Бугунги кунда футболимиз ривожига давлат миқиёсида катта эътибор қаратилмоқда. Бутун мамлакатимиз бўйлаб Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорларида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш бўйича иш олиб бориляпти.
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Равшан Ирматов бошчилига ҳудудий футбол ассоциациялари раҳбарлари иштирокида ўтган онлайн йиғилишда оммавий ва профессионал футболни ҳар томонлама ривожлантириш, футбол-таълим муассасалари тармоғини кенгайтириш, халқаро стандартларга мос келадиган футбол инфратузилмасини ривожлантириш борасида амалга оширилаётган ишлар таҳлил қилинди. Бу йўлда мавжуд муаммоларни бартараф этиш орқали ҳудудларда футболни барқарор ўсишини таъминлаш зарурлиги таъкидлади.
Йиғилишда шунингдек ҳар бир ҳудудда футбол жамоалари сонини ошириш, рақамлаштириш технологияларини жорий этиш, спорт ва футбол мактаблари, академиялар, Иккинчи лига мусобақаларини юқори юқори савияда ўтказиш "Мактабда футбол" ва "Талабалар лигаси"ни мураббий ва селекционерлар билан таъминлаш, "Маҳаллада футбол" ва фахрийлар мусобақаларига эътибор қаратиш зарурлиги ва яна қатор долзарб масалар бўйича вазифалар белгиланди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).