча карточкалар ЎФА Интизом кодексининг 5.61-бандига асосан Ўзбекистон футбол ҳакамлари маркази Эксперт ҳакамлар комиссияси билан келишилган ҳолда бекор қилинди.

«Андижон» — ОКМК

Суперлиганинг 23-тури доирасидаги «Андижон» — ОКМК учрашувида, «Андижон» футбол клуби мухлислари томонидан учрашув давомида, шу жумладан, учрашувнинг танаффус вақтида ва учрашув якунлангандан сўнг учрашув ҳакамлари шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатилгани ҳамда турли хил буюмлар улоқтирилгани, улоқтирилган буюмлардан бири ёрдамчи ҳакамга теггани қайд этилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Андижон» футбол клубига нисбатан келгуси 1 та уй учрашувини томошабинларсиз ўтказиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Про лига
«Юниред» — «Арал»

Про лиганинг 22-тури доирасидаги «Юниред» — «Арал» учрашувининг 70-дақиқасида «Арал» футбол клуби футболчиси Д. Низанов тўпсиз вазиятда боши билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Дамир Низановга (Арал) нисбатан 3 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Навбаҳор фарм» — “Локомотив"

Про лиганинг 22-тури доирасидаги «Навбаҳор фарм» — «Локомотив» учрашувининг 45-дақиқасида «Навбаҳор фарм » жамоаси мухлислари томонидан рақиб жамоа футболчилари ва учрашув расмийларининг шаънига ҳақоратли сўзлар ишлатилиб, ўзларини тажовузкор тутганлиги, натижада учрашув комиссари учрашувни 2 дақиқага тўхтатишга мажбур бўлган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, «Навбаҳор лочинлари» футбол клубига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Биринчилик Кубоги
«Дўстлик Тошкент» — «Янгиер қурувчи»

Биринчилик Кубогининг 4-тури доирасидаги «Дўстлик Тошкент» — «Янгиер қурувчи» учрашувининг 16-дақиқасида «Дўстлик Тошкент» жамоаси футболчиси Ш. Қодиров оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг тўпиғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Шерзод Қодировга (Дўстлик Тошкент) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Дўстлик Тошкент» — «Янгиер қурувчи»

Биринчи лига Кубогининг 4-тури доирасидаги «Дўстлик Тошкент» — «Янгиер қурувчи» учрашувининг 23-дақиқасида «Янгиер қурувчи» жамоаси футболчиси Т. Омонов оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг тўпиғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Турдимурод Омоновга (Янгиер қурувчи) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

У-21 чемпионати
«Насаф У21» — «Металлург У21»

У21 чемпионатининг 23-тури доирасидаги «Насаф У21» — «Металлург У21» учрашувининг 28-дақиқасида «Насаф У21» жамоаси футболчиси С. Буронов тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг юз қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Сарвар Буроновга (Насаф У21) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Сурхон У21» — «Навбаҳор У21»

У21 чемпионатининг 23-тури доирасидаги «Сурхон У21» — «Навбаҳор У21» учрашувининг 40-дақиқасида «Навбаҳор У21» жамоаси футболчиси А. Абдураззоқов тўпсиз вазиятда рақиб ўйинчисини оёғига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Аброржон Абдураззоқовга (Навбаҳор У21) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

«Олимпик У21» — «Қизилқум У21»

У21 чемпионатининг 23-тури доирасидаги «Олимпик У21» — «Қизилқум У21» учрашувининг 73-дақиқасида «Қизилқум У21» жамоаси футболчиси А. Музаффаров тўпсиз вазиятда рақиб ўйинчисининг кўкрак қисмига тирсаги билан зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Акмалжон Музаффаровга (Қизилқум У21) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубоги
ОКМК W — «Сўғдиёна W»

Аёллар ўртасидаги Ўзбекистон Кубогининг ярим-финал босқичи доирасидаги ОКМК W — «Сўғдиёна W» учрашувининг 79-дақиқасида «Сўғдиёна W» жамоаси футболчиси Д. Хабибуллаева тўп учун курашиш вақтида оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг оёқ қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган.

Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Диёра Хабибуллаевага (Сўғдиёна W) нисбатан 2 та ўйинга четлаштириш интизом чораси қўлланилди.

Барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларни ҳар қандай вазиятда эҳтиросларга берилмасдан, профессионал бўлишга чақирамиз. Сизлар ўсиб келаётган ёшлар учун намуна эканликларингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз!

Манба: ufa.uz
Киритилди: 23:55, 02.11.2023. Ўқилди: 2585 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 1950 йилги мундиалда Уругвай Бразилияни Маракана стадионида мағлуб этган (2:1). Бу воқеа тарихда “Мараканасо” номи билан қолган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.