Бугун 26 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ливан футболи: Габон билан ўртоқлик ўйини, келишилган ўйинлар ва сув тошқини

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Саралаш турнирлари / ЖЧ саралаш
Рукн: Янгиликлар
A A A

Ливан миллий терма жамоаси бугун, 15 январь куни ўз майдонида Габон билан ўртоқлик учрашувини ўтказади. Ушбу ўйин Тео Буккер шогирдлари учун Эронга қарши Осиё кубоги саралаш баҳсига тайёргарлик вазифасини ўтайди.

Ливан терма жамоаси ЖЧ-2014 саралаш гуруҳида сўнгги ўринни эгаллаб турганига қарамай, улар назарий жиҳатдан мундиал чиқиш имкониятини ҳали қўлдан чиқаришмаган.

Dailystar.com.lb сайтининг хабар тарқатишича, "Ал-Аҳад"нинг уч нафар футболчиси — Маҳмуд ал-Али, Ҳасан Мезҳер ва Муҳаммад Ҳамуд келишилган ўйинларда иштирок этганини тан олган. Маълумотларга қараганда, кўпгина клубларнинг яна 9 нафар футболчиси бундай ўйинларда иштирок этган. Юқоридаги 3 нафар футболчига бир ойлик маош миқдорида жаримага тортилишган, аммо уларга ўйинларда иштирок этиш учун рухсат берилган.

Ливаннинг легионер футболчилари — Юсуф Муҳаммад, Нодир Матар, Маҳди Халил ва Аднан Ҳайдар ўртоқлик учрашувига ташриф буюриши кутилмоқда. Сьерра-Леонеда туғилган 21 ёшли Халил (дарвозабон) Ливан сафида дебют қилиши кутилмоқда.

Ливанликлар бугунги ўртоқлик ўйинини ўтказишганидан кейин ўқув-машғулот йиғинини ўтказиш учун Қатарга йўл олишади. Улар Осиё кубоги саралаш босқичида Эрон, Таиланд ва Кувайт билан бир гуруҳдан жой олишган бўлиб, Буккер шогирдлари дастлабки ўйинни 6 февраль куни Эронга қарши сафарда ўтказади.

Юқоридаги сайтнинг яна хабар беришича, Ливанда ёққан кучли ёмғир туфайли мамлакатдаги кўпгина стадионлар яроқсиз аҳволга келиб қолган.

"Узлуксиз ёққан ёмғир ва сув тошқини стадионларга ўз таъсирини кўрсатмай қолмади. Афсуски, биз майдонлар сув билан қопланиши олдини ола билмадик. Натижада майдон чимлари яроқсиз ҳолаттга келиб қолди. Янги тупроқ ва янги чим ётқизиш бўйича ишлар зудлик билан амалга оширилади. Шуни афсус билан тилга оламизки, Ливан футбол федерацияси томонидан ишлаб чиқилган мусобақалар тақвими ҳозирда амалда бўлмай қолди", дейилади федерациянинг баёнотида.

Манба: www.dailystar.com.lb
Киритилди: 09:46, 15.01.2013. Ўқилди: 4838 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик