Бугун 12 апрель, 2026 йил, якшанба.

      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • 4:0
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • 1:2
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 2:2
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • 2:0
      • Фулхэм
      • 12.04.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 12.04.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 12.04.2026 18:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 12.04.2026 20:30
      • Челси
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 14.04.2026 00:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Лидс
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • 1:1
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:3
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • 1:0
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • 4:1
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико
      • 12.04.2026 17:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Бетис
      • 12.04.2026 19:15
      • Мальорка
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 12.04.2026 21:30
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 13.04.2026 00:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Вильярреал
      • 14.04.2026 00:00
      • Леванте
      • -:-
      • Хетафе
  • «A» Серия
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • 1:0
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • 2:1
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • 0:3
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 12.04.2026 15:30
      • Женоа
      • -:-
      • Сассуоло
      • 12.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Наполи
      • 12.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лечче
      • 12.04.2026 23:45
      • Комо
      • -:-
      • Интер
      • 13.04.2026 23:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Лацио
  • Суперлига
      • 12.04.2026 16:00
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 12.04.2026 17:00
      • Динамо
      • -:-
      • Локомотив
      • 12.04.2026 18:15
      • Андижон
      • -:-
      • ОКМК
      • 13.04.2026 18:00
      • Насаф
      • -:-
      • Бухоро
      • 13.04.2026 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Машъал
      • 13.04.2026 20:15
      • Қизилқум
      • -:-
      • Сўғдиёна

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 32 70
2 Манчестер Сити 30 61
3 Ман. Юнайтед 31 55
4 Астон Вилла 31 54
5 Ливерпуль 32 52
6 Челси 31 48
7 Брентфорд 32 47
8 Эвертон 32 47
9 Брайтон 32 46
10 Борнмут 32 45
11 Фулхэм 32 44
12 Сандерленд 31 43
13 Ньюкасл 31 42
14 Кристал Пэлас 30 39
15 Лидс 31 33
16 Ноттингем Форест 31 32
17 Вест Хэм 32 32
18 Тоттенхэм 31 30
19 Бёрнли 32 20
20 Вулверхэмптон 32 17

Ўтган ўйинлар. 32-тур

32-тур Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
32-тур Арсенал 1-2 Борнмут
32-тур Брентфорд 2-2 Эвертон
32-тур Бёрнли 0-2 Брайтон
32-тур Ливерпуль 2-0 Фулхэм

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

21/03 20:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Феноменнинг нафақадаги ҳаёти

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Иқтибослар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футбол оламининг ёрқин юлдузларидан бири бўлган Роналдо 12 йил аввал сермазмун фаолиятини якунлаганди.

Навқиронлик даврида у жўшқин ҳаёт, базму-жамшидлар ва ичкиликка ружу қўйган бўлса, бутсаларини михга илганидан кейин турмуш тарзи ҳам ўзгарди. Энди Роналдо - хусусий бизнес-империяси билан банд бўлган оилапарвар тадбиркор. Ишонмаяпсизми? Ҳозир ҳаммасини билиб оласиз.

46 ёшида диндор бўлди

Роналдо ҳеч қачон ўзини руҳонийлардек тутган эмасди. Фақат бир марта Рим Папаси томонидан ташкил этилган тинчлик Матчида иштирок этганди. Бразилия президенти Дилма Русеф эса 2014 йилда Папа ҳузурида бўлиб, унга Роналдонинг дастхати туширилган терма жамоа футболкаси ва тўп совға қилганди. 

Шу йилнинг сентябрида 46 ёшли бразилиялик афсона тўсатдан Мадриддаги Сан-Хосе католик черковида христиан динини қабул қилди. «Бу кун мен учун муҳим аҳамиятга эга. Шу пайтгача чўқинтирилмаган бўлсамда, христиан дини болалигимдан бошлаб ҳаётимнинг асоси бўлиб келган. Энди мен ўзимни чинакамига қайта туғилгандек, қандайдир янги, хато-камчиликларимни тўлиқ тушунадигандек ҳис этяпман. Бу ёғига фақат эзгулик йўлидан юриш мажбуриятини ўз ихтиёрим билан қабул қилганимни тасдиқлайман», - деди Роналдо.

Учинчи марта уйланди - модель ва бизнесмен аёлга

Чўқинтирилганидан кейин 12 кун ўтгач, 47 ёшли фуқарога айланган Феномен бразилиялик модель Селина Локс билан никоҳдан ўтди. Тантанали маросим Ибицада бўлди. 33 ёшли Селина фотомоделлик фаолиятини бир қатор таниқли брендларда ўтказиш билан параллел равишда ўзининг косметика брендини очди. Шу йилнинг январида Роналдо уни ўз никоҳига ўтишни таклиф этган, Селина розилик берганди.

Селина, Роналдонинг учинчи рафиқаси. Гарчи матбуотда бразилиялик афсонанинг 4-марта уйланаётган ҳақида ёзилган бўлсада, бу тўғри эмасди. Аслида, у бразилиялик топ-модель ва актриса Сюзанна Вернер билан 3 йил учрашиб юрган бўлсада, никоҳдан ўтмаганди. Роналдо футболчи Милена Домингес ва актриса Беатрис Антони билан расман никоҳдан ўтган. Бир пайтлар у ҳақда «21 ёшли даҳо» автобиографик асарини ёзган Уинсли Кларксон айтишича, Роналдонинг аёллари 200 нафардан кам бўлмаган.

«Вальядолид» - Роналдонинг асосий лойиҳаси

Футболчилик фаолиятидан кейин Феномен узоқ вақтини маишатбозлик ва ўйин-кулги билан ўтказди, бирон-бир юмуш билан шуғулланмади, расмий тадбирларда қатнашмай қўйди. Бунинг оқибатида жуда семириб кетди. Бекорчиликдан зерика бошлагач, нима билан шуғулланиш хусусида ўйлай бошлади: «Касб танлашда бир қарорга келишим қийин кечди: мураббийликни истамадим, агентлик соҳаси мутлақо қизиқтирмасди. Ниҳоят, қачондир бирорта клубни харид қилиб, у учун муҳим ўзгариш қилишим керак, деган қарорга келдим. Шу мақсадда 3 йил Лондонда маркетинг ва спорт менежменти соҳаларини ўргандим. Бундан ташқари, АҚШда 2-дивизион жамоасида иш тажрибасига эга бўлгандим. Ўзимни тайёр ҳолатда ҳис этганимдан кейин таваккалга қўл урдим ва «Вальядолид»ни харид қилдим». 

2018 йил сентябрида Роналдо «Вальядолид» акцияларининг 51 фоизини 30 млн. еврога сотиб олди. Кейинги 1-2 йил ичида ўз улушини 82 фоизга кўтарди. «Мен клубни шахсий пулимга харид қилдим, ҳеч қандай ташқи сармоялар ёки жамғармалар ҳам, менинг шерикларим ҳам йўқ. Бу менинг лойиҳам, шундай эканлиги менга ёқади». Тақдимот маросимида клуб соҳиби мухлисларга жамоани ЕЧЛга олиб чиқишга, стадион ва базани таъмирлашга ваъда берди. Амалда воқелик анчайин шафқатсиз бўлди.

2021 йилда DAZN намойиш этган 6 серияли «Президент» ҳужжатли фильмида Роналдонинг иш билан машғуллиги, ишбилармон шериклари билан учрашувлари, ўйинларга ташрифи кенг ёритилди. Ўз улуши учун тўловдан ташқари, Роналдо клубнинг 19 млн. евроли қарзини узди, таблони таъмирлади, машқ дастгоҳларини янгилади, вип-трибунани, газон ва суғориш тизимини қайта қурди. «Вальядолид» элитада тўп сурган мавсумда Феномен футболчиларга мукофот ажрата бошлади. Масалан, «Атлетико» устидан ғалаба учун қўшимча 150 000 евро ваъда қилди. Жамоа Примерадаги ўрнини сақлаб қолганидан кейин соҳиб футболчилар ва мураббийлар штабини Ибицада дам олишга таклиф этди. Шунинг­дек, у мураббийлар ва барча хизматчилар билан доимий алоқада. Миш-мишларга кўра, Роналдунинг телефон рақами ҳамма ўйинчиларда бор, зарурат бўлса, улар ёрдам учун қўнғироқ қилишлари мумкин. «Роналдо доимо нималарнидир ўйлаб юради. У мунтазам равишда абонементлар, газоннинг ҳолати бўйича ҳисобот сўрайди, барча ёзма шикоятларни ўқийди», - дейди клуб директори Давид Эспинар.

