Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Ўмон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Тожикистон 3 4
3 Ҳиндистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон
3-тур Тожикистон 2-2 Эрон
3-тур Туркманистон 1-2 Ўмон
3-тур Ўзбекистон 4-0 Қирғизистон

Навбатдаги ўйинлар. 3-урин учун

08/09 17:00 Ўмон - Ҳиндистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3635 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 08.09.2025

      06:35 Новости футбола.
      06:40 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      08:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      14:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      20:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      02:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      02:45 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      04:45 "Всё о главном". Галимджан Хайруллин.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 08.09.2025

      05:50 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 во Франции. Женщины.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:35 Стрельба из лука. Чемпионат России. Этап в Санкт-Петербурге.
      10:30 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. 1/2 финала.
      12:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. Финал.
      13:15 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      15:30 "Небесная грация".
      15:45 "Культовые".
      16:15 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      19:35 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:10 "Тайны звёзд спорта".
      21:40 Московские экстремальные игры 2025.
      22:30 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. 1/2 финала.
      23:55 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. Финал.
      01:05 "География спорта". Йошкар-Ола.
      01:35 "Культовые".
      02:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      04:15 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 08.09.2025

      05:15 "Магия большого спорта". "Хоккей".
      05:45 Новости.
      05:50 Д/ф "Тони Кроос".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Александр Мальцев.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "География спорта". Йошкар-Ола.
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:55 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "Слава" (Москва). Прямая трансляция.
      21:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      22:05 Смешанные единоборства. ACA 187 в Москве. Алексей Полпудников против Александра Матмуратова.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:35 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Локомотив-Пенза" - "Красный Яр" (Красноярск).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 08.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      07:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Верхней Савойе, Франция. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:30 Теннис. US Open. Раунд 4.
      10:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      11:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Верхней Савойе, Франция. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 4.
      13:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 7 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка.
      13:45 Легкая атлетика. Сиднейский марафон в Австралии.
      14:30 Велоспорт. Женщины. "Классика агломерации Лорьян" во Франции. Обзор.
      15:30 Велоспорт. Гонка "Классика Бретани" во Франции.
      17:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 4. Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 4. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Исмоил Беннасер: «Мен энг яхши даражамга қайтишни хоҳлайман»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жазоирлик легионер 2022/23 йилги Чемпионлар Лигасининг биринчи ярим финал ўйинида «Интер» билан тиззасидан жиддий жароҳат олганига 5 ой бўлди, бу унга жарроҳлик амалиётини талаб қилди.

Арлнинг 25 ёшли фуқароси зарарнинг мураккаблиги ва тикланиш учун узоқ йўлни ҳисобга олган ҳолда, бу даврда сабр-тоқатли бўлиши керак эди, аммо бу ҳафта майдонга қайтиш учун яна бир қадам ташлаш учун Миланеллога қайтади. «Le Club des 5» youtube-каналига берган интервьюсида Исмоил операциядан кейинги сафаридан тортиб «Милан»нинг қўллаб-қувватлашигача бўлган мавзуларга тўхталиб ўтди.

- Исмоил, тикланиш жараёни қандай кетмоқда?

- Ҳаммаси жадвалга мувофиқ жуда яхши кетмоқда. Футболда бу жуда ёқимсиз жароҳатдир, чунки одамни ғашига тегади. Пауза жуда чўзилиб кетди ва ростини айтсам, қайтиш санаси ҳамон аниқ эмас. Тахминан 6-8 ойни ташкил қилиши айтилганди, аммо ундан кейин ҳаммаси тиззанинг реакциясига боғлиқ.

- Бу жароҳатни келиб-келиб, ЕЧЛдаги катта дербида орттириб олдингиз...

- Мен учун бу жуда ўзига хос ўйин эди, ҳамма уни кутди. Бу фаолиятимдаги энг муҳим ўйинлардан бири эди. Мен хафа бўлдим, лекин бу футболнинг бир қисмидир. Ҳар ким бундай таваккалга рўбарў келади, буни қабул қилиш керак. Шундан сўнг эътибор бутунлай тикланишга қаратдим. Майдонда узоқ вақт бўлмаслигим қандайдир яхши нарса топишга ундади. Ҳаётда бундай оғир нарсага дуч келганингизда, стаканнинг ярми бўш, ярми эса тўла эканлигини кўришингиз керак. Мен бундан ҳаётимдаги вақтни оптималлаштириш, оилам билан ўтказиш учун фойдаландим. Шу билан бирга майдонни жуда соғиндим.

- Бу жараённинг психологик жиҳати қанчалик оғир эди?

- Бундай вазиятда энг муҳимидир. Ҳеч қачон бундай муаммога дуч келмаганман, оилам билан мулоқот қилиш менга катта ёрдам берди. Тикланишимнинг бир қисмини Қатарда ўтказмоқчи эдим, чунки бу диёр мен ўзимни яхши ҳис қиладиган ва аллақачон таниш муҳит эди. Катта жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказдим, нақ 2 ой ерда мустаҳкам туролмадим. Жароҳат қандайдир ғалати тарзда келди, мен буни тушунмадим. Учрашувларда бунданда жиддийроқ зарбалар қабул қилганман, лекин сиз ҳаммасини назорат қила олмас экансиз. Мен қўрқмайман. Яна югуришни бошлаганимга бир ҳафтадан ошди ва мен қўрқмадим. Энг қийин давр ортда қолди, энди вазиятни диққат билан кузатиб, машғулотдаги юкламаларга тиззамнинг реакциясини кўриш қолди. Мен энг яхши даражамга қайтишни хоҳлайман, лекин бу маълум вақт талаб қилади: декабрь, январь, февраль. Қачон қайтишимни аниқ айта олмайман, бу кейинги бир неча ҳафтага боғлиқ. Албатта, Африка миллатлари Кубоги муҳим турнирдир ва бу ҳам худди «Милан» ўйинлари каби менинг хаёлимдан кетмайди. Имкон қадар кўпроқ ҳисса қўшишга умид қиламан, ҳатто дастлаб захира сифатида бўлса ҳам.

- «Милан» сизни қўллаб-қувватладими?

- Ҳа, бу даврда клуб менга жуда яқин эди. Улар ҳамма нарсага рози бўлишди. Операция учун жарроҳни ва тикланиш даврини ўтказадиган жойни танлашимга рухсат беришди. Бу вазиятда психологик жиҳат бош планда эканлигини тушунишди. Улар менга ҳеч нарса юкламадилар. Миланлик шифокорлар билан мунтазам мулоқотда бўлиб турибман.

- «Милан» саёҳати қандай кечмоқда?

- Биз доимий тараққиётдамиз. Бу ерга 2019 йилда келганимда, раҳбариятнинг мақсади «Милан»ни ЕЧЛга қайтариш эди. Мен Рафа (Леао) ва Тео (Эрнандес) билан бир вақтда келдим. 5 йиллик шарт­нома имзоладим, яъни 5 йилдан сўнг биз «Милан»ни Чемпионлар Лигасига қайтаришимиз керак эди. Мен ажойиб тарихга эга дунёдаги энг катта клублардан бирига келдим. Бу жуда зўр, сиз буни ҳар томонлама ҳис қиласиз - бу оилага ўхшайди ва сизга яқин. Ташкилотчилик даражаси жуда юқори. Биз скудеттони қўлга киритдик ва Чемпионлар Лигасининг ярим финалига чиқдик. «Милан» каби клуб учун бу одатий ҳол бўлиши керак. Сўнгги йиллардаги натижалар ғайриоддий нарса сифатида қабул қилинади, чунки кўпчилигимиз буни илгари бошдан кечирмаганмиз. Ҳатто мураббий ҳам скудеттони ҳеч қачон ютмаган ва Чемпионлар Лигасининг ярим финалига қадар етиб бормаган. Барчамиз бу лаҳзалардан завқландик.

- Ўша йили «Сассуоло» билан ўйиндан кейинги ҳиссиётлар қандай эди?

- Бизга ёқди, лекин кейинги мавсумда ҳаммаси унутилди. Таътилдан қайтганимизда биз учун энди ҳамма нарса мураккаблашганди: сиз ғалаба қозонишингиз керак бўлган жамоасиз, либосингизда ўзгача белги бор, кучингизни икки баравар оширишингиз керак. Мен «Эмполи»дан келдим, Африка миллатлари Кубогини ютган бўлсам ҳам, кичкина эшикдан кирдим. Кўпчиликнинг «Беннасер ким? У қуйи лигага «учган» «Эмполи»данми?», каби саволлари бисёр эди. Мен буларнинг барчасини жуда яхши кўраман, чунки сиз якунда одамларни ҳайратда қолдирасиз. «Милан» каби жамоани қайта тиклашнинг бир қисми бўлиш, бу жараённинг бошиданоқ у ерда бўлиш мен учун шарафдир. Бу 5-мавсумим, мен вақт қандай ўтганини ҳам сезмадим.

- Кийиниш хонасидаги ҳолатингиз қандай?

- Сиз ҳурматга майдонда эришасиз, ўз фазилатларингизни айнан у ерда қайта-қайта исботлайсиз. Мен футболни яхши кўраман, лекин бу иш оиламга ҳам ёрдам беради ва мен бунга эришишни хоҳлайман. Ҳеч қачон одамлар ҳурмат қиладиган, лекин майдонда ҳеч нарса қилмаган ўйинчини кўрмаганман.

- Майдондаги севимли ролингиз қайси?

- «Ковид» пайтида биз жуда кучли эдик, деганингизда рози бўлишим мумкин. Эсимда, биз мағлубиятсиз 25та учрашув ўтказгандик. Кессье ва мен 4-2-3-1 схемасида Чалханоглунинг орқасида жойлашдик. Биринчи йилимда мослашиш учун кўп вақтим йўқ эди, мен дарҳол ўйнадим. «Эмполи»дан кейин ҳамма нарса бошқача эди. Биз тўпга эгалик қилишдан тўхтамадик. Кессье ва Чалханоглу билан бир-биримизни жуда яхши тушунардик. Пиоли ўтган йилнинг бошида мени ўнг қанот ярим ҳимоясига қўйди, мен ҳам бунга жавобан «Аталанта» дарвозасига гол урдим. У менга эркинлик берди. Кейин регис­та ролига қайтдим, чунки у ерда ҳеч ким йўқ эди. Йўқ-йўқ, бу позицияни ёқтирмайман, деб айтмаяпман, лекин менимча, энг яхши вақт Кессье билан ҳамкорлигимизда бўлган. Агар мураббий тўпга эгалик қилиш билан овора бўлса ва таваккал қилса, мен бу позицияни жуда яхши кўраман. Мен меццала сифатида мураббийнинг топшириқлар беришини, аммо эркинликни таъминлашини жуда яхши кўраман. Бироқ, иккала позицияда ҳам ўйнай оламан.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 18:01, 05.11.2023. Ўқилди: 954 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.