Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Камтарин клубнинг кутилмаган кашфиёти

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Франция 1-Дивизиони
Рукн: Янгиликлар
A A A

Франция чемпионатининг мавсум стартида пешқадам бўлиб олган ва ҳамон етакчи бешликда бораётган «Брест» ўз тарихидаги энг яхши кўрсаткичга эришиш йўлида дадил одимламоқда.

Эҳтимол, бу камтарин жамоа сизга яхши таниш эмасдир. Марҳамат, бир қатор қизиқарли фактлар билан танишинг:

*** «Брест» 1950 йилда 5та маҳаллий клубнинг бирлашиши натижасида шаклланган. 73 йиллик фаолиятидаги энг юқори натижаси - Лига 1да 8-ўринни 1987 йилда қайд этган. Лекин 1991 йилда элитани тарк этган, 2 ойдан кейин банкротга учраган;

*** 2004 йилда Иккинчи дивизионга, 2010 йилда Лига 1га қайтган. 2013 йилда сўнгги бор элитани тарк этиб, 6 йилдан кейин қайтган ва фаолиятини давом эттирмоқда;

*** Жамоа шарафини Давид Жинола ва Жулио Сезар (дарвозабон эмас, балки ўз вақтида «Ювентус» ва «Боруссия Дортумнд» сафида тўп сурган ҳимоячи) каби машҳурлар ҳимоя қилишган.

Айнан шу «Брест» туфайли афсонавий Франк Рибери грандлар эътиборини тортган.

Рибери қурилишда ишларди

Франк «Брест» таркибида атиги 1 йил тўп сурган. Бироқ айнан шу клуб унинг фаолиятини тубдан ўзгартириб юборди. «Риберини таркибга жалб этган давримизда «Брест» 3-дивизионда тўп сурарди. Бу лигада топ-даражага кўтарилиш ҳаммага насиб этавермайди. Мен Франкнинг имкониятини 1 фоизга баҳолаб, хатога йўл қўйгандим. Ундан жуда мамнунман», - дейди мураббий Филипп Гурса.

2004 йилга қайтамиз: 21 ёшли Франк Риберининг ҳаёти айрим юлдузларнинг дабдабали ҳаётига ўхшамайди.1500 евро миқдоридаги ойлик маош мўмина Воҳиба билан барвақт турмуш қурган футболчига қўшимча иш ёрдамисиз оилавий эҳтиёжларни қондиришга камлик қиларди. Хонадонга мебель харид қилиш учун футболчи 3000 евро кредит олишга мажбур бўлганди. Ўша пайтларда Франк Булон-сюр-Мер шаҳридаги йўл қурилиши корхонасида ишлайдиган отасининг ёнида ишлашга қарор қилди. У эрталаб соат 6да ўрнидан туриб, ишга йўл оларди. Кечқурун эса «Брест» сафида 3-дивизионда футбол ўйнарди.

Февраль ойида Риберининг турмуш тарзида жиддий ўзгаришлар юз берди: Франция Кубоги турнирида қуръага биноан «Брест» элита вакили бўлмиш «Нант» билан куч синашганди. Стадионга йўл олган Франк отасининг насиҳатини хаёлидан ўтказди:

«Ўғлим, ўйинда жамоанг ғалаба қозониши ёки мағлубиятга учраши муҳим эмас. Асосийси, сен бор куч-маҳоратингни сарфлашинг ва чинакам яхши ўйин кўрсатишинг».

Буни Риберининг ўзи ҳам тушуниб турганди - бундай имконият кейин такрорланмаслиги мумкин. Афсуски, ўшанда жорий мавсумдагидек сенсация юз бермади. «Нант» 4:0 ҳисобида зафар қучди. Лекин Франк шундай ўйин кўрсатдики, мавсум якунида унга «Метц»дан «совчилар» келишди.

«Бу ўйинда мен ўз ҳаётимни сақлаб қолдим. Ўша куни ажойиб ўйинни намойиш этдим, 2 ҳафтадан ке­йин Франциянинг номдор клубларидан таклифлар кела бошлади. Агар «Брест»нинг ўша ўйинида майдонга тушмаганимда, ким билади дейсиз, балки ҳозир ишсиз юрган бўлармидим», - деганди Рибери 2010 йилда мамнуният билан.

Содиқ СОБИР тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:59, 05.11.2023. Ўқилди: 2314 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик