«Ливерпуль» ўтган йиллар давомида январь ойидаги трансфер ойнасида бир қанча қиммат шартномалар тузишга муваффақ бўлди ва биз уларнинг қишки энг қиммат 10 та битимини эътиборингнизга ҳавола этамиз.
Мерсисайдликлар айни вақтда Премьер-лиганинг энг юқори поғонасида келмоқда, Юрген Клопп мавсумнинг иккинчи ярмида чемпионликни қўлга киритиш мақсадида ҳар мавсум қишки трансферлар ойнасида бир қанча футболчиларни жамоага таклиф қилган.
10. Даниель Аггер 6 миллион фунт
2006 йилда «Брондбью»дан олиб келинган Аггер ўзининг ишончли ҳимояси ва майдонни яхши кўра билиши билан «Ливерпул»да рамзий қаҳрамонга айланди.
«Ливерпуль» сафида 232 та ўйин ўтказган ва яна икки мавсум «Брондбью»да ўйнаганидан сўнг, Аггер 2016 йилда футболчилик фаолиятини якунлаган.
У футболдан кетиши билан-оқ Марбелага кўчиб ўтди ва у ерда бир қанча бизнесларни юрита бошлади.
9. Фернандо Мориентес - 6.3 миллион фунт
Мориентеснинг фаолияти ажойиб кечган. У 2004 йилда «Монако»нинг Чемпионлар лигаси финалигача чиқишида энг катта ҳиссасини қўшди. Фернандонинг трансфер ваколати "Реал Мадрид"га тегишли эди ва «Ливерпул» испаниялик ҳужумчини "Сантяго Бернабеу"дан «Энфильд»га олиб келиш учун 6,3 миллион фунт стерлинг сарфлади.
Аммо у 18 ой давомида барча мусобақаларда «Ливерпуль» сафида 60 та ўйинда 12 та гол урган, кейинги мавсумда эса «Валенсия» сафида 19 та гол уришга муваффақ бўлди.
8. Мартин Шкртель - 6.5 миллион фунт
Шкртель 2008 йилда «Зенит»дан келганидан сўнг «Ливерпуль» билан тўққиз мавсумни ўтказди ва бу йўлда кўплаб унутилмас лаҳзаларни бошдан кечирди.
2016 йилда клубни тарк этгандан сўнг, ҳимоячи 2022 йилда профессионал фаолиятини якунлашдан олдин Туркия, Италия ва ватани Словакия клубларида ўйнади.
7. Фелипе Коутиньо - 7.5 миллион фунт
Коутиньо «Ливерпуль»даги беш йиллик фаолияти давомида мухлисларнинг ёдида анчагина сақланиб қолди.
Жозибали дриблинг ва 35 ярддан тўпни рақиб дарвозасигача олиб бориш қобилияти билан бразилиялик плеймейкер 2018 йилда «Барселона»га 142 миллион фунт стерлингга сотилишидан олдин Премьер-лиганинг энг яхши ўйинчиларидан бирига айланди.
Аммо унинг фаолияти аллақачон «Энфильд»да чўққига чиққанди. Испаниядаги умидсизликдан сўнг, Коутиньо "Астон Вилла"га келиб қўшилди ва Унаи Эмери қўл остида ўзининг дастлабки кунларида бир оз муваффақиятга эришди.
Айни дамда 31 ёшли ярим ҳимоячи Қатарда «Ал-Дуҳаил»да ижара асосида ўйнамоқда.
6. Даниель Стариж - 12 миллион фунт
2013 йилда «Челси»дан шартнома имзолаган Старриж ўзининг энг яхши даврларини айнан Лондон клубида ўтказди.
Жароҳатлар унга кейинги фаолиятида тўсқинлик қилди ва «Трабзонспор» ва "Перт Глори" билан қисқа вақт ўтказгандан сўнг, у ҳозирда эркин агентга айланган.
5. Луис Суарес - 25 миллион фунт
Суарес «Энфильд»га 2011 йилда Фернандо Торрес билан тандем сифатида ўйнаши учу олиб келинган эди, фақат Энди Керролл орада рақобат яратиб турарди.
Яхшиямки, уругвайлик ҳужумчи ишончни оқлади. Унинг «Ливерпуль»даги фаолияти баҳс-мунозаралардан холи бўлмаган, аммо 2013/14 йилги мавсумда 31 та гол ва 17 голли узатма узоқ вақт хотирада қолади.
Ҳозирда у Бразилиянинг «Гремио» клубидан кетди ва "Интер Майами"нинг 2024 йилги МЛС кампаниясида эски дўст Месси билан бирга бўлади.
4. Эндрю Керрол - 35 миллион фунт
2011 йилда Британия рекорди – 35 миллион фунт стерлинг эвазига вертолётда «Ливерпуль»га етиб келган. Атиги 14 та гол урган Керроллга катта умид боғлаган эди.
Керол АПЛнинг 44 ўйинида бор йўғи 6 та гол урди, ундан олдин "Вест Хем"га бошланғич тўловнинг ярмидан камроғига юборилди.
Айни вақтда 35 ёшни қаршилаган ҳужумчи Франциянинг «Амиен» клубида фаолиятини давом эттирмоқда.
3. Коди Гакпо - 37.2 миллион фунт
«Ливерпуль» Гакпо билан шартнома имзолаш учун вақтни бой бермади, чунки «қизиллар» ўтган йилнинг январь ойида трнасфер ойнаси очилишидан олдин ПСВ билан келишувга эришган эди.
Нидерландия терма жамоаси футболчиси Юрген Клоппга жамоасига келиши билан-оқ асосий таркибга кирди. Мураббий уни кўпинча Дарвин Нуньес ва Диого Жота кабилар билан алмаштиради.
2. Луис Диас - 37.5 миллион фунт
2022 йилда Садио Мане тахти вориси сифатида шартнома имзоланган Диазда «Энфильд»да узоқ ва муваффақиятли фаолият олиб бориш учун барча сифатлар мавжудлигини исботлаб бормоқда.
Унинг инглиз футболидаги биринчи ярим мавсуми муваффақиятли кечмади, чунки колумбиялик футболчи гол уришдан кўра кўпроқ ассист қайд этди.
«Ливерпуль»даги 2022-23 йилги мавсумни у жароҳат туфайли ўтказиб юборди, аммо қанот ярим ҳимоячиси «Ньюкасл» устидан қозонилган ғалабада катта таассурот қолдирди ва «қизиллар»нинг Премьер-лига чемпионлигини қўлга киритиш умидида муҳим роль ўйнайди.
1. Виржил Ван Дейк - 75 миллион фунт
2017 йилнинг ёзида Ван Дейкни қўлдан бой берганидан сўнг, «Ливерпуль» бошқа мақсад сари интилмасдан, ўз нишонидаги футболчини олиш учун олти ой кутишга қарор қилди ва уларнинг кутгани бежизга кетмади.
Марказий ҳимоячи «мерсисайдликлар» сафига 75 миллион фунт эвазига қўшилди, қолгани эса тарих. Клубда ўйнаган энг буюк ҳимоячилардан бири.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).