Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба.

      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • 4:2
      • Ливерпуль
      • 17.05.2026 16:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 17.05.2026 19:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Сандерленд
      • 17.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.05.2026 19:00
      • Лидс
      • -:-
      • Брайтон
      • 17.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Фулхэм
      • 17.05.2026 21:30
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 19.05.2026 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Бёрнли
  • «A» Серия
      • 17.05.2026 15:00
      • Комо
      • -:-
      • Парма
      • 17.05.2026 15:00
      • Женоа
      • -:-
      • Милан
      • 17.05.2026 15:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Фиорентина
      • 17.05.2026 15:00
      • Пиза
      • -:-
      • Наполи
      • 17.05.2026 15:00
      • Рома
      • -:-
      • Лацио
      • 17.05.2026 18:00
      • Интер
      • -:-
      • Верона
      • 17.05.2026 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Болонья
      • 17.05.2026 23:45
      • Кальяри
      • -:-
      • Торино
      • 17.05.2026 23:45
      • Сассуоло
      • -:-
      • Лечче
      • 17.05.2026 23:45
      • Удинезе
      • -:-
      • Кремонезе
      • 17.05.2026 22:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Вильярреал
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Жирона
      • 17.05.2026 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Эспаньол
      • 17.05.2026 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Сельта
      • 17.05.2026 22:00
      • Эльче
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.05.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Мальорка
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Валенсия
      • 17.05.2026 22:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 17.05.2026 22:00
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Алавес
      • 18.05.2026 00:15
      • Барселона
      • -:-
      • Бетис

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 36 80
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 36 45
9 Райо Вальекано 36 44
10 Атлетик Бильбао 36 44
11 Севилья 36 43
12 Валенсия 36 43
13 Осасуна 36 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Жирона 36 40
17 Эльче 36 39
18 Мальорка 36 39
19 Леванте 36 39
20 Реал Овьедо 36 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка
36-тур Валенсия 1-1 Райо Вальекано
36-тур Жирона 1-1 Реал Сосьедад
36-тур Реал Мадрид 2-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 37-тур

17/05 22:00 Райо Вальекано - Вильярреал
17/05 22:00 Севилья - Реал Мадрид
17/05 22:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 22:00 Леванте - Мальорка
17/05 22:00 Эльче - Хетафе
17/05 22:00 Атлетик Бильбао - Сельта
17/05 22:00 Осасуна - Эспаньол
17/05 22:00 Атлетико - Жирона
17/05 22:00 Реал Овьедо - Алавес
18/05 00:15 Барселона - Бетис

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Келажаги мавҳум грандлар

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Жорий мавсум старти ўта қизиқарли ўтди.

Деярли барча чемпионатларда жамоаларнинг турнир жадвалида ўта зич жойлашганлиги кейинги турларнинг янада кескин ва муросасиз ўтишига умид уйғотади. Шунингдек, «Жирона» ва «Байер» каби ёқимли сюрпризлар ҳам йўқ эмас. Бироқ улардан номдорроқ жамоалар ичида мавсумни муваффақиятсиз бошлаганлар ҳам бор. Ҳикоямиз ана шу омадсизлар ҳақида.

«АЯКС»

Нидерландиянинг энг номдор ва совриндор клуби ҳозир жорий мавсум омадсизлари орасида етакчилик қилмоқда. Ортда қолган 12 тур давомида жамоа охирги ўринга тушиб чиқишга ҳам улгурди. ЕЛ турнирида эса дастлабки 4 учрашувда 2та дуранг ва 2та мағлубиятни қайд этиб, ўз гуруҳида сўнгги поғонада бормоқда. Клуб мунтазам равишда мураббийлар ва спорт директорларини алмаштириб турсада, бундан самара бўлмаяпти. Ҳозир «Аякс» 11 учрашувда 12 очко жамғарган ҳолда 12-ўринга кўтарилиб олди. Қўшимчасига, «АЗ»га қарши кечиктирилган ўйини ҳам бор. Агар шу баҳсни ўз фойдасига ҳал қила олса, 7-ўринга чиқиб олиши мумкин.

«ЛИОН»

Мавсумнинг энг кутилмаган воқелиги. Дои­мо совриндорлар сафида юришга одатланган «Лион» сўнгги пайтларда барқарорликни бой берган бўлса, энди ночор ҳолатга тушиб қолди. Жамоа ҳозир атиги 7 очко билан сўнг­ги поғонада бормоқда, ўзининг дастлабки ғалабасига сафарда «Ренн» дарвозасига йўллаган ягона аниқ зарбаси эвазига эришди. Клуб соҳиби эса анча хотиржам, жамоа иккинчи дивизионга тушиб кетмаслигини таъкидламоқда. Балки сафарда қўлга киритилган ғалаба ижобий ўзгаришнинг бошланишидир. Лекин нима бўлганда ҳам, жамоа ўта оғир вазиятда.

«УНИОН»

Пойтахт жамоаси ҳозир немис футболидаги энг шов-шувли сенсацияни қайд этмоқда. «Унион» йил сайин тобора барқарор ўйин кўрсатиб, 7, 5, ва 4-поғоналарни банд этган ва якунда ЕЧЛ турнирига йўлланма олганди. Ана шу тарихий юксалиш эвазига жамоа таниқли ўйинчилар билан музокаралар олиб бориш имкониятига эга бўлиб, Робин Госенс ва Леонардо Бонуччини ўз сафига қўшиб олди. Бироқ жорий мавсумда жамоа барча мусобақаларда муваффақиятсиз тўп сурмоқда. Жамоа ички чемпионатда ҳам, ЕЧЛ гуруҳ босқичида ҳам охирги ўринда бормоқда. Шунингдек, Германия Кубоги турнирини ҳам барвақт тарк этди. Афтидан, «халқ жамоаси»нинг мўъжизаси поёнига етган кўринади. Лекин мавсумнинг асосий қисми ҳали олдинда, вазиятни ўнглаш мумкин. Ёки «Герта»дан айрилган Бундеслига энди бутунлай пойтахт вакилларисиз қоладими?

«СЕЛЬТА»

Бирон-бир мухлис бу жамоадан ўта ёрқин парвозни кутмаган бўлиши мумкин. Лекин жамоа не-не умидлар билан таклиф этилган Рафаэль Бенитесдек малакали мураббий раҳбарлигида аутсайдерлар гуруҳида юриши ҳам ҳеч ким ҳатто хаёлига келтирмаганди. Тўғри, ҳозирча «кельтлар»ни олдинда машъум интиҳо кутмоқда, дея олмаймиз. Бироқ жамоа мағлубиятлар сериясига чек қўя олмаяпти, 13та ўйинда атиги 7 очкога эга бўлди. Жамоа ўз тарбияланувчиси Габриэль Вейгани саудияликларга 40 млн. еврога пуллаган бўлсада, маблағдан унумли фойдалана олмади. Ваҳоланки, Рафа «Сельта»да ишлаш учун кўплаб таклифлардан воз кечганди.

«САМПДОРИЯ»

Бу жамоа аввалги мавсумда «А» сериясида сўнгги ўринни эгаллаб, «В» сериясига тушиб кетганди. Уни элитага қайтариш учун раҳбарият Андреа Пирлони таклиф этди. Муаммоли жамоани бошқариш тажрибаси оз бўлган мураббийга ишонч билдирилгани ноўрин қарор эканлиги натижаларда ўз аксини топди. Ҳозир 11 учрашувда 7 очко тўплаган жамоа қуйи дивизионда ҳам 18-ўринда бормоқда. Клуб янги соҳиб измига ўтди, мураббийни алмаштирди, лекин ўзгариш кузатилмади. «Сампдория» чуқур инқироз ҳолатида.

«БОРДО»

Ўтган мавсумни 3-поғонада якунлаган «Бордо» Лига 2даги ўрнини сақлаб қолиш ўрнига молиявий муаммолар туфайли Лига 3га тушиб кетишга яқинлашиб қолганди. Ҳозир жамоа 15-ўринда бормоқда, лекин аутсайдерлар гуруҳидан атиги 2 очкога олдинда. Клуб майдон ташқарисидаги муаммоларини ҳанузгача бартараф эта олмаяпти, ўйиндаги натижалари ҳам талаб даражасида эмас. Чунки муҳим ўйинчиларидан жудо бўлгани элитага қайтиш имкониятини йўққа чиқарди.

«ШАЛЬКЕ»

2020|21 йиллар мавсумида «Шальке» илк бора Бундеслигада сўнгги ўринни эгаллаб, иккинчи лигага тушиб кетганди. Кейинги мавсумда элитага қайтгач, муаммолар ортда қолгандек эди. Бироқ ўтган мавсумни яна аутсайдер мақомида якунлади. Айни паллада жамоа элита йўлланмаси учун тўқнаш учрашувида куч синашиш имкониятини  берадиган 16-поғонани эгаллаб турибди. Қисқаси, бой тарихга эга бўлган клубнинг ҳозирги ҳолатига ҳавас қилиб бўлмайди.

«БАЗЕЛЬ»

«Лион» ва «Аякс» каби шов-шувли сенсацияларнинг навбатдаги сабабчиси. Швейцариянинг энг бақувват ва совриндор жамоаларидан бири жорий мавсумни ўта омадсиз ўтказмоқда. Ўтган мавсумда КЛ турнирида ярим финалгача етиб борган жамоа ички чемпионатнинг дастлабки 11 учрашувида бор-йўғи 5 очко билан элитанинг энг ношуд жамоаси бўлиб турибди. Даҳшатли пасайиш. Октябрь ойидаги 4та ўйинни жамоа умумий 0:10 ҳисобида рақибларига бой берди, бирорта ҳам гол ура олмади, чемпионлик зав­қини эса аллақачон унутишга улгурди. Энди «Базель» шонли тарихига доғ туширишга яқин турибди.

 МУҲАММАДСОДИҚ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 07:15, 29.11.2023. Ўқилди: 1657 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик