Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Хоразм 20 19
13 Қўқон-1912 20 18
14 Машъал 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 20 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

11/09 18:30 Машъал - Шўртан
12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Динамо - Андижон
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3878 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      08:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      10:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      12:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      14:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      16:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      18:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      20:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
      22:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Венесуэла - Колумбия.
      00:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Перу - Парагвай.
      02:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Чили - Уругвай.
      04:00 Чемпионат мира 2026. Отборочный турнир. Эквадор - Аргентина.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 11.09.2025

      05:45 Летний биатлон. Альфа-Банк Кубок Содружества. Этап 1 в Сочи. Мужчины. Гонка преследования.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      09:30 "География спорта". Йошкар-Ола.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 "Культовые".
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Гольф. Кубок Лиги Ставок. Финальный этап в Пестово, Россия.
      18:40 "Страна спортивная".
      19:00 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве.
      20:45 "Тайны звёзд спорта".
      21:15 "Что за спорт?".
      21:45 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:15 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
      00:30 "Культовые".
      01:00 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка.
      03:15 Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Новости.
      06:05 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 6 на автодроме "Игора Драйв".
      07:00 Д/ф "Защита Валерия Васильева".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Третий тайм".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      09:55 LIVE Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук. Прямая трансляция.
      12:00 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Женщины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      14:05 Специальный репортаж.
      14:25 Новости.
      14:30 LIVE Летний биатлон. Альфа-Банк Чемпионат России в Чайковском. Мужчины. Индивидуальная гонка. Прямая трансляция.
      16:25 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Амкал" (Москва) - "Салют" (Белгород). Прямая трансляция.
      21:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      21:25 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Леон Сатурн" (Раменское) - "Broke Boys" (Одинцово). Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:30 Смешанные единоборства. UFC 318 в Новом Орлеане, США. Макс Холлоуэй против Дастина Порье. Реванш 2.
      02:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      03:35 Специальный репортаж.
      03:55 Стрельба из лука. Чемпионат мира в Южной Корее. Женщины. Классический лук.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 11.09.2025

      06:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Финальный этап на трассе Монца, Италия. Гонка.
      07:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 3 в Праге, Чехия. Обзор.
      08:00 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      11:30 Мотоспорт. Спидвей. Гран-при. Этап 4 в Манчестере, Великобритания. Обзор.
      12:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      14:00 Конный спорт. "Большой шлем" в Калгари, Канада. Конкур.
      15:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 17. Эль-Барко-де-Вальдеоррас - перевал Эль-Морредеро.
      17:45 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Мужчины. Даунхилл.
      22:00 Маунтинбайк. Чемпионат мира в Вале, Швейцария. Женщины. Даунхилл.
      23:00 Киберспорт. Кубок мира в Эр-Рияде, Саудовская Аравия. Обзор, 4 эп.
      23:30 Снукер. Saudi Arabia Snooker Masters в Джидде. Финал.
      01:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      04:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 18. Вальядолид. Индивидуальная гонка с раздельным стартом.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Эдгар Гесс: «Жамоамизни тарк этганлардан хафа эмасман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Шўртан
Рукн: Интервьюлар
A A A

Айни пайтда «Шўртан» жамоаси аъзолари биринчи йиғинни якунлаб, қисқа муддатли танаффусга чиқишган. Футболчилар 31 январдан бошлаб яна Ғузорда жам бўлишади. Хўш, дастлабки йиғин қандай ўтди, бош мураббийни нима қониқтирди-ю, нима қониқтирмади? Биз шу каби саволларга жавоб олиш мақсадида клуб устози Эдгар Гессдан интервью олдик.

- Эдгар Яковлевич, «Шўртан»нинг янги мавсумга тайёргарлик режасидан ўрин олган дастлабки йиғини тугади. Йиғин ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳаммаси режа бўйича амалга ошди дея оламан. Йиғин давомида нимани режалаштирган бўлсак, ўйлайманки, ҳаммасининг уддасидан чиқдик. Бир сўз билан айтганда, йиғиндан қониқдим.

- Футболчиларнинг хатти-ҳаракати маъқул келдими?

- Ҳа. Бу борада ўйинчиларга эътирозим йўқ. Жамоада юзага келган молиявий қийинчиликларга қарамасдан, футболчилар бор эътиборни бир жойга жамлай олишди ва машғулотлар пайтида чалғимасдан шуғулланишди. Менимча, «Шўртан»дан хавотирга тушмаса ҳам бўлаверади, чунки клубнинг ҳомийлари бор, раҳбарият ишлаяпти, футболчилар ҳам етарли.

- Навбатдаги йиғин қаерда ўтказилади?

- Йиғиннинг кейинги қисмини ҳам Ғузорда ўтказамиз. 31 январдан бошлаб жамоа қароргоҳида йиғиламиз ва 10 февралгача шу ерда бўламиз. Кейинги йиғинда урғуни кўпроқ тезликка, кучга ва тўп билан ишлашга берамиз. Кейин эса Тошкентга йўл олиб ўша ерда бир нечта ўртоқлик учрашувлари ўтказамиз.

- Айтганча, ҳозир олий лиганинг барча клублари ўртоқлик ўйинларида майдонга тушиш билан банд. «Шўртан»нинг асосий таркиби эса ҳозирча бирорта ҳам назорат баҳси ўтказмади. Футболчилар фақат машғулот ўтказавериб зерикиб қолишмаяптими?

- Жорий мавсумдаги биринчи ўртоқлик ўйинимизни февралнинг ўрталарида ўтказамиз. Унгача эса махсус график ишлаб чиққанмиз ва шу график асосида чемпионатга тайёргарлик кўрамиз. Ўртоқлик ўйинлари ўтказилмаса футболчилар зерикиб қолишмайдими? Менимча, йўқ. Чунки мен ўйинчиларнинг жисмоний ҳолатини юқори даражага кўтармай туриб уларни футбол ўйнашга мажбурлай олмайман. Биз нима учун шуғулланяпмиз? Олий лига ва Ўзбекистон Кубогида яхши натижаларга эришиш учун. Шундай экан, ҳозирча эътиборни бошқа жиҳатларга қаратишга мажбурмиз. Ўртоқлик ўйинлари ўтказишга эса ҳали улгурамиз. Биринчи йиғинда йигитлар 70 фоиз тўпсиз ишлашди. Иккинчи йиғинда бу кўрсаткич 50 фоизни ташкил этади. Ва ниҳоят Тошкентдаги йиғинда 20 фоиз тўпсиз ишлашимиз мумкин.

- «Шўртан» олий лиганинг бошқа жамоаларига нисбатан тайёргарликни бироз кеч бошлади. Бу кейинчаликўз таъсирини кўрсатиши мумкинми?

- Англия, Германия клубларига эътибор беринг. Уларга яхши тайёргарлик кўриш учун бир ойдан сал кўпроқ вақт кифоя қиляпти. Улар икки ҳафта тўпсиз, яна икки ҳафта тўп билан ишлашади, шу холос. Шундай экан, биз ҳам секин-аста Европа клублари даражасига чиқишимиз керак.

- «Шўртан» кўригига келиб қўшилган янгилар ҳақида нима дея оласиз?

- Янги футболчиларнинг ҳаракатлари ёмон эмас. Тўғри, сафимизни бир нечта ўйинчи тарк этди ва уларнинг ўрнини бирданига тўлдириб бўлмайди. Аммо секин-аста ҳозирги ўйинчилар билан ҳам яхши таркибни шакллантиришга ҳаракат қиляпмиз. Шу ўринда Адама Соро, Александр Мерзляков, Игорь Таран сингари футболчиларнинг кейинги фаолиятига омад тилаб қоламан. Улар «Шўртан»да тўп суриб шу даражага етишди ва «Пахтакор», «Бунёдкор» сингари ҳар йили чемпионлик учун курашадиган клубларэътиборига тушишди. Мен ўйинчиларнинг ҳолатини тўғри тушунаман. Агар улар «Шўртан»дан кетгач, бошқа кучлироқ жамоага ўтишса, бундан фақат хурсанд бўламан.

- Бир нечта етакчиларнинг кетиши «Шўртан» ўйинига ўз таъсирини ўтказиши мумкинми?

- Бу саволга йўқ деб жавоб бера олмайман. Албатта, таъсири бўлиши аниқ. Аммо бу ҳол мени кўп ҳам ташвишга солаётгани йўқ. Мураббий шунча ўйинчи кетиб қолди деб йиғлаши керак эмас, аксинча таркибни янгидан йиғиб олиши учун бошқа чораларни кўриши лозим деб ўйлайман. Шу ўринда жамоамиз мухлисларига айтадиган гапим бор: хавотир олманглар, ҳаммаси яхши бўлади.

- Янги келган футболчилар билан шартнома тузилдими?

- Бу мавсумни янгилардан Артурас Фоменко, Павел Соломин, Тимур Айзатулов, Дилявер Абибуллаев кабилар бизда ўтказадиган бўлишди. Улар билан шартномалар тузилди.

- Жамоани Фарҳод Тожиевдан кейин яна кимдир тарк этдими?

- Ҳа. Талабларимизга мос тушмагани учун Виктор Клишинга жавоб бериб юбордик.

- Ҳозир сизни хурсанд қилаётган жиҳат нима?

- Ким жамоамизда қолишга қарор қилган бўлса, ўша футболчилардан хурсандман. Лекин сафимизни тарк этганлардан ҳам хафа эмасман, чунки футболда ҳар кимнинг ўз йўли бор ва ҳамма оиласини боқиш учун кўпроқ пул тўлайдиган жамоада ўйнашни хоҳлайди.

- Мураббийлар штабида ўзгариш борми?

- Ҳозирча йўқ. Навбатдаги йиғинга туркманистонлик ёрдамчим Сеид Сеидов ҳам етиб келади.

- Шунингдек, легионерлардан Павел Леус ҳам келиши мумкин экан.

- Литвалик дарвозабон масаласи ҳал бўлди. У 2 февраль куни Тошкентга етиб келади ва 3 февралдан машғулотларга қўшилади.

- Маълумки, аввалги мавсумда «Шўртан» ёшлари ўзларини кўрсата олишмади. Шундан келиб чиқиб ўринбосарлар устози Олег Тюлькиннинг ишини қандай баҳолайсиз?

- Олег Павловични яхши биламан. У борини бериб ишлайдиган мураббийлар сирасига киради. Ўтган чемпионатнинг биринчи даврасида ёшларимиз атиги икки марта ғалаба қозонишганди, Тюлькин келганидан сўнг иккинчидаврада тўрт марта зафар қучишнинг уддасидан чиқишди. Шахсан мен ёшлар жамоасида фақат ғузорликлар ўйнаши керак деган фикрга қаршиман. Агар маҳаллий футболчида иқтидор бўлмаса, уни мажбурлаб ўйнатгандан нима фойда? Кўп узоққа бормай, Россиядаги «Спартак», «Локомотив» академияларини олайлик. У ерда бутун мамлакат бўйлаб иқтидорларни жамоага таклиф этишади. Агар Олег Тюлькиннинг ишига четдан ҳеч ким халақит бермаса, ўйлайманки, у ҳам ўзини кўрсата олади.

Хайрулла ХОЛИҚОВ суҳбатлашди.

Манба: www.fcshurtan.uz
Киритилди: 17:04, 29.01.2013. Ўқилди: 3686 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.