Италия А сериясида кўплаб учрашувлар бўлиб ўтди. Улар орасида энг қизиқарлиларидан бири «Эннио Тардени» номли стадионда бўлиб ўтди. «Парма» ўз майдонида «Наполи»ни қабул қилди. Учрашув жуда қизиқарли ўтди. Ҳар икки жамоа ҳам ҳисоб ҳақида ўйлашмади ва натижада ҳақиқий мухлисбоп ўйин намойиш этишди.
Аввалига Марик Гамшик меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Иккинчи тайм ўрталарига келиб майдон эгалари ҳисобни тенглаштиришди: Амаурининг сайи ҳаракатлари эвазига Каннаваро ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Учрашув шундай ҳисоб билан тугайдигандай кўриниб турган вақтда катта саҳнага Эдинсон Кавани чиқди. Ҳар доимгидек ўйиндан ташқари ҳолат зонасида бетакрор бўлган футболчи бу сафар ҳам ҳимоячини ғафлатда қолдирди. Шу тариқа «Наполи» ўз ҳисобига навбатдаги уч очкони ёзиб қўйди.
Парма – Наполи 1:2
Голллар: Гамшик(20), П.Каннаваро(74, автогол ),Кавани(85).
Парма: Миранте, Рози (Амаури, 70), Палетта, Сантакроче (А. Лукарелли, 28), Гобби, Пароло, Вальдес, Маркьонни, Сансоне (Беналуан, 78), Бельфодил, Биабиани.
Наполи: Де Санктис, П.Каннаваро, Кампаньяро, Бритос, Место (Армеро, 78), Суньига, Гамшик, Джемаили, Инлер (Донадель, 63), Пандев (Инсинье, 66), Кавани.
Сампдория – Пескара 6:0 (2:0)
голлар: Эдер(31, пенальти ), Икарди(42, 56, 59, 72), Обианг(50)
Кальяри – Палермо 1:1 (0:1)
голлар: Иличич(30), Рибейро(90).
Катания – Фиорентина 2:1 (0:1)
голлар: Мильяччо(21), Легротталье(50), Кастро(88).
Аталанта – Милан 0:1 (0:1)
Гол: Эль-Шаарави(29).
Удинезе – Сиена 1:0 (1:0)
Гол: Муриэль(36).
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).