Бугун 23 май, 2026 йил, шанба.

  • «A» Серия
      • 22.05.2026 23:45
      • Фиорентина
      • 1:1
      • Аталанта
      • 23.05.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Интер
      • 23.05.2026 23:45
      • Лацио
      • -:-
      • Пиза
      • 24.05.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Сассуоло
      • 24.05.2026 21:00
      • Наполи
      • -:-
      • Удинезе
      • 24.05.2026 23:45
      • Торино
      • -:-
      • Ювентус
      • 24.05.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Рома
      • 24.05.2026 23:45
      • Кремонезе
      • -:-
      • Комо
      • 24.05.2026 23:45
      • Лечче
      • -:-
      • Женоа
      • 24.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Кальяри
      • 24.05.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Леванте
      • 24.05.2026 00:00
      • Жирона
      • -:-
      • Эльче
      • 24.05.2026 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Осасуна
      • 24.05.2026 00:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 24.05.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 24.05.2026 00:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Барселона
      • 24.05.2026 00:00
      • Алавес
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 24.05.2026 00:00
      • Сельта
      • -:-
      • Севилья
      • 24.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 25.05.2026 00:00
      • Вильярреал
      • -:-
      • Атлетико
      • 24.05.2026 20:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
      • 24.05.2026 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 24.05.2026 20:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Арсенал
      • 24.05.2026 20:00
      • Фулхэм
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 24.05.2026 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Брентфорд
      • 24.05.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.05.2026 20:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Борнмут
      • 24.05.2026 20:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Челси
      • 24.05.2026 20:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 24.05.2026 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Девид Ония: «Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилмоқчиман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Хорижий легионерлар / Ўйнаётган футболчилар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мамлакатимизда анчадан буён тўп суриб келаётган кам сонли легионер футболчилардан бири Дэвид Ониядир. Жорий йилги миллий чемпионатимиз нигериялик бўйдор ҳимоячи учун еттинчи мавсуми ҳисобланади. Ушбу футболчи «Бухоро» жамоасининг илк йиғинида иштирок этди. Куни кеча футболчи «Эрудит Спорт» нашрига интервью бераркан, «Динамо» клубидан таклиф тушганлигини билдирди.

— Дэвид, суҳбатимизни «Бухоро» жамоасининг йиғинлари ҳақида бошласак…
— Жамоамиз айрим сабабларга кўра декабрь ойида Бухорода йиғин ўтказа олмаганлиги боис, Янги йил байрамидан сўнг 4 январдан Тошкентда тўпландик. Йиғинда режа асосида олиб борилди. Мураббийларимиз асосий эътиборни футболчиларнинг жисмоний ҳолатига қаратишди. 16 январь кунигача машғулот ўтказгач, икки кун дам берилди. Имкониятдан фойдаланиб уйим Самарқандга қайтиб, сиз билан учрашиб турибман.

— Бу йил «Бухоро» клуби олдига юқори мақсадлар қўйиларкан. Шунга яраша таркибда ўзгаришлар ҳам содир бўлибди...
— Мақсадимиз ҳар ўйинда ғалаба қозониб мухлисларни шод этиш бўлсада, раҳбарият томонидан вазифа чемпионат олдидан қўйилади. Бош мураббийимиз таркибни кучайтирмоқда. Ҳозирда Олий лигада кўзга кўринган яримҳимоячилардан Алишер Маҳмудов «Навбаҳор»дан ва Отабек Валижонов «Шўртан»дан сафимизга келиб қўшилди. «Пахтакор»дан келган ҳужумчи Алишер Азизов ҳам биз билан бирга. Дарвоқе, терма жамоа ҳужумчиси Улуғбек Бақоев ҳам спорт формасини ушлаш учун клубимиз машғулотларида иштирок этди. У билан 2009 йилда «Динамо»да бирга тўп сургандик. Жуда кучли ҳужумчи.

— Жамоа хорижда ҳам йиғин ташкил этишни режалаштираяптими?
— Шуниси аниқки, 19 январдан яна пойтахтда йиғиламиз. 4 февралга қадар қатор назорат баҳслари ўтказилади, ўйлайманки, ҳали таркибда яна ўзгаришлар бўлади. Мукаммал таркиб йиғилгач, февраль ойининг дастлабки ўн кунлигида Туркияда йиғин ташкил этилса керак.

— Бухороликлар билан шартномани узайтирдингизми?
— Ҳа, янги бир йиллик шартномага имзо чекдим. Умид қиламанки, мухлисларимиз ва клуб раҳбарияти ишончини оқлайман.

— Билишимизча, сизни «Динамо» Самарқандга қайтариш учун ҳаракат қилган экан. Беш йил тўп сурган жамоангизга қайтишни истамадингизми?
— Яширмайман, «Динамо»га бўлган меҳрим бошқача. Нимага эришган бўлсам бари шу жамоа билан боғлиқ. Аммо, «Динамо» таклифига қадар «Бухоро»да қолишга қарор қилгандим. Бу жамоада ярим йил тўп суриб, тез киришиб кетдим. Мухлислар билан ҳам яхши муносабатдаман. Ўйлайманки, вақти келиб ҳали «Динамо»га қайтаман.

— Қаршининг «Насаф» клуби таклифи ҳақида нима дея оласиз?
— «Бухоро» жамоасида қолиш учун «Насаф» таклифини ҳам рад этдим. Мураббийим Тачмурод Агамуродов қўл остида тўп суриш маъқул деган фикрга келдим.

— Самарқандда беш йил яшаб, Бухорода муаммога учрамаётган бўлсангиз керак?
— Йўқ, бу борада ҳеч қандай муаммо йўқ. Самарқанд шаҳрининг катталигини ҳисобга олмаганда, жуда ўхшаш бўлган иккита гўзал шаҳар. Умуман олганда, Бухорога оилам билан кўчиб борганим йўқ. Турмуш ўртоғим ва фарзандим Самарқандда истиқомат қилишади. Ўзим ҳам шу ердаман. Фақатгина футбол мавсумида Бухорода клуб базасида яшаб, таътил кунлари келиб тураман.

— Мана 6 йилдирки Ўзбекистонда яшаяпсиз. Мамлакатимиз фуқаролигини қабул қилдингизми ёки ҳали улгурмадингизми?
— Ҳали олганимча йўқ. Аммо, Ўзбекистон фуқаролигини қабул қилмоқчиман. Чунки, оилам, фарзандим шу ерда туғилди. Ўзим ҳам 2007 йилдан буён шу ерда яшаб, оз мунча дўст ва танишлар орттирдим. Ўзимни бу ерда бахтлиман, дея оламан. Тўғриси, шунча йил яшаб аллақачон ўзимни самарқандлик деб ҳисоблайман.

— Ўтган йили соғлиғингиздаги муаммолар боис, чемпионатнинг ярим мавсумини ўтказиб юбордингиз. Бу йил бу борада муаммо йўқми?
— Худога шукур, соғлиғимдан нолимайман. Муаммолар ортда қолди деб умид қиламан. Ўтган мавсумнинг иккинчи даврасигача соғлиғимни тиклаб, ярим йилни яхши ўтказдим. Бу йил янада яхшироқ спорт формасида бўламан, насиб қилса. Олдинда бизни қизиқарли мавсум кутиб турибди. Мухлисларимиз ишончини оқлаш учун ҳозирдан тайёргарликларга зўр бераяпмиз. Орзу ва мақсадлар кўп. Бу режалар йўлида меҳнат қилишда давом этамиз.

Манба: www.fcdinamo.uz
Киритилди: 17:15, 25.01.2013. Ўқилди: 7064 марта. Фикрлар: 11 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик