Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Унион» иккинчи инқилобга қўл урмоқчи

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Клублар / Янгиликлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Унион Берлин» - барчамиз ишонишни истаган футбол эртакининг ажойиб намунаси эди. 2019 йилда клуб тарихда биринчи марта Бундеслигага кирди. Ўшандан бери кучли ўйин кўрсатиб, вақти-вақти билан таниқли рақибларга дадил қаршилик кўрсатди.

Ўтган мавсумда «Унион» Германия чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади ва Чемпионлар лигасига тарихий йўлланмани қўлга киритди. Берлинликлар учун Европа лотереяси қийин бўлиб чиқди: жамоа «Брага», «Наполи» ва «Мадрид» билан бир гуруҳдан жой олди. «Унион» Чемпионлар лигасидаги илк очкосини фақат мусобақанинг 4-турида қўлга киритди - жамоа Италия чемпиони билан дуранг ўйнади.

Германияда ҳам берлинликларнинг иши яхши эмас. Бундеслиганинг 11-туридан сўнг Фишер шогирдлари 6 очко жамғариб, турнир жадвалида сўнгги ўринни эгаллаб турибди.

«Унион» барча мусобақаларда сўнгги 14 учрашувнинг 13 тасида мағлуб бўлган. Фақат Неаполдаги учрашув дуранг билан якунланган. «Байер»дан 0:4 ҳисобида учралган аламли мағлубиятдан сўнг пойтахтликлар раҳбарияти бунга чидай олмади.

Клуб «Унион»ни Бундеслигага олиб чиққан, жамоани Чемпионлар лигасига олиб чиққан Урс Фишер билан йўлларини айро қилишга мажбур бўлди, аммо бу берлинликларнинг масъулияти ва амбицияларини ошира олмади. Фишер билан бирга унинг ёрдамчиси Маркус Хоффман жамоа билан хайрлашди.

Клуб, U-19 таркиби аъзоси Марко Гроте бош мураббий вазифасини бажарувчи бўлишини тасдиқлади. Гроте билан биргаликда Мари-Луиза Эта берлинликларнинг асосий қисмини тайёрлайди ва бу воқеа тарихий! Бундеслигада биринчи марта аёл мутахассис эркаклар жамоасида ёрдамчи мураббийга айланди.

Мари-Луиз 31 ёшда ва футболчилик фаолиятини олти ёшида бошлаган. У клубини бир неча бор ўзгартирди, лекин катта эҳтимол унинг энг муваффақиятли даври «Турбина»даги йиллари бўлган. Клуб билан биргаликда у 2010 йилда Аёллар чемпионлар лигасида ғолиб чиқди, шунингдек, Германия чемпиони ва бир неча бор мамлакат кубоги ғолиби бўлди.

Немис терма жамоасида ҳам ўйнашга муваффақ бўлди. Мари-Луиз Бундестимнинг аёллар ёшлар терма жамоаси билан жаҳон чемпионлигини қўлга киритди.

Бу яна бир тарихий ютуқ бўлиши мумкин. 29 ноябрь куни «Унион» «Брага»га қарши жавоб ўйинини ўтказади. Агар берлинликлар шу вақтгача янги мутахассис топмаса, Мари-Луиз эркаклар ўртасидаги Чемпионлар лигасида иштирок этувчи жамоанинг ёрдамчи мураббийи сифатидаги биринчи аёлга айланади.

Киритилди: 10:53, 16.11.2023. Ўқилди: 970 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Профессионал футболчи бир ўйинда ўртача 10–13 км масофани босиб ўтади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик