Бугун 9 февраль, 2026 йил, душанба.

  • «A» Серия
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • 0:1
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • 2:1
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Интер
      • 09.02.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Лацио
      • 09.02.2026 22:30
      • Аталанта
      • -:-
      • Кремонезе
      • 10.02.2026 00:45
      • Рома
      • -:-
      • Кальяри
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • 0:2
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Севилья
      • 1:1
      • Жирона
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • 4:2
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
      • 09.02.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 10.02.2026 01:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Эспаньол
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • 0:1
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 24 58
2 Милан 23 50
3 Наполи 24 49
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 24 32
10 Болонья 24 30
11 Сассуоло 24 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 24 27
14 Парма 24 26
15 Женоа 24 23
16 Кремонезе 23 23
17 Лечче 24 21
18 Фиорентина 24 18
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза
24-тур Женоа 2-3 Наполи
24-тур Фиорентина 2-2 Торино
24-тур Болонья 0-1 Парма
24-тур Лечче 2-1 Удинезе

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Саймон Адингра: «Брайтон» услуби мен учун айни муддао»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Саймон Адингра - АПЛнинг жорий мавсуми кашфиётларидан бири.

Асли Кот-д'ивуарлик вингер катта футболдаги юришини «Брайтон» сафида бошлади ва ҳозирда ўйиннинг ҳар дақиқасидан завқланиб тўп сурмоқда. Саймон «чайкалар» таркибида профессионал фаолияти шундай ёрқин ва таъсирчан бошланганидан мамнун, албатта.

- Саймон, жорий мавсум футболчи ролида анча ўсишга эришдинг. Ҳозирги суръатдан нечоғли қониқ­япсан?

- Ҳаммаси яхши. Мавсумолди йиғинларида фаол ишладим ва бу жараёнда асосий таркибдан жой олишим мумкинлигига ишонч ҳосил қилдим. Жамоада янги футболчиман, шундай экан, диққатни жамлашим ва ҳар қандай ҳолатга тайёр туришим керак. Ўз позициямда етакчи ижрочига айланишни хоҳлайман, бунинг учун эса сабр билан ишлаш талаб этилишини яхши тушунаман.

- Атиги 21 ёшдасан. Баъзида атрофингдаги айни воқеаларга ишонолмай, ўзинг­-ни чимчилаб ҳам қўяётгандирсан...

- Болалигимдан айнан АПЛ­да ўйнаш орзуси билан астойдил шуғулланганман. Лекин очиғи, дебютим бунчалик тез амалга ошишини кутмагандим. Шундай экан, айни пайт ҳар бир ўйин эмас, ҳар дақиқадан ўзгача завқланяпман. Табиийки, Англия лигасида рақиблар жуда кучли, муҳими, ўз орзум билан яшаяпман ва ҳар бир лаҳза алоҳида аҳамиятга эга.

- «Лутон»га қарши кечган дебют ўйинингдаёқ гол урдинг. Қандай ажойиб старт!

- Ўйин давомида анча ҳаяжонландим, лекин умуман асабийлашмадим. Захирадан майдонга тушишимни билгач, шунчаки, ўз ўйинимни кўрсатишни ўйладим. Ўйин видеоёзувини томоша қилсангиз, майдоннинг ҳар бир нуқтасида курашганим кўринади. Ўзи ўша куни гол уришимни олдиндан ҳис қилгандим. Бу - биринчи орзунинг амалга ошиши. Ҳа, идеал дебют.

- Кейин «Ливерпуль» дарвозасини ҳам ишғол қилдинг. Ўша голни қандай тавсифлайсан?

- Тўпни қабул қилишдан олдин дарвозабон ўз позициясини бироз йўқотиб қўйганини сездим, шунинг учун дарҳол зарба беришни ўйладим. Ке­йин тўп келиши билан уни дарвоза томон тепдим. Ўйиндан сўнг эса қўл телефоним хабарлар оқими остида қолди: дўстларим ва яқинларимдан SMS келиши анчагача тинмади - ҳамма мен билан чинакам фахрланиши ва шундай давом этишим кераклиги ҳақида ёзди.

- Илк учрашувда сира асабийлашмаганингни айтдинг. Ҳар доим шундаймисан?

- Ҳа, одатда асабийлашмайман, шунчаки, ўйиндан завқланаман. Ўйлайманки, юқори даражада қанча кўп ўйнасам, ишонч ҳисси шунчалик ошади ва бу янада эркинроқ ҳаракатланишимга ёрдам беради. Лекин ўрганишдан сира тўхтамаслигим керак. Мураббий имконият беряптими, бундан максимал даражада фойдаланишим шарт. Чунки мураббий кутолмайди, жумладан, ўзим ҳам ишни пайсалга солишни истамайман.

- Профессионал футболга мослашишда қандай қийинчиликларга дуч кел­япсан?

- Табиийки, АПЛ - мутлақо бошқа даража ва барчасига тўла кўникиш учун маълум вақт керак. Мураббийимиз италиялик, шундан экан, тактик ўқувни ҳам оширишим керак, бунинг учун эса кўрсатмаларини диққат билан тинглашим зарур. Яхшики, «Брайтон» менга ёқадиган услубга таянмоқда. Ўйлайманки, ҳозирги чизмада нималарга қодирлигимни исботлай оламан. Қисқаси, клубда йўлга қўйган футбол мен учун айни муддао.

- Футбол машғулотларини Ганада, «Орзу ҳуқуқи» академиясида бошлаган экансан. Қизиқ, Европага қандай келиб қолдинг?

- Ўша академия Даниянинг «Норшелланн» клуби билан ҳамкорлик асосида истиқболли болаларни Европага юборади. Хуллас, аввалига «Нор-шелланн» U-19 жамоасида таж-риба оширдим. 1 йилдан кейин эса ме-ни асосий жамоага жалб этиш-ди.

- Майкл Эссьеннинг Данияда фаолиятингга катта таъсир кўрсатгани рост­ми?

- Ҳа, у ерда ўйнаганимда, Майкл жамоада эди ва ҳар доим зарур йўл-йўриқлар кўрсатиб турди. Шунингдек, АПЛ­да ўйнаш масаласида ҳам кўп маслаҳат берди. Вақтида ушбу даражада ўйнаган кишидан маълум тушунча олганингда, кўпроқ нималарга эътибор қаратиш ҳақида маълум тасаввурга эга бўласан.

- Болалигингда қайси футбол юлдузларига кумир сифатида қарагансан?

- Кот-д-ивуарликман, ёшлигимда миллий жамоада Дидье Дрогба, Яя Туре ва Саломон Калу каби кўплаб ажойиб футболчилар тўп суришарди. Хуллас, аввало, шу юлдузлар ўйин­ларидан илҳомланганман, уларнинг изидан боришга интилганман.

- Орзулар рўёби учун Кот-д~Ивуардан эрта чиқиб кетдинг. Ганада шуғулланганинг Европага кўчиб ўтишинг­да қўл келдими?

- Футбол таълимоти учун аввалига Бенин, у ердан эса Ганага йўл олдим. Ёшлигимда оиламдан узоқлашиш осон эмасди, лекин муваффақият қандайдир қурбонликлар талаб этади. Ҳалигача яқинларимни соғинаман, яхшики, улар билан мунтазам алоқадаман. Муҳими, Дания ва Бельгияда ўйнаш асносида АПЛга кирдим ва ўйлайманки, оилам энди мен билан фахрланади. Қолаверса, яқин орада онам ва синглимни Англияга олиб келишдан умидворман.

- Ўтган мавсум Бельгиянинг «Унион Сент-Жиллуаз» клубида ижара муддатини ўтаганинг ҳам АПЛга кўчишингни тезлаштирди...

- Бельгияда, Дания футболи билан солиштирганда, бошқа даражада ўйнадим - эффект­ли ижара сафари. Ҳар ҳолда, майдонда етарли амалиёт олдим ва салоҳиятимга нисбатан ишончим ортди. Бельгия лигасида талаблар ҳам баландроқ, яна иқтидорли ёшлар кўп, фаоллик юқори. У ерда ҳужумчи ролида ҳам ҳаракатландим ва бу яхшигина тажриба бўлди. 

- АПЛда 2та гол урдинг, ўтган мавсум эса АҚШ термаси сафида рақиблар дарвозасини нақ 11 марта нишонга олгандинг. Демак, сендан кўпроғини кутиш мумкин...

- Мақсадим ҳам маҳсулдорликни ошириш! Ҳужум вакили сифатида кўпроқ гол уришим ва ассист ролини бажаришим керак. Менимча, ҳозир тўғри йўналишда кетяпман.

- Охирги савол: Брайтондаги ҳаёт ёқяптими?

- Яшаш учун яхши шаҳар. Одамлар хотиржам ва меҳрибон. Клубда асли камерунлик Карлос Балеба билан яқинман, чунки у билан бир вақтда келганмиз. Умуман, Брайтон муҳити ёмон эмас, бўш вақтда хотиржам дам олиш имкони бор.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 12:12, 03.12.2023. Ўқилди: 676 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 14
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Комо Анастасиос Дувикас 8
5 Ювентус Кенан Йылдыз 8
6 Наполи Расмус Хейлунд 8
7 Верона Гифт Орбан 8
8 Интер Маркус Тюрам 7
9 Милан Рафаэл Леау 7
10 Интер Хакан Чалханоглу 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.