Бугун 28 май, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Манчестер Юнайтед" Эрик тен Хагни ишдан хайдайдими?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

"Олд Траффорд" стадиони ва уни тўлдирувчи мухлислар учун шу кунлар анчагина оғир кечмоқда. Сўнгги натижалар салбий бўлгани сабабли, Эрик тен Хаг ва унинг курсиси билан боғлиқ саволлар кўпаймоқда. Бу нарса "Манчестер Сити"га 3-0 ҳисобидаги мағлубият ва айнан шу ҳисобнинг яна "Олд Траффорд"да, бу сафар "Ньюкасл" билан қайд этилганидан кейин, янада авж олди. Айнан тен Хаг даври "қизил иблислар" тарихидаги антирекордлар билан ёдда қоляпти дейиш мумкин. Масалан, ҳозир клуб АПЛ турнир жадвалида 8 ўринни эгаллаб турибди. Лига кубоги билан эрта хайрлашгани етмагандек, жамоа ЕЧЛда ўта омадсиз қатнашмоқда. "МЮ" "Копенгаген" ва "Галатасарай" жой олган гуруҳда сўнгги ўринда турибди. Аслида катта ўзгаришлар бўсағасида турган клуб учун бу табиий ҳолдек туюлади. Аммо, айнан "МЮ" даражасидаги клублар билан бундай бўлиши керак эмас. Эрик тен Хаг бошидаги қора булутлар эса янада қуюқлашиши кутилмоқда...

"МЮ" Эрик тен Хагни истеъфога чиқарадими?

Тен Хаг ҳозир босим остида қолгани рост. Кўпчилик 53 ёшли мутахассиснинг келажагини сўроқ остига қўя бошлади. Шунга қарамай, раҳбарият ҳали нидерландияликка тегиш ниятида эмас. Асосийси тен Хаг футболчилар ва "тепа"дагиларнинг ишончидан чиқиб кетгани йўқ. Аммо бу ишонч яна қанчагача боради – буни ҳеч ким билмайди. Уни мустаҳкамлаш учун эса натижалар ўнгланиши шарт.
"Қизил иблислар" бу мавсумдаги 15 та баҳснинг 8 тасида мағлубият аламини тотди. Оқибатда, ўта зич ва мураккаб боксинг дей остонасида, ўзига ярашмаган 8 ўринда туришга мажбур бўлмоқда. "Манчестер Юнайтед" афсонаси Гари Невилл ўз севимли жамоаси аҳволи ва тен Хаг ҳақида шундай дейди: "Майдондаги футболчилар шокда, улар кўрсатаётган ўйин расво, бош мураббий эса кўз ўнгимизда вазиятни назорат қила олмаяпти. Бундай ҳолат бизга таниш. Биз бундай воқеаларнинг охири қандай тугашини яхши биламиз. Очиғи, шундай нарсалардан тўйиб кетдик...".
Сабр коса тўлиб борар экан, "МЮ" "катта"лари натижалар ўзгармаган тақдирда, қисқа муддатли чоралар излашга мажбур бўлади. Бу эса, ўз навбатида Эрик тен Хагнинг "Олд Траффорд"даги саргузаштлари тугаганини англатади.

Эрик тен Хагни ишдан олиш клубга қанчага тушади?

"МЮ" нега сабр қилаяпти деган саволга жавобнинг бир учи молиявий асосларга бориб тақалади. Яъни, тен Хагни ишдан хайдаш осондек, аммо унинг кетиши катта пул йўқотилишига ҳам олиб келади. Негаки, тен Хаг 2025 йилга қадар шартномага эга. Унга кўра, у йилига 9 миллион фунт маош олиши керак. Бордию, у ҳозироқ кетгудек бўлса, тен Хагга 15 миллион фунт тўлаб берилиши лозим. Шундай катта маблағдан бир дамда айрилиш, ҳеч бир раҳбариятга хуш келмайди. Қолаверса, ҳозир тен Хаг ўрнига жўяли номзод ҳам йўқ. Агарда тен Хаг ишдан олинса, "МЮ" Фергюсон давридан бери, яъни сўнгги 10 йил ичида жами 53 миллион фунтни айнан шу каби ишлар учун сарфлаган бўлади. Таққослаш учун, Андре Онана трансфери клубга бундан арзонроққа тушган.

"МЮ"нинг аввалги мураббийлари қанча вақт жамоани бошқарган эди?

Фергюсон кетган 2013 йилдан буён бу жамоа жами 5 та доимий мураббий тайинлади. Уларнинг дастлабкиси, Дэвид Мойес эди. Айни дамда "Вест Хэм"да фаолият юритаётган мутахассис Фергюсон ўрнини босади деб ишонилган. Аммо амалда у фақат бир йилгина "қизил иблислар"ни бошқарган холос. Ундан кейин келган Луи ван Гал эса роппа-роса икки йил "МЮ" билан бўлди. Жозе Моуриньога келсак, португалиялик икки ярим мавсум давомида жамоада ишлади. "Манчестер Юнайтед"нинг афсонавий футболчиларидан бири Оле Гунар Сульшер Фергюсондан кейинги клубда энг узоқ ишлаган мураббийга айланган. У 3 йил давомида манкунианликлар жонига оро киришга уринди. Афсуски, бу сафар ҳам ҳаммаси истеъфо билан якун топди.
Эрик тен Хагга келадиган бўлсак, унинг келганига эндигина бир йилдан ошди. Лекин бу кетишда у Сульшер аҳволига тушадиган кўринади. Бундан сақланиш учун эса тезроқ ҳаммасини ўнглаш керак. Вақт фақатгина нидерландияликнинг зарарига ишлаётир...

 

 

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 19:17, 11.11.2023. Ўқилди: 2826 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик