Бугун 11 май, 2026 йил, душанба.

      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • 2:0
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • -:-
      • Эльче
  • «A» Серия
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • 2:3
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • 2:3
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Албаниялик мураббий: «Хебай Ўзбекистондаги ўйинлари орқали Албания терма жамоасига муносиб эканлигини исботлади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Андижон
Рукн: Интервьюлар
A A A

Рубин Хебай – шубҳасиз Суперлига юлдузига айлана олди. Унинг учун 2023 йилги мавсум ёрқин лаҳзаларга бой ўтди. Энг яхши трансферлардан бири сифатида ўзини мутлақо оқлади. Суперлиганинг энг яхши футболчиси нафақат Ўзбекистонда, балки она юрти – Албанияда ҳам трендга айланди. Унинг номи биздаги каби у ерда ҳам жуда кўп тилга олиняпти. Қандай савиядаги ҳужумчилигини исботлаган футболчи ҳақида Албанияда нима дейишаётгани рости биз учун жуда қизиқ ва муҳим эди.

Футболчимизнинг энг яхши ўйинчига айлангани ҳақида бутун Албан матбуоти бонг урмоқда. Бу эса у ерда ҳужумчимизга эътибор ҳамда қизиқишни янада ошириши муболағасиз. Хўш, Хебайнинг Албания терма жамоасига жалб этилиш имконияти қандай? Боз устига бу йил терма жамоа ўз тарихида биринчи маротаба Европа чемпионатида қатнашади. “Андижон” матбуот хизмати ушбу масалага жиддий киришган ҳолда Рубин Хебайни яхшироқ биладиган албан мутахассисини излаб топди.

Хебай “Андижон” клубига келгунига қадар Албаниянинг “Теута” жамоасида тўп сурган. Мазкур клубда унга бош мураббийлик қилган Ренато Арапи билан боғландик. У ўз вақтида Албания терма жамоасида фаолият олиб борган ва “Теута” билан совринларни ютган.

Хебай билан “Теута”даги фаолияти ҳақида  

“Ҳа, Ўзбекистонга кетганидан бери мен уни узоқдан бўлса ҳам кузатиб бораман, - дея гап бошлади, Арапи. - У билан футболчилик давримдаёқ “Теута”да бирга ўйнаганмиз. Мен билан жамоадош эди, бир мавсумда 2 та соврин ютишга эришгандик. Рубин келганидан кейин нафақат мен, барча жамоадошларим билан унинг юқори истеъдод эгаси эканлигини сезганмиз. Муваффақиятли ўйинлардан сўнг жамоасини алмаштирди ва мен мураббий бўлиб ишлашни бошлаганимда яна таркибимизга қўшилди. Мураббий бўлганимдан сўнг клуб президентидан Хебайни олиб келишни сўрагандим. Чунки 2 та ҳужумчи билан яхшироқ натижаларга эриша олишимизга ишонгандим. У нафақат футболчи, балки инсон сифатида ҳам жуда ажойиб. У киришимли йигит ва жамоада ички муҳитни бир маромда ушлашда катта фойдаси теккан”.

Рубинни Албания терма жамоасига чақирилиши тарафдори

“Албатта, медиада Рубин Хебай ҳақида кўп гапиришади ва у буларнинг барчасига муносиб. Унда бор хусусиятлардан келиб чиқиб, албатта миллий терма жамоада бўлиши керак, деб ҳисоблайман. Буни бир неча марта Ўзбекистондаги ўйинлари билан исботлай олди. Аминманки, миллий жамоа мураббийлар штаби уни ва бошқа барча албаниялик футболчиларни кузатиб боришмоқда. Чунки ҳозирда миллий терма жамоамизда менинг фикримча, ҳозиргача бўлган даврлардаги энг кучли мутахассислар жамоаси ишламоқда”.

Миллий терманинг илк бор Европа чемпионатига йўл олгани ва рақобат тўғрисида

“Албатта, бутун албан халқи ушбу муваффақиятдан жуда хурсандмиз. Тарихда биринчи марта саралаш гуруҳимизни биринчи ўринда якунладик. Миллий жамоадаги ҳужумчилар етишмовчилигини инобатга олган ҳолда Хебай жамоага жалб этилиши керак, деб ҳисоблайман. Мураббий сифатида унинг фойдасига ишламайдиган бир жиҳатни айтиб ўтган бўлардим. Миллий жамоамиздаги услубга кўра бизга тезкор ҳужумчи керак бўлади. Чунки жуда кучли рақибларга қарши баҳс олиб борамиз. Ҳимояда яхши блокни ҳосил қилиб, тезкор ҳужумларга ўтишимиз керак. Бошқа тарафдан у учун терма жамоада жуда катта рақобат мавжуд. Негаки, ҳужумчи ролида унга “Челси” футболчиси Армандо Броя рақобатчилик қилади”.

Футболчимизнинг голлари ҳамда имконияти хусусида

“Ҳа, унинг кўплаб голларини кўрдим. Имкониятларини билган ҳолда айтишим керакки, Хебай ушбу мавсумда ҳафтадан-ҳафтага яхшигина ўсишга эришди ва келажакда ҳам шу таҳлид давом этади. Тез орада уни миллий терма жамоада кўришга умид боғлайман. Чунки Рубин бунга муносиб. Очиғи, Хебай 13-титулини қўлга киритиши ҳақида эшитганимда жуда хурсанд бўлдим. Мен ҳам миллий терма жамоанинг бир қисми бўлганман. Футболчилик фаолиятимни якунлагач, “Теута”да мураббийликни бошладим. Саудия Арабистонида ҳам ёрдамчи мураббий сифатида ишладим”, - дея сўзини якунлади, албан мутахассиси.

"Андижон" матбуот хизмати.

P.S. Бу ҳали якун эмас. Тез орада Албания терма жамоаси медиа раҳбари Фатжон Кодра билан эксклюзив суҳбатни ўқийсиз.

Манба: https://t.me/andijonpfc
Киритилди: 08:34, 12.01.2024. Ўқилди: 3706 марта. Фикрлар: 5 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тарихидаги энг тез гол атиги 2,1 сонияда урилган. Уни 2017 йилда англиялик футболчи Марк Барровс киритган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик