Бугун 1 январь, 2026 йил, пайшанба.

      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • 1:3
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • 2:2
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:2
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • 2:2
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • 4:1
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 01.01.2026 22:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Фулхэм
      • 01.01.2026 22:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Лидс
      • 02.01.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.01.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 19 45
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 19 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 19 30
6 Ман. Юнайтед 19 30
7 Сандерленд 18 28
8 Эвертон 19 28
9 Брентфорд 18 26
10 Ньюкасл 19 26
11 Кристал Пэлас 18 26
12 Фулхэм 18 26
13 Тоттенхэм 18 25
14 Брайтон 19 25
15 Борнмут 19 23
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 19 18
18 Вест Хэм 19 14
19 Бёрнли 19 12
20 Вулверхэмптон 19 3

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Бёрнли 1-3 Ньюкасл
19-тур Челси 2-2 Борнмут
19-тур Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
19-тур Вест Хэм 2-2 Брайтон
19-тур Арсенал 4-1 Астон Вилла
19-тур Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Январнинг энг қиммат трансферлари ҳақида биласизми?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Трансферлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Январдаги трансферлар ойнаси клублар учун бироз таваккалроқ давр бўлади. Негаки, жамоаларнинг бу пайтда қилган қарорлари доим ҳам тўғри бўлиб чиқавермайди. Январда сотиб олинган футболчиларнинг кўпи янги клубларига мослашишга қийналади. Айримлари жамоа учун нажот берса, қолганлари эса фақат муаммо келтиради. Қуйида 2017 йилдан бери қилинган АПЛнинг энг қиммат трансферларига назар ташлаймиз.

5. Михаил Мудрик («Челси»га «Шахтёр»дан – 62 миллион фунт)

Мудрик 2023 йилнинг январида «Арсенал»га ўтиши кутилаётганди. Ҳатто бу ҳақида Фабрицио Романо ҳам хабар беради. Аммо якунда бу воқеа юз бермади. Мудрик учун пойгада «Челси» ютиб чиқиб, сўнгги сонияларда ҳужумчини ўзиники қилиб олди. Украина терма жамоаси аъзоси секинлик билан яхшиланиб бораётганини кўрсата бошлади. Аммо унинг олдида ҳали узоқ йўл бор. Мудрик ўз пулига арзишини исбот қилиши лозим.

4. Душан Влахович («Фиорентина»дан «Ювентус»га – 66.6 миллион фунт)

«Ювентус» азалдан «Фиорентина»дан футболчи харид қилишни яхши кўради. Роберто Бажо, Федерико Бернардески ва Федерико Кьезаларни айнан мана шу клублар ўртасидаги келишувлар натижасида таниганмиз. 2022 йилнинг январида Влахович навбатдаги ном сифатида Флоренциядан Туринга кўчиб ўтади. Сербиялик «Ювентус» либосидаги илк ўйинида «Верона» дарвозасини ишғол этади. Афсуски, кейинчалик муаммолар кўзга ташлана бошлади. Влаховичнинг ҳозирга қадар туринликлар сафидаги натижалари кутилганидай бўлмади. Шу сабаб, у тез орада жамоасини алмаштириши кутилмоқда.

3. Виржил Ван Дейк («Саутгемптон»дан «Ливерпул»га – 75 миллион фунт)

Юқорида январда юз берган трансферлар кўнгилдагидек бўлмаслиги ҳақида айтган эдик. Аммо ушбу фикр ван Дейкка тегишли эмас. «Ливерпуль» уни сотиб олиб, адашмади. Замонавий футболда камдан кам харидлар Виржил ван Дейкники каби омадли кечади. Нидерландиялик Клопп жамоасида муҳим фигурага айланиб улгурган. Ҳимояда ван Дейк бўлгани сабабли ҳам, «Ливерпуль» яқин йиллар ичида барча совринларни қўлга кирита олди.

2. Энцо Фернандес («Бенфика»дан «Челси»га – 106.8 миллион фунт)

Фернандеснинг Европада 100 миллионлик ярим ҳимоячига айланиш тезлиги яшинникидан қолишмайди. Бунда 2022 йилги мундиал катта роль ўйнади. Шу сабабли «Челси» катта маблағлар эвазига уни олиб келди. Афсуски, клубдаги муаммолар Фернандесга ўзини кўрсатиш учун имкон бермаётир. Аргентина терма жамоаси аъзоси АПЛга келганидан буён асосан 10 ўриндаги жамоада юрибди.

1. Филиппе Коутиньо («Ливерпул»дан «Барселона»га – 142 миллион фунт)

Коутиньо учун 2018 йилда қилинган тўлов жуда шишириб юборилган эди. Аммо бразилиялик ҳақиқатдан ҳам ўз вақтида 100 миллиондан ортиғига арзийдиган футболчи бўлган. У Луис Суаресдан кейин «Ливерпул»да энг катта юлдузга айланади. Орадан кўп ўтмай, «Барселона» уни сотиб олди. Коутиньонинг қадами каталонияликлар учун жуда оғир келди. Негаки, ўша даврдан бошлаб клубда молиявий қийинчиликлар ҳукм сура бошлади. 2022 йилда ваниҳоят «Барса» Коутиньо ва унинг катта маошидан қутилди. У «Астон Вилла»га сотиб юборилади.

 

 

 

ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 11:04, 30.12.2023. Ўқилди: 2188 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Тоттенхэм Ришарлисон 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.