Клубдаги мураккаб вазият туфайли Ронадо ўз маошидан воз кечди. «Вальядолид» молиявий йилни 5,2 млн. евро зарар билан якунлади. Лекин муаммолар тугамади. ЕЧЛ хусусида Роналдо ўта жўшқин гапирган бўлсада, воқеликдан юз ўгириб бўлмайди: ортда қолган йилларда жамоа 13-18-ўринлар оралиғида юрди, 2 марта Ла Лигани тарк этди. Даставвал мухлисларга етакчи ўйинчиларнинг сотиб юборилгани ёқмади: клуб Муҳаммад Салисуни 12 млн.га сотиб юборди, 1 йилдан сўнг Маркос Андре 8,5 млн. эвазига «Валенсия»га йўл олди. Андре кетганидан кейинги ўйинда мухлислар ўз норозиликларини изҳор этишди: «Сиз бизнинг суюкли ўйинчимиздан воз кечдингиз».

Дарвоқе, бу йил Маркос жамоага қайтди. Фанатлар энди заиф натижалар туфайли исён кўтаришди - ҳатто Роналдога қарши эътирозлар бўлди. Эҳтимол, уларни ваъда билан воқелик ўртасидаги йирик тафовут қаттиқ ранжитгандир. Боз устига, Феноменнинг ўзи ҳам норози. Ўтган мавсум якунларига тўхталганида, президент раҳбариятнинг «режалаштиришда хатоларга йўл қўйганлигини» тан олди.

Роналдо шунингдек, ҳакамлар устидан ҳам шикоят қилди: «Уларни қанчалик танқид қилмайлик, ўзгаришдан дарак йўқ. Нима учун ҳакамлар доимий сукутдалар?».

Роналдо учун бошқа бир бош оғриғи - ҳокимият билан муносабатлар. Клуб соҳиби стадион ва унинг атрофини ободонлаштириш бўйича кенг кўламли режа тузганди. Шаҳар мэри Оскар Пуэнте ёрдам беришни ваъда қилганди. Лекин негадир ишлар юришиб кетмади. «Стадион учун 18 млн.дан кўпроқ маблағ сарфладик. Бюрократларга хос жараёнлар ўта секин ўтишини тушунаман. Бироқ Пуэнте «Вальядолид» учун ҳеч нарса қилмади. Шаҳар кенгашининг ваъдалари эса қоғозда қолиб кетди», - деди Роналдо куйиниб.

Шу йилнинг март ойида иш қўзғала бошлади. Клуб ва шаҳар кенгаши ўртасидаги 50 йилга мўлжалланган келишувга кўра, «Вальядолид» ва унинг соҳиби ўз ҳисобидан таъмирлашади. Агар режадаги барча ишлар воқеликка айланса, стадион ва барча ёрдамчи иншоотлар таниб бўлмас даражада ўзгариб кетади. Қўшимчасига, мини-стадион ва янги офис бинолари қад ростлайди. Ана шундан кейин Феномен «Вальядолид»ни сотиш ҳақида ўйлаши мумкин. Лекин мазкур харажатларни қоплайдиган баҳодаги таклиф тушган тақдирда, албатта!

МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:01, 13.11.2023. Ўқилди: 1920 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 22
2 Брентфорд Игор Тиаго 21
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
4 Челси Жоао Педро 14
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
6 Арсенал Виктор Дьокереш 12
7 Ливерпуль Юго Экитике 11
8 Фулхэм Харри Уилсон 10
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 10
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 10

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик