Фарғонанинг "Нефтчи" клуби БААдаги ўқув-машғулот йиғини доирасида ўзининг сўнгги назорат учрашувини Россия Премьер-лигаси вакили "Краснодар"га қарши ўтказди. Ўйинда краснодарликлар йирик — 4:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.
Ўйиннинг бошида "Краснодар" футболчилари ҳисобни очишганди. Ўйиннинг 40-дақиқасида эса россияликлар фарғоналик футболчини ўз жарима майдончалари ичида қўполлик билан чалиб йиқитишди. Ҳакам Тубичга қизил карточка кўрсатиб, пенальти белгилади. 11 метрли жарима зарбасини Азиз Алижонов аниқ амалга ошириб, ҳисобни тенглаштирди.
Иккинчи бўлимда "Краснодар" жамоаси ўйинни 11 киши бўлиб бошлади. Улар ўйинда катта ташаббусга эга бўлишди ва Саркисян жамоаси дарвозасига 3та тўп йўллашди. Якуний ҳисоб — 4:1.
Назорат учрашуви
"Нефтчи" (Фарғона, Ўзбекистон) - "Краснодар" (Краснодар, Россия) - 4:1
Голлар: Алижонов (41-пенальти) — Конате (14), Вандерсон (54, 72), Игнатьев (63),
Огоҳлантириш: Жумаев (88)
Четлатиш: Тубич (40)
"Нефтчи": Хўжаев, Гусейнов, Холмуродова, Бобохонов, Низомиддинов, Ёқубов, Асқаралиев, Акромов, Алижонов, Саидов, Исроилов
"Краснодар" (1-тайм): Ревишвили, Марков, Марченко, Тубич, Анжелкович, Марсио, Петров, Коман, Ахриев, Жоаозиньо, Конате
(2-тайм): Городов, Марков, Мартинович, Нахушев, Хмелевской, Петров, Рустемович, Шипицин, Игнатьев, Морозов, Вандерсон.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).