Бугун 8 июнь, 2026 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«БТА Футзал» ўрнини мустаҳкамламоқда, Ирсалиев хет-трикка эришди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Фикрлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Таркибида Ўзбекистон миллий терма жамоасининг 4 нафар ўйинчиси тўп сурадиган Қозоғистоннинг «БТА Футзал» фузал клуби Қозоғистон чемпионатининг 11-турида «ОзенМунайГаз»га қарши ўйинларда иккита ғалабага эришиб, мусобақа жадвалидаги ўрнини мустаҳкамлаб олди.

Куни кеча футзал бўйича Қозоғистон чемпионатининг 11-тур учрашувлари бўлиб ўтди. Икки кунлик ўйинлар давомида Олма-Отанинг «БТА Футзал» клуби чемпионат ўртамиёналаридан бири, Жанаозеннинг «ОзенМунайГаз» клубини мағлубиятга учратди. Жамоалар ўртасидаги дастлабки ўйин 4:2 ҳисобида олма-оталиклар фойдасига ҳал бўлди. Бир кун ўтиб «БТА Футзал» ўз дарвозасидан бор-йўғи иккита тўп ўтказиб юбориб, рақиб дарвозасига олтита гол ургани ҳолда, натижани янада яхшилади.

Қайд этиш жоиз, ҳар иккала ўйинда ҳам «БТА Футзал»нинг ўзбекистонлик легионерлари ўзларини яхши томондан кўрсата олишди. Биринчи ўйинда Фарҳод Абдумавлонов ва Шуҳрат Тожибоев биттадан голни ўз ҳисобларига ёзиб қўйишган бўлса, Дилшод Ирсалиев иккинчи ўйин қаҳрамонига айланди. Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси хет-трикка эришиб, жамоасининг Жанаозендан келган рақиби устидан кетма-кет иккинчи ғалабани қўлга киритишига катта ҳисса қўшди. Ундан ташқари, 11-турнинг иккинчи ўйинда Ўзбекистон терма жамоасининг бошқа ўйинчилари – Олег Холмуҳамедов ва Фарҳод Абдумавлонов ҳам биттадан гол уришга муваффақ бўлишди.

Қозоғистон чемпионати 12-тур учрашувлари 6 ва 7 февраль кунлари бўлиб ўтади. Унда «БТА Футзал» мавсум аутсайдери, Олма-Отанинг ЦСКА жамоасига қарши майдонга тушади.

22 учрашувдан cўнг «БТА Футзал» ҳисобида 57 очко бўлиб, бу унга Қозоғистон чемпионатида ҳозирча иккинчи ўринни эгаллаб туриш имконини бермоқда. Ўзбекистонлик легионерларнинг жамоаси мусобақа карвонбошиси – «Қайрат»дан 7 очкога ортда қолмоқда. Айни вақтда, энг яқин таъқибчиси – «Тулпор»дан «БТА Футзал» 5 очкога ўзиб кетган.

Мавсум давомида 24та гол уришга муваффақ бўлган Дилшод Ирсалиев мусобақа тўпурарлари пойгасида муносиб ўринни эгаллаб турибди. Ҳужумчи 3-ўринни «Ушкин-Искра» жамоаси ўйинчиси Шиникулов билан бўлишиб турибди.

Футзал бўйича Қозоғистон чемпионати, 11-тур учрашувлари
«ОзенМунайГаз» — «БТА Футзал» 2:4 (1:1)
Голлар: Даулетов 3, Кенжебаев 35 — Кононенко 5, 27, Абдумавлонов 32, Тожибоев 35
Огоҳлантиришлар: йўқ
Ҳакамлар: Нагишпаев, Фриденталь (иккиси ҳам — Семей)
31 январь. Жанаозен. «Энергетик». 800 томошабин.

«ОзенМунайГаз» — «БТА Футзал» 2:6 (2:4)
Голлар: Гусейнов 12, Ешанов 16 — Холмуҳамедов 3, Ирсалиев 11, 16, 17, Альжаксин 31, Абдумавлонов 36
Огоҳлантиришлар: Мамаев 17 — Кононенко 18, Холмуҳамедов 40
Ҳакамлар: Фриденталь, Нагишпаев (иккиси ҳам — Семей)
1 февраль. Жанаозен. «Энергетик». 800 томошабин.

Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 18:56, 04.02.2013. Ўқилди: 3147 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик