Бугун 5 июнь, 2026 йил, жума.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Тен Хагга тегмай туриш шарт»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Таниқли журналист Қаҳрамон Асланов «МЮ» ва Тен Хаг ҳақида фикр билдирди.

«Сўнгги кунларда тен Хагнинг «Манчестер» «Аякс» каби ўйнамаслиги ҳақидаги иқтибоси кўп айланди. Саволлар пайдо бўлди, унда нега таклиф қилинди, мураббий ўз қарашларини ўзгартиряптими ва ҳоказо. Тен Хаг уни нотўғри тушунишганини, мураббий Манчестердаги футболчиларга мос услуб кераклигини айтмоқчи бўлганини таъкидлади. Албатта, ёмон натижалар фонида мураббийнинг ҳар бир фикрига эътироз қилиш осон, аммо таркибдаги жорий муаммолар ўйлаганимиздан каттароқ эканини тан олиш керак.

Тен Хаг ҳар қанча Рэшфорд ёки Брунога мослашмасин икки жиҳатни жамоа ўйинига олиб кираётгани, шунга уринаётгани яққол кўринади. Прессинг ва Билд-ап. Ҳар икки йўналиш айнан ҳимоя чизиғидаги беқарорлик туфайли ишламаётганининг объектив сабаблари бор.

Прессинг. Жамоа ўйинида бу ўзгариш ўтган йилиёқ сезилган, «МЮ» АПЛ да прессинг кўрсаткичлари бўйича учликда эди, бу мавсумда эса, рақиб майдонида тўпни эгаллаш бўйича энг яхши бўлиб турибди. Хўш, нега доимий, барқарор ишламаяпти?

Чунки юқори прессинг футболчиларнинг зичроқ жойлашувини, яъни ҳимоя чизиғининг олдинга чиқишини тақозо қилади. Мартинес-Варан жуфтлиги билан бунинг иложи бор, аммо Магуайр - Эванс - Линделоф ўйнар экан, олдинга ўтиш - ўзини ўлдиришдек гап. Учала ҳимоячи ҳам катта зоналарда ҳимоялана олмайди, тезлик етишмайди. Улар етарлича олдинга чиқмагач, марказда бўшлиқлар пайдо бўлади, прессинг қилувчи ҳужум чизиғи ва ҳимоя чизиғи ўртаси узилиб қолади. 4-5 футболчининг рақиб ҳимоячиларини таъқиб қилиши мантиқий давом этмай, узилиб қолаверади. Рақиб битта яхши пас билан бемалол бир нечта футболчини узиб қўйиши ва ҳужумда сон жиҳатдан устунликка эришиши мумкин.

Билд-ап. Тен Хаг жамоа ердан ўйнашга уриниши, айнан шунинг учун Онана олиб келинганини айтди. Аммо яна ўша гап, Мартинес, Шоу каби футболчиларнинг босим остида яхши пас бера олиш қобилияти энг муҳим фактор эди. Ўтган йили Мартинес йўқлигида тен Хаг марказда Магуайр ё Линделофмас, Шоудан фойдаланганини эсланг. Бу футболчиларсиз Онананинг устунликларидан ҳам фойда йўқ.

Магуайр, Линделоф, Эванс каби футболчилар рақиб прессингига бардошли эмаслар, натижада аксарият ҳолларда тўп яна дарвозабонга қайтарилмоқда. Ҳимоядаги тўртликда энг яхши пас бера олувчиси дарвозабон экани ростан ҳам катта муаммо.

Ҳам прессинг, ҳам билд-ап ишламагач, тен Хагнинг бутун иморати барбод бўлади, уни тен Хаг қилган барча фишкалардан маҳрум бўлинади.

Юрген Клопп бир неча етакчиларсиз «Барселона»ни 4:0 ютган, ҳа, аммо агар тизимни ташкил қиладиган ижрочилар сафдан чиқса, бутун жамоа тонусни йўқотиб қўяди. Эсингизда бўлса, ўша «Ливерпул» 2020 йилнинг охирида АПЛда 1-ўринда эди, ҳимоя чизиғи бутунлай сафдан чиққач эса, икки ой ичида 9 марта мағлубиятга учради, иккита кубокдан чиқиб кетиб, чемпионатда 6-ўринга тушмб қолганди.

Айтмоқчиманки, барча футболчилар, айниқса, Мартинес ва Шоу қайтгунча, тен Хагга тегмай туриш шарт».

Киритилди: 13:09, 04.11.2023. Ўқилди: 1587 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар дарвозабонга жамоадоши атайлаб оёқ билан пас берса, у тўпни қўл билан ушласа — қоида бузилади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик