УЕФА 2024 йилнинг февралида “Барселона”нинг еврокубоклардан четлатилиши бўйича қарор қабул қилади, дея хабар беради "Marca".
Каталонияликлар “ПСЖ”, “Манчестер Сити” ва “Милан” билан биргаликда УЕФА молиявий қоидаларига риоя қилмаётганликда гумон қилинмоқда.
Аввалроқ, "Welt" нашри "кўк-анорранглилар" 3 йилга Чемпионлар лигасида иштирок этишдан четлаштирилиши мумкинлигини айтганди.
2023 йилнинг июль ойида "Барселона" УЕФА томонидан нотўғри молиявий ҳисобот учун 500 минг евро жаримага тортилган эди. Хабар қилинишича, клуб 2023/24 йилги мавсумда Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичидаги ўйини учун 71,5 миллион евро ишлаб олган.
Каталонияликлар Чемпионлар лигасининг 2023/24 йилги мавсумида 1/8 финалга чиқишди, уларнинг рақиби "Наполи" бўлади.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).