Бугун 6 июль, 2025 йил, якшанба.

  • Клублар ўртасида ЖЧ
      • 05.07.2025 06:00
      • Палмейрас
      • 1:2
      • Челси
      • 05.07.2025 21:00
      • ПСЖ
      • 2:0
      • Бавария
      • 06.07.2025 01:00
      • Реал Мадрид
      • 3:2
      • Боруссия Д
  • Суперлига
      • 05.07.2025 20:00
      • Андижон
      • 0:1
      • Бунёдкор
      • 05.07.2025 20:00
      • Машъал
      • 0:1
      • ОКМК
      • 06.07.2025 20:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Навбаҳор
      • 06.07.2025 20:00
      • Динамо
      • -:-
      • Насаф
      • 07.07.2025 20:00
      • Нефтчи
      • -:-
      • Хоразм

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Бунёдкор 15 27
4 Нефтчи 14 27
5 ОКМК 15 27
6 Навбаҳор 14 26
7 Пахтакор 14 23
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 14 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Goal.com: Кўзгуда Япония

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Терма жамоалар / Япония
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Япония миллий терма жамоаси 2012 йилда қўлга киритилган бир қатор муҳим ғалабалардан кейин ФИФА рейтингини Осиёнинг энг кучли терма жамоаси сифатида якунлади.

Кириш
2011 йил март ойида Японияда юз берган табиий офатдан кейин 2012 йил мамлакат футболида тикланиш йили бўлди. Жей-лига ўйинларига мухлисларнинг ташрифи яна ортди. Миллий терма жамоа Бразилияда ўтадиган жаҳон чемпионати сари дадил одимлаётган бўлса, олимпия терма жамоаси мусобақанинг ярим финалигача етиб борди. Футзал терма жамоаси эса қитъа чемпионлигини қўлга киритди.

Терма жамоалар
Йил бошида Япония миллий терма жамоаси ўз майдонида Ўзбекистонга ютқазиб қўйганидан кейин ЖЧ-2014 саралашининг 4-босқичини мағлубиятсиз ўтказмоқда. "Кўк самурайлар" Уммон ва Иорданияга қарши уй учрашувидаги ғалабалардан кейин Австралия билан сафарда дурангга имзо чекди. Ундан кейин Ироқ ва Уммон устидан қозонилган ғалабалардан кейин японлар 13 очко билан "В" гуруҳини бошқариб туришибди. Биргина ғалаба бу терма жамоага муддатидан аввал Бразилия-2014 йўлланмасини тақдим этади. Альберто Заккерони шогирдлари дунёнинг энг кучли жамоалари билан ўртоқлик ўйинларини ўтказишди. Улар Франция устидан 1:0 ҳисобида зафар қучишган бўлса, Бразилияга имкониятни бой беришди — 0:4.

Шунингдек, ҳар иккала U23 терма жамоаси олимпиадада яхши ўйин кўрсатишди: эркаклар 4-ўринни эгаллашган бўлса, аёллар кумуш медали билан тақдирланишди. 20 ёшгача бўлган қизлар терма жамоаси эса жаҳон чемпионатида бронза медалига эга бўлди. Футзал терма жамоаси аввалига қитъа чемпионлигини қўлга киритган бўлса, кейинчалик ноябрь ойида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида нимчорак финалга чиқди.

Мамлакат ўсмирлар терма жамоаси (U16) келаси йили БААда бўлиб ўтадиган ЖЧда иштирок этса, ёшлар терма жамоаси (U19) кетма-кет учинчи марта мундиалдан четдан қоладиган бўлди.

Миллий чемпионат ва кубок
Хажиме Мориясу 2006 йилдан бери илк марта мамлакат чемпионлигини қўлга киритган маҳаллий мураббий бўлди. "Санфречче Хиросима" жамоаси "Сендай" клуби (бу клуб илк марта ОЧЛда иштирок этади)ни ортда қолдирди. Учинчи ўрин эса 2008 йили ОЧЛни қўлга киритган "Урава Редс" клубига насиб этди. Шунингдек, "Санфречче" клуби декабрь ойида бўлиб ўтган клублар ўртасидаги ЖЧда 5-ўринни эгаллайди.

"Гамба Осака" эса барча клублардан кўра кўпроқ гол урганига қарамай, кўпчиликни ҳайрон қолдириб, Жей-лигани тарк этди. Бу жамоа ўзининг суст иштирокини Император кубогини қўлга киритиш орқали оқлаши мумкин. "Гамба" финалда "Кашива Рейсол" билан куч синашади. Ўйин эртага, 1 январь куни бўлиб ўтади. Ушбу ўйин ғолиби 2013 йилда ОЧЛда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Легионерлар
Дортмунднинг "Боруссия" клуби билан Германия чемпионлиги ва мамлакат кубогини қўлга киритган Шинжи Кагава "Манчестер Юнайтед" клубига ўтиб кетди. Шунингдек, олимпия ўйинларида ўзини кўрсата олган Мая Йошида ҳам Англияга — "Саутгемптон"га қўшилишга муваффақ бўлди. Рё Миячи эса "Арсенал" томонидан "Уиган"га ижарага берилди.

Япониялик ёш футболчилар — Готоку Сакаи, Хироки Сакай ва Хироши Киётаке Германия Бундеслигасида ўйнай бошлашди. Такаши Инуи ва Хажиме Хосогай эса немис матбуотида яхши таассурот билан тилга олинди. Шу тариқа ёш япон футболчилари учун Германия чемпионати Европа учун трамплин вазифасини ўтамоқда.

Юто Нагатомо эса "Интер" билан янги шартнома имзолади ва унга кўра ҳимоячи миланликлар сафида 2017 йилга қадар тўп суради. Кейсуке Хонданинг "Лацио"га ўтиши амалга ошмаганидан кейин, япониялик футболчи ЦСКАда қолди. Аммо унга "Ливерпуль", "Челси" ва "Боруссия" (Дортмунд) клублари қизиқиш билдиришмоқда.

Йил ўйинчиси — Хисато Сато ("Санфречче Хиросима")
Ўз клуби сафида 8 йил давомида ҳаракат қилган Хисато Сато фаолиятини якунлади. Ушбу мавсумда у Жей-лигада 22та гол уриб, ўзининг шахсий рекордини янгилади. Шунингдек, у Жей-лиганинг энг фойдали футболчи ва Фейр-плей совринини қўлга киритди.

Сато, шунигдек, клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида 3та голга муаллифлик қилди ва "Монтеррей" футболчиси Сезар Дельгадо билан бирга "Олтин бутса"ни қўлга киритди.

Йил лаҳзаси - Аёллар терма жамоаси Олимпиаданинг кумуш медалига сазовор бўлди
Аёллар терма жамоасига нисбатан иншончсизлик мавжуд бўлган бўлса-да, улар олимпиаданинг финалигача етиб келишди. АҚШга қарши кечган ўйинда Надешико шогирдлари пенальтилар сериясида ютқазиб қўйишди. Ушбу мағлубиятдан кейин кўзёш тўккан япониялик аёллар тақдирлаш маросимида ғурур билан шоҳсупанинг иккинчи поғонасига кўтарилишди.

2013 йил мақсадлари
Япониянинг биринчи рақамли мақсади — ЖЧ-2014 йўлланмасини қўлга киритиш. Бунинг учун улар март ойида Иордания терма жамоасини мағлубиятга учратишса кифоя. Ушбу мақсадга амалга ошгач, миллий терма жамоа Бразилияда ўтадиган Конфедерациялар кубогига тайёргарликни бошлаб юборса бўлади. Бу мусобақада "самурайлар" Мексика, Италия ва Бразилия билан бир гуруҳда баҳсларни олиб боришади. Ушбу турнир келаси йилги асосий мусобақа олдидан катта тажриба вазифасини ўтайди.

Шунингдек, японияликлар 2013 йилнинг июль ойида ўтказиладиган Шарқий Осиё кубоги мусобақасида Жанубий Корея, Хитой ва Австралия каби жамоаларга қарши баҳс олиб боришади. Заккерони ушбу турнирга асосан захира таркибни юбориб, ЖЧ-2018 учун таркибни синовдан ўтказиб олмоқчи.

ОЧЛда эса "Санфречче Хиросима", "Вегалта", "Урава Редс" ва Император кубоги ғолиби иштирок этишади. Кейинги 2 йил давомида клублар ўртасидаги ЖЧ Марокашда бўлиб ўтишини инобатга олсак, япон клублари фақат ОЧЛни ютиш орқали бу турнирда қатнишиш ҳуқуқини қўлга киритишлари мумкин.

Манба: www.goal.com
Киритилди: 15:40, 31.12.2012. Ўқилди: 7715 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.