Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Трансфер бозорининг сўнгги кунидан онлайн трансляция (Сўнгги қисм)

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Трансферлар / Тахминлар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Шу пайтга келиб барча шартномалар имзоланиб бўлинган энди расмий хабарлар чиқишни кузатамиз.

«Фулҳэм» «Аякс»нинг 26 ёшли яримҳимоячиси Эйонг Энони ижарага олди. Футболчининг ижара муддати беш ойни ташкил қилади.

Англия терма жамоаси ва «Бирменгем» дарвозабони Жек Батленд «Сток Сити» сафига бориб қўшилди. Асосий дарвозабоннинг жароҳати олганидан кейинги бу трансфер орқа чизиқни кучайтириш учун қилинган қарор бўлди.

Тошкент вақти билан 04:00. Биг Бен соати жиринглагани каби Британияда ҳам трансфер ойнаси ёпилди. Бундан буёғига энди шу дақиқагача амалга ошиб бўлган трансферлар борасида маълумот бериб борамиз.

«Интер» 19 ёшли Уругвайнинг «Дефенсор» клуби футболчиси Диего Лаксальт билан шартнома имзолади.

«Ньюкасл» жамоанинг испаниялик ҳужумчиси Хиско билан шартномасини бекор қилди. Менимча Хиско француз тилини яхши билмаса керак...

«Арсенал»нинг янги чап қанот ҳимоячиси Начо Монреаль лондонликлар таркибида оладиган ҳафталик маоши миқдори 60 минг фунт стерлингни ташкил қиладиган бўлди. Шартнома тўрт ярим йилга мўлжалланган.

«Тоттенҳэм»нинг 25 ёшли ҳужумчиси Саймон Доукинс асосий таркибга кира олмаслигига кўзи етгач, «Астон Вилла»га ижара асосида ўтадиган бўлди.

Мирча Луческуга жавобан эса Виллиан пулларга ишора қилгандек, «мана бууунча» деган ишорани кўрсатмоқда

Ҳамма кутаётган трансфер қайси? Албатта бу Кака. Бразилиялик футболчи «Реал»да қоладими, ёки бошқа жамоа сафига ўтадими? Бу борада энг сўнгги «қайноқ» хабар тез орада чиқиши кутилмоқда. Кузатишда давом этамиз, ухлаб қолманг.

«Спортинг» ва «Порту» Клебернинг ижараси борасида келиша олишмади. Бразилиялик футболчи «Порту»да қоладиган бўлди. Ўзи бир пайтлари «Динамо» Киевда тузуккина ўйнаб юрудинг, каллангни бизга бермайсанми ёриб... ие узр, бироз трансфер бозоридаги сокинлик туш кўришимизга ҳам имкон берибди.

«Эвертон» футболчиси Магайе Гуйенинг Францияга қайтиши ҳақида хабар бергандик. Бу жамоа «Брест» бўлиб чиқди.

Ниҳоят «Аякс» Исаак Куэнканинг ижарага олинганини расман тасдиқлади. Энди футболчи яқин беш ой давомида Голландия чемпионатида тўп суради. Виланованинг йўқлиги голландларга иш берди, шекилли...

«Сити»дан кутган портлашимиз ёш футболчиларга эътибор бўлиб чиқди. «Шаҳарликлар» «Лорьян»нинг 17 ёшли яримҳимоячиси Секу Фофана билан шартнома тузмоқда, деб ёзади «Eurosport France» нашри.

Куннинг энг қиммат трансфери бўлиб қолаётган Виллиандан (35 миллион евро) «Шахтёр» устози Мирча Луческу хафа: «Виллиан Англиянинг жуда кучли жамоалари, чемпионлар лигасида мунтазам иштирок этувчи «Барселона», «Реал», «Бавария» ёки «Манчестер Юнайтед»каби жамоаларига ўтиш орзусини эмас, пулни танлади. Афсусдаман, бироқ бу унинг ҳақиқати», дейди Луческу.

Россиялик 19 ёшли футболчи Максим Жестоков эса фаолиятини Португалиянинг «Брага» жамоасида ўтказадиган бўлди. Энди «Брага»да россиялик футболчилар сони иккитага етди. Жестоков ва Станислав Крицюк.

«Шахтёр» раҳбарлари эса Виллианнинг трансферини тасдиқлашмоқда. Донецкликлар бош директори Сергей Палкин ҳам шу фикрни билдириб ўтди: «Клуб ҳозирда Виллианнинг трансфери борасида «Анжи» билан сўнгги музокараларни ўтказмоқда. Бу музокараларнинг якуний натижаси эртага маълум бўлади», дейди Палкин.

Питер Одемвингие ва «КПР» ўртасидаги музокара катта бир триллерни келтириб чиқариши мумкин. «КПР» вакиллари уни жамоа офисига келмаганини таъкидлаётган бўлса, «Вест Бромвич» адвокатлари «ўзбошимча фарзанд»ни танобини тортиб қўйиш мақсадида суд ишини очмоқчи.

«Эвертон» чемпионшип вакили «Барнсли» клубининг 18 ёшли яримҳимоячиси Жон Стоунзнинг ўз сафига қўшиб олмоқчи. Улар футболчи учун 3 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёр. Жамоа ҳужумчиси Магайе Гуйе эса Францияга ижарага кетиши кутилмоқда.

Леандро Дамиаонинг трансфери амалга ошмаганига сабаб сифатида футболчи учун 17 миллион фунт стерлинг маблағ талаб қилингани кўрсатилмоқда. Шунингдек, «Интернасьонал» футболчининг 70 фоиз трансфер ҳуқуқини сотишга розилик берган. Қолган 30 фоизи эса «Атлетико Ибирама» клубига ўтишини талаб қилишган.

Куенка ниҳоят «Барселона»нинг офисига келди. У «Аякс»га ўтиш борасидаги сўнгги ишларни олиб бормоқда.

«Арсенал» ва «Малага» Начо Монреалнинг трансфери борасидаги сўнги келишувга келишди. ББC нинг хабар беришича, трансфер қиймати 8,5 миллион фунтни ташкил қилди.

Англияда транфер ойнасининг ёпилишига икки соат қолди. Энди энг қайноқ янгиликлар бўлиши аниқ.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:25, 01.02.2013. Ўқилди: 10207 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду 15 ёшида юрагидаги муаммолар сабаб оғир операцияни бошидан кечирган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.