Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Холанд ови: катта клублар ишга тушди. Улар "махлуқ"ни қандай ром этишмоқчи?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эрлинг Холанднинг агенти, суперюлдуз "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин эканига ишора қилди. 23 ёшли ҳужумчи "шаҳарликлар" билан биринчи мавсумни фантастик даражада якунлаганди. У требл соҳиби бўлиш билан бир қаторда, бир нечта индивидуал совринларга ҳам эга чиққан. Жорий мавсумда ҳам Холанд ўз ишини давом эттирмоқда. Айни дамда норвегиялик ҳисобида 17 та гол мавжуд. Гарчанд Холанд Манчестер клубида ажойиб даврларни бошдан кечираётган бўлса ҳам, футболчининг агенти Рафаэла Пимента унинг янги клубга ўтишини инкор қилмаяпти. Яқин келажакда бу нарса содир бўлиши мумкин.

Пиментадан Холанд келажаги ҳақида сўралганида, мутахассис шундай жавоб беради: "Аввало, шуни айтишим керакки, Эрлинг ўз тақдирини ўз ҳал қилади. Доимо, унга танлаш имкониятини берганман. Холанд ўзи ва "Манчестер Сити" учун энг яхши йўлни танлай олади деб ўйлайман. Қачонки, Холанд ва унинг клуби ўзгаришларга тайёр бўлганида, шунда нимадир содир бўлиши мумкин. Эрлинг ўз фаолияти давомида жамоасига доимо ҳурматни сақлаб келади. Ўйлашимча, бу нарса ҳар икки томонда ҳам мавжуд. Шубҳасиз, "Манчестер Сити" ҳам Холанднинг қабул қилажак қарорларига ҳурмат билан қарайди. Агарда келажакда, унинг фикри ўзгариб қолгудек бўлса, ҳаммаси ҳурмат асосида юз беради. Кетиш ҳамма томоннинг розилиги билан бўлади".

Қуйида Эрлинг Холанд учун даъвогар жамоаларга эътиборингизни қаратмоқчимиз. Демак, бошладик.

"Реал"

Ёзда мадридликлар Карим Бенземан билан хайрлашди. Ҳозирда унинг ўрнига Хоселу олиб келинган. Аслида мавсум бошланишидан олдин Килиан Мбаппе олиб келиниши керак эди. Аммо бундай бўлмади. Агарда Мбаппе масаласи омадли якунланмаса, у ҳолда "Реал" эътибори Холандга қаратилади. Мадрид клуби норвегиялик эвазига 200 миллион фунт тўлов қилиши мумкин. Яқиндагина Холанднинг агенти Пимента "Сантиагу Бернабеу"га ташриф буюрганди. Бу эса миш-мишларни янада урчишига сабаб бўлди.

"Барселона"

"Барселона" Холанднинг Испаниядаги бошқа бир манзилига айланиши мумкин. Левандовски 35 ёшдан ошди. Шу сабабли яқин келажакда унга ўринбосар керак бўлади. Холанд эса "Боруссия Дортмунд"даёқ "Барса" мухлиси эканини яшириб ўтирмаган. Шу сабаб, ҳужумчи севимли жамоасига ўта олади. Аммо "Барса"га бу учун катта пул керак. 

"Ювентус"

Агарда Холанд А серияга боришни истаса, у ҳолда "Ювентус" у учун энг яхши манзил бўлади. Турин клуби ҳужумчини 2017 йилдаёқ сотиб олишга ҳаракат қилган. Аммо, ўшанда "Молде"нинг 2 миллион фунтлик талаби "Ювентус"га оғирлик қилади. Агарда "Ювентус"да Холанд асосий мақсад бўлса, у ҳолда бу учун пул йиғиш керак. Бу пул эса Влахович каби юлдузларни сотиш орқали йиғилади.

"ПСЖ"

"ПСЖ" 2011 йил қатарликларлар тасарруфига ўтказилган эди. Шундан бери Париж жамоасида юлдузлар тўп суради. Месси ва Неймар кетди, Мбаппе ҳам тез орада жамоани тарк этади. Шундай вазиятда Холанд учун катта майдон ҳозирланади. "ПСЖ"га пул муаммо эмас. Ягона нарса бу Холанднинг хоҳиши Францияга йўналган бўлиши керак.

"Челси"

"Манчестер Сити" ўрнига Холанд учун энг кутилмаган вариант бу "Челси" бўлади. Тодд Боэли келганидан бери бир дунё пул сарфланган бўлса ҳам, жамоа ишлари ҳеч юришмаяпти. "Челси"да ҳам Холанд харидига етадиган пул бор. Аммо футболчини кўндириш керак. Бу эса осон иш бўлмайди.

 

 

 

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: caughtoffside.com
Киритилди: 11:11, 17.11.2023. Ўқилди: 3695 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол қироли Пеле профессионал фаолияти давомида 1200дан ортиқ гол урган бўлсада, уларнинг 757тасини расмий ўйинларда нишонлаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик