Бугун 17 август, 2025 йил, якшанба.

      • 16.08.2025 00:00
      • Ливерпуль
      • 4:2
      • Борнмут
      • 16.08.2025 16:30
      • Астон Вилла
      • 0:0
      • Ньюкасл
      • 16.08.2025 19:00
      • Брайтон
      • 1:1
      • Фулхэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Сандерленд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 16.08.2025 19:00
      • Тоттенхэм
      • 3:0
      • Бёрнли
      • 16.08.2025 21:30
      • Вулверхэмптон
      • 0:4
      • Манчестер Сити
      • 17.08.2025 18:00
      • Челси
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 17.08.2025 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Брентфорд
      • 17.08.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.08.2025 00:00
      • Лидс
      • -:-
      • Эвертон
      • 16.08.2025 00:30
      • Вильярреал
      • 2:0
      • Реал Овьедо
      • 16.08.2025 22:30
      • Мальорка
      • 0:3
      • Барселона
      • 17.08.2025 00:30
      • Алавес
      • 2:1
      • Леванте
      • 17.08.2025 00:30
      • Валенсия
      • 1:1
      • Реал Сосьедад
      • 17.08.2025 20:00
      • Сельта
      • -:-
      • Хетафе
      • 17.08.2025 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Севилья
      • 18.08.2025 00:30
      • Эспаньол
      • -:-
      • Атлетико
      • 19.08.2025 00:00
      • Эльче
      • -:-
      • Бетис
  • Суперлига
      • 16.08.2025 18:00
      • Навбаҳор
      • 0:1
      • Нефтчи
      • 16.08.2025 19:00
      • Динамо
      • 1:0
      • ОКМК
      • 16.08.2025 20:15
      • Насаф
      • 2:0
      • Шўртан
      • 17.08.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Сурхон
      • 17.08.2025 19:00
      • Машъал
      • -:-
      • Андижон
      • 17.08.2025 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Бухоро
      • 18.08.2025 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Қизилқум

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 19 40
2 Нефтчи 19 39
3 Динамо 19 37
4 ОКМК 19 34
5 Пахтакор 19 33
6 Навбаҳор 19 31
7 Бунёдкор 18 31
8 Сурхон 18 23
9 Қизилқум 18 22
10 Андижон 18 21
11 Сўғдиёна 19 20
12 Хоразм 18 19
13 Қўқон-1912 18 15
14 Машъал 18 15
15 Бухоро 18 14
16 Шўртан 19 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Пахтакор 2-0 Сўғдиёна
19-тур Навбаҳор 0-1 Нефтчи
19-тур Динамо 1-0 ОКМК
19-тур Насаф 2-0 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

17/08 18:00 Қўқон-1912 - Сурхон
17/08 19:00 Машъал - Андижон
17/08 20:15 Бунёдкор - Бухоро
18/08 19:00 Хоразм - Қизилқум

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 1499 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Қосимов: «Мукофот менга билдирилган ишончни оқлаш учун далда бўлади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Расмий тадбирлар / Йилнинг энг яхшилари
Рукн: Интервьюлар
A A A

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов «Йилнинг энг яхши мураббийи» мукофоти нафақат унинг, балки терма жамоанинг ҳам ютуғи эканлигини таъкидлади.

Миржалол Қосимов ОАВ ходимлари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига кўра, 2012 йилнинг энг яхши мураббийи деб топилди. 42 ёшли мутахассис сўровномада жами 466 очко тўплаб, энг яқин таъқибчиси, Ўзбекистон U-17 ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Дилшод Нуралиевдан 182 баллга ўзиб кетди.

Қайд этиш жоиз, Қосимов «Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси» ва «Ўзбекистоннинг энг яхши мураббийи» совринларини қўлга киритган ўзбек футболи тарихида Игорь Шквириндан кейинги иккинчи мутахассисга айланди. Қосимов футболчилик фаолияти давомида 1993, 1998, 2001 ва 2004 йилларда Ўзбекистон футболчилари орасида тенгсиз деб топилганди.

«Аввало, менга овоз берган барча ОАВ ходимларига миннатдорчилик билдиришни хоҳлардим. Албатта, бундай эътирофдан сўнг одам ўзида ёқимли ҳисларни туяди. Бу – нафақат менинг, балки Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва «Бунёдкор» клуби аъзоларининг ҳам ютуғи, деб ўйлайман. Шунингдек, бунда ёрдамчиларимнинг ҳиссаси ҳам жуда катта. Фурсатдан фойдаланиб, уларга ҳам миннатдорлик билдираман», - деди Қосимов.

«Йил мураббийи» деб топилганим менга янада кўпроқ куч бағишлайди. Бу 2013 йилда янада кўпроқ меҳнат қилиб, янада каттароқ натижаларга эришиб, мухлисларимиз ва менга овоз берган журналистларнинг ишончини оқлашим учун бир далда бўлиб хизмат қилади», - деди 2012 йилнинг энг яхши мураббийи.

Миржалол Қосимов 2012 йилда «Бунёдкор» клуби билан Ўзбекистон Кубоги баҳсларида ғолиб чиқди, шунингдек, Осиё Чемпионлар лигаси баҳсларида, кўпчилик учун кутилмаганда, илк бор мусобақанинг Шарқий минтақасида иштирок этганига қарамай, ярим финал босқичига қадар етиб борди.

Айни вақтда, 2012 йил – Қосимовнинг миллий терма жамоага қайтиш йили бўлди. ЖЧ-2014 саралаш 4-босқич 1-турида Тошкентда Эрон терма жамоасига имконият бой берилганидан сўнг, Ўзбекистоннинг жаҳон чемпионатига чиқиш имкониятлари яна хавф остида қолгандек эди. Бироқ Ливанга қарши ўйиндан Ўзбекистон миллий терма жамоасига устозлик қилишни бошлаган Қосимов йил охирида терма жамоани «А» саралаш гуруҳи пешқадамига айлантирди. Ўзбекистонлик футболчилар Ливандаги дурангдан сўнг Тошкентда Жанубий Корея билан 2:2 ҳисобини қайд этишди, Қатар ва, айниқса, Эрон терма жамоасига қарши оғир сафар ўйинларида 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

«Ҳақиқатан ҳам, миллий терма жамоани қабул қилиб олган вақтим вазият оғир эди. Аввал ҳам айтгандим: Ватан танланмайди. Ўзбекистон миллий терма жамоасида ишлаш – ҳар бир ўзбек учун шараф, деб ҳисоблайман. Ўшанда биз терма жамоанинг ҳар бир аъзоси билан яккама-якка гаплашиб, уларнинг имконияти жуда катта эканлиги, улар кўп нарсага қодир эканликларини жиддий тушунтириб чиқдик. Футболчининг фаолияти давомида жаҳон чемпионатига чиқишдек бундай қулай имконият фақат бир марта бўлиши ҳам мумкин. Ушбу имкониятни фойдаланиш, жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритиш учун Ўзбекистон футбол федерацияси, шунингдек, давлатимиз раҳбарлари томонидан барча шароитлар яратиб берилмоқда, ғамхўрлик кўрсатилмоқда», - деди Қосимов.

«Лекин ҳали катта иш қилдик, деб ўйламайман. Ҳали ўйинлар давом этмоқда. Ўз олдимизга қўйган мақсадга етишимиз учун ҳали кўп ҳаракат қилишимиз, ишлашимиз керак. Саралаш баҳслари якунига етиб, биз ўзимиз ўйлаган натижаларни қайд этганимиздан сўнг бирор гап айтиш мумкин. Ўйлашимча, ҳозирда терма жамоа аъзоларининг ўзига бўлган ишончи анча ошган, ҳозирги ҳолатимиз, имкониятимиз қандай эканлигини ҳам жуда яхши тушуниб туришибди. Мақсадимизга етиб, мухлисларимизни хурсанд қилиш учун футболчиларимиз бор кучлари билан ҳаракат қилишади», - деди Қосимов.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 2012 йил давомида Тошкентда 2та расмий, 1та ўртоқлик учрашуви ўтказди. Ўзбекистонлик футболчилар фақат Кувайт терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида ғалаба қозонишди. Қайд этилганидек, Эронга имконият бой берилди, Жанубий Корея билан дуранг ўйналди. Аксинча, сафар ўйинларида терма жамоа айниқса ишончли ўйнади. Хусусан, терма жамоамиз ўз тарихида илк бор Япония ва Эрон каби Осиё грандларини айнан сафар учрашувларида мағлуб эта олди.

«2012 йили Тошкентда бўлиб ўтган баҳсларда ёмон ўйин кўрсатдик, деб ўйламайман. Жанубий Корея терма жамоасига қарши саралаш ўйини сўзимга далил бўла олади. Бўлажак режалар ҳақида гапирадиган бўлсам, бор эътиборимизни жаҳон чемпионати саралаш баҳслари доирасида 26 март куни Тошкентда бўлиб ўтадиган Ливан терма жамоасига қарши ўйинга қаратамиз. Ўйлашимча, Гонгконг ва БАА терма жамоаларига қарши Осиё Кубоги-2015 саралаш ўйинлари Ливанга қарши баҳс олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ўз уйимизда деворларимиз ҳам қўллашига, мухлисларимиз эса бизни қўллаб-қувватлаб, 12-ўйинчига айланишларига ишонаман», - дея қўшимча қилди Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Миржалол Қосимов.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 17:16, 22.01.2013. Ўқилди: 4172 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 12
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 9
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 8
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
9 Андижон Рустам Турдимуродов 5
10 Нефтчи Зоран Марушич 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.