Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 15 33
2 Нефтчи 15 30
3 Динамо 15 29
4 Бунёдкор 15 27
5 ОКМК 15 27
6 Пахтакор 15 26
7 Навбаҳор 15 26
8 Сурхон 15 18
9 Андижон 15 17
10 Қизилқум 15 17
11 Сўғдиёна 15 16
12 Машъал 15 15
13 Хоразм 15 14
14 Бухоро 15 13
15 Қўқон-1912 15 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум
15-тур Сўғдиёна 2-1 Қўқон-1912
15-тур Сурхон 0-0 Бухоро
15-тур Андижон 0-1 Бунёдкор
15-тур Машъал 0-1 ОКМК
15-тур Пахтакор 2-0 Навбаҳор
15-тур Динамо 2-2 Насаф
15-тур Нефтчи 2-0 Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 14.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Кубок Испании. 1/16 финала. "Уэска" - "Реал Бетис".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Аланьяспор".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Кубок Испании. 1/16 финала. "Альмерия" - "Севилья".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/16 финала. "Пиза" - "Чезена".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Ризеспор" - "Бешикташ".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/16 финала. "Марбелья" - "Атлетико Мадрид".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Гёзтепе".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Кубок Италии. 1/16 финала. "Удинезе" - "Салернитана".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Турции. "Бешикташ" - "Аланьяспор".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Кубок Испании. 1/16 финала. "Альмерия" - "Севилья".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/16 финала. "Пиза" - "Чезена".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 14.07.2025

      05:45 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Смешанная эстафета.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Классический лук. Личное первенство.
      10:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      10:35 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". SMP Formula 4. Гонка 1.
      11:10 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". SMP Formula 4. Гонка 2.
      11:45 Автоспорт. Чемпионат России. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". SMP Formula 4. Гонка 3.
      12:20 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 5 в Самаре, Россия.
      14:30 Автоспорт. Ралли. Чемпионат России 2025.
      15:00 Д/с "Век нашего спорта".
      15:30 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды.
      17:40 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      18:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины.
      19:25 "Вопреки всему".
      19:55 Д/ф "Коби Брайант. Чёрная Мамба".
      21:20 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 5 в Самаре, Россия.
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      01:25 Д/с "Век нашего спорта".
      01:55 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды.
      04:00 "Камчатка. Необыкновенные истории на краю земли".
      04:55 LIVE Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. 10 км. Прямая трансляция.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 14.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Мужчины.
      07:00 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 4 в Гамбурге, Германия. Женщины.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Автоспорт. Ралли-рейд "Шёлковый путь".
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. "Лучшее". Братья Цзю.
      13:35 Вы это видели.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Что за спорт?". "Экстрим".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:50 Д/ф "Александр Великий".
      19:55 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Нэшвилле, США. Деррик Льюис против Таллисона Тейшейры.
      21:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      23:30 LIVE Бильярд. Betboom Кубок чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:05 Смешанные единоборства. UFC 311 в Инглвуде, США. Мераб Двалишвили против Умара Нурмагомедова.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 "Культовые".
      03:55 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 4 в Мадриде, Испания. Блочный лук. Команды.
      04:50 Новости.
      04:55 LIVE Плавание на открытой воде. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. 10 км. Прямая трансляция.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 14.07.2025

      07:00 Автоспорт. WEC. Этап 5. "6 часов Сан-Паулу" в Бразилии. Лучшие моменты.
      09:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 9. Шинон - Шатору.
      11:30 Велоспорт. Женщины. "Джиро д'Италия". Этап 8. Обзор.
      12:30 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на скорость. Финалы.
      13:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      14:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      15:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 9. Шинон - Шатору.
      16:00 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор. Прямая трансляция.
      21:00 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 1 эп.
      21:30 Автоспорт. WEC. Этап 5. "6 часов Сан-Паулу" в Бразилии. Лучшие моменты.
      23:00 Скалолазание. Кубок мира. Этап 11 в Шамони, Франция. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      00:00 Парусный спорт. Гран-при. Тележурнал "Гонка на грани".
      00:30 Маунтинбайк. "Гоночные велосипеды", 1 эп.
      01:00 Велоспорт. "Тур де Франс". Этап 10. Эннза - Мон-Дор.
      03:00 Снукер. Shanghai Masters в Китае. Финал.
      04:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Паль-Аринсале, Андорра. Мужчины. Даунхилл.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

90 дақиқа қолганда...

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Миллий чемпионатлар / Испания Ла-лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Биласизми, шундай фаразлар борки, мени ростан ҳайрон қолдиради. Масалан, қайсидир жамоа бу мавсумда фалон мусобақага бор имкониятини қаратишни ният қилган. Қизиғи, бундай фикрлар асосан миллий чемпионатда пайдо бўлаётган муаммолар гирдобида янграйди. Менга бундай фаразларни қабул қила олмаслигимнинг сабаби, бу айнан қандай шаклда амалга оширишилишини тасаввур қила олмайман.

Мисол учун, «Реал». Мадрид. Ёзда жамоа кенгашиб, «келинглар, бу мавсум ЕЧЛга каттароқ эътибор қаратамиз, Ла Лигага эса камроқ» деб келишиб олишадими? Кулгилими? Йўқ, «Барселона» билан орадаги фарқ катталашиб кетгач, навбатдаги мажлисларнинг бирида амалга ошадими бунақа келишув? Бир қараганда мантиқлидек, кейинги барча ўйинларда ғалаба қозонилган тақдирда ҳам, рақибга етиб олишнинг иложи бўлмагач, нега ўзини қийнаш керак? Бор эътиборни ҳали имконият сақланиб қолган турнирларга қаратган фойдалироқ, самаралироқ эмасми?

Одамлар, бу «ўзбекча» фикрлаш. Биз у ерларда футбол айнан қандай қадриятлар устига қурилганини ҳисобга олмаяпмиз. Ҳар доим реалист бўлиши талаб қилинадиган мураббий, айниқса, у Моуриньо бўлса, шундай стратегияни ўз хаёлининг бир чеккасига киритиши мумкиндир балки. Лекин жиддий тарзда буни кимгадир сингдира олиш мумкинлигини ақлимга сингдира олмайман. Оддий фактор бор – мухлислар! Жуда катта фактор. Эътибор бераётган бўлсангиз, ҳали ҳам «Бернабеу»га бир неча минглаб мухлислар ташриф буюрмоқдалар. Ҳақиқий мадридлик мухлисларни форумлардаги тортишув ҳам, «Барселона» ҳам қизиқтирмайди – анъана, ҳар ҳафтанинг якшанбасида севимли стадионига келиш ва жамоаси ўйинини томоша қилиш. Отасидан, бувасидан қолган анъана. Ўғлини етаклаб олади. Ишонинг, «Реал» деганда, мана бу сайт ва гуёки интригани ошириш мақсадида ОАВ кўпиртираётган қандайдир қарама-қаршиликлар бу ерда бир пул. Тўғри, қандайдир фан-гуруҳлар ўртасида қандайдир манфаатлар тўқнашуви бордир, лекин бу ҳақиқий Мадрид анъанаси олдида бир чақа. Бир ўйлаб кўринг. Сиз «Реал»га қарайсиз, улар учун эса «Реал» атрофнинг ҳар тарафи. «Реал»га ҳозир сиз қараётган ракурсдан эмас, ўша мадридликнинг ракурсидан қараб кўринг. Айтмоқчиманки, ўша муҳитда яшайдиган, ҳар ҳафта ўйнайдиган футболчиларда ўша ҳар ҳафтадаги ўйинларга қандайдир бошқача муносабат бўлиши мумкинми?

Албатта, Ла Лигадаги муваффақиятсизлик ўз-ўзидан пайдо бўлиб қолгани йўқ. Бунинг ўз сабаблари бор, шубҳасиз. Бир ўхшатиш: «Барселона» қайсидир оролда истиқомат қиладиган аборигенлар, «Реал» эса ўша оролга ҳазина излаб келиб қолган қароқчилар гуруҳи. Қароқчи, бу яхши маънода, ёпишиб олманг, Жонни Депп, масалан. Аборигенлар шу ерда туғилганлар, шу ерда улғайдилар, шу ерда ўладилар. Оролдаги ҳазина, қимматбаҳо идишлардан кундалик ҳаётда фойдаланадилар, бахтли ҳаёт кечирадилар. Қароқчилар-чи? Улар айнан ҳазина топиш илинжида бир кемага ўтирганлар, ҳазина топилади, ўртада бўлинади, кейин тарқаб кетилади. Шунақа бўлиб қолдики, «Реал» ўтган йили ҳазинани қўлга киритди, Ла Лигани айнан ўша аждарҳо қўриқлайдиган ғордан ўғирлади. Ҳақли равишда. Бу психология, яна ўша ҳазина илинжида яна ўшандек ҳаракат қилиш доим қийинчилик туғдиради. Ахир ўтган йили уларни айнан шу мақсад бирлаштирган, кучайтирган эди-ку, тўғрими? «Барса»-чи? У яшайверади. Ғалаба бўладими, йўқми, ҳаёт давом этаверади.

Йўқ, мен бирини иккинчисидан устун қўймаяпман, бу икки жамоа доимо шундай анъаналарда яшаган демоқчи эмасман. Ўз вақтида «Барселона» голландлар учун карвонсаройга айланганда, «Реал» эса бутун дунёни ром этганди.  Шунчаки, шунақа давр келдики, «Барселона»да ҳозир ўн нафар абориген тўп суряпти. Улар футболчи сифатида айнан шу ерда туғилганлар, ҳазина излаб келмаганлар. «Реал» эса узоқ вақт ҳазинасиз қолган, айнан ўша ҳазина илинжида қисқа лойиҳани ишлаб чиқди, қароқчиларни йиғди, Деппга эмас, Клунига ўхшаб кетадиган бошлиқни танлади. Қайсидир маънода ҳазинага эришилди, ана энди «Барселона»дан кўра уларга қийинроқ бўлиши маълум эди ушбу мавсумда. Менимча.

«Реал»нинг ўйини кучсизлангани йўқ. Футболчиларнинг спорт формаси орқага қараб кетиб қолгани йўқ. Моуриньонинг ҳуши ҳам жойида. Фақат «Барселона»нинг рекорд старти ва бир иккита омадсиз ўйин натижасида ўртада жиддий фарқ юзага келди. Мана шу фарқ туфайли, «Реал» футболчиларида айнан Ла Лигада муаммолар юзага келаётган бўлиши мумкин. Албатта, улар ўйинларга ғалаба учун тушишади. Ўхшаб қолса, йирик ҳисоблар юзага келади. Асосийси эса, ўхшамай қолганда керакли очколарни олишдир. Ўхшамай, чиқмай қолган пайтларда ўзида куч топиш, ўйинда бурилиш ясаш, майдонда жонни жабборга бериш учун фақат тактика ва профессионализмнинг ўзи кифоя қилмайди. Профессионализм ҳар бир ўйинда 100 фоиз куч билан ҳаракат қилиш билангина чекланади. Керакли пайтда, 200 фоизни ишга солиш учун эса ўта кучли руҳият ва ишонч керак бўлади. «Реал»да айнан мана шу руҳият етишмаяпти. Ушбу мавсумда, қандайдир ўйинларни буриб ташлаган вожоҳатли «Реал»ни кўрдингизми Ла Лигада?

Мақолам танқидий эмас. Аксинча. Умидбаҳш. Мен ҳам бир фикрга қўшиламан. «Реал» Ла Лигадан кўра ЕЧЛда ёки Испания кубогида кучлироқ ўйин намойиш қилади. Бу мавсумда. Сабаби, Ла Лигага бўлган эътиборнинг йўқлигидан эмас. Бугунги «Реал»да мавжуд бўлган муаммо фақат Ла Лигага хос, сабаби айтилди, худди шу муаммонинг бошқа турнирларда ҳам чиқишига асос йўқ. Бу турнирларда ҳар бир рақиб билан юзма-юз келиш ва ғалаба қозониш орқали турнирда ютиб чиқиш имконияти мавжуд. Айни муддао.

Демак, бугун сиз ҳақиқий Эл Классико кўрасиз, анови жадвалдаги 15 очконининг хидини ҳам сезмайсиз. Мен эса «МЮ» - «Саутҳэмптон»ни кўраман. Ҳазил.  

Қаҳрамон Асланов

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:39, 30.01.2013. Ўқилди: 5641 марта. Фикрлар: 12 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 11
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 9
3 Бунёдкор Луис Качорри 8
4 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
5 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 5
9 Нефтчи Зоран Марушич 5
10 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.