Бугун 11 май, 2026 йил, душанба.

      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • 0:0
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • 2:0
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 12.05.2026 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Леванте
      • 12.05.2026 23:00
      • Бетис
      • -:-
      • Эльче
  • «A» Серия
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • 2:3
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • 2:3
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 79
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 36
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
36-тур Вест Хэм 0-1 Арсенал

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Навбаҳор-Фарм» жамоаси Про лигадан четлаштирилиши, «Навбаҳор»га нисбатан эса санкция қўлланилиши мумкин

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Про-лига / Умумий
Рукн: Янгиликлар
A A A

«Суперлига ва Про лига регламенти»нинг 14.9-бандида бошқа ташкилотлар ҳамда ўз расмийлари олдида бажарилмай қолган молиявий мажбурияти бўлмаса, шунингдек, ОФК лицензиясини қўлга киритиш шарти билан футбол клубига фарм жамоа ташкил этиш ҳуқуқи берилган.

Шу асосда "Навбаҳор" футбол клуби қошида фарм жамоа ташкил этилган бўлиб, у 2020-22 йиллар давомида Биринчи лигада, 2023 йилда эса Про лигада иштирок этди. Сир эмаски, Про лига мусобақасининг ўз талаблари бор бўлиб, унга кўра жамоа Намангандаги "Марказий" стадиондан фойдаланишига тўғри келди. Бироқ мавсум давомида учрашувларни ташкил этиш ва Лига талаблари асосида фаолият олиб боришда қатор камчиликларга йўл қўйиб келди. Лиганинг расмий огоҳлантиришларига нисбатан клуб ижобий реакция кўрсатмади.

Шунингдек, "Навбаҳор" футбол клуби футболчи ва мураббийлар билан кичик бўлмаган суммали шартномалар тузиб, уни Лига рўйхатидан ўтказиб келаётган бўлсада, сўнгги тўрт мавсум давомида бевосита Лига олдидаги мажбуриятларини ўз вақтида бажаришда оқсаб келди. Жумладан, Лига ва клуб ўртасида имзоланган шартномага кўра, "Навбаҳор" ўз молиявий мажбуриятини ўтган йилнинг май ойида тўлиқ бажариши лозим эди. Бироқ 2024 йилнинг январь ойи ҳолатига кўра энг катта қарздорлик "Навбаҳор"га тегишли бўлиб турибди.

Қўшимчасига, футбол клуби ЎФА талабига асосан 10 январь санасига қадар ишчи-ходимлар олдидаги қарздорлик тўлиқ бартараф этилгани юзасидан расмий ахборот бермади ва фақатгина оғзаки жавоб билан чекланди. Бу эса Ассоциация ҳамда Лига талабларига нисбатан ҳурматсизлик ҳисобланади.

4 январь куни Лига расмий хат билан чиқиб, 12 январь санасига қадар "Навбаҳор фарм" масаласида аниқ таклиф киритилишини сўради. Шунга қарамай, 15 январь ҳолатига кўра ҳам клуб расмий жавоб қайтармади. Ваҳоланки, ЎФА тегишли қўмитаси клубга нисбатан янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга тақиқ киритган бўлсада, бу давр ичида "Навбаҳор" қатор футболчилар билан шартнома имзолаётгани юзасидан маълумотлар бор. ФИФА талабига кўра мазкур шартномалар 1 ой ичида, Лига талабига кўра 20 кун ичида рўйхатга олинмаса, "Навбаҳор" навбатдаги жарима санкцияларига дуч келади. Айни вақтда эса ЎФА талаби билан клуб учун шартномаларни онлайн рўйхатдан ўтказиш платформаси ёпиб қўйилган.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, «Навбаҳор-Фарм» жамоасини Про лигадан четлаштириш масаласи кун тартибига киритилди. 16 январь куни эса ЎФА тегишли қўмитаси қарздорлик билан боғлиқ талабларни ўз вақтида бажармаган футбол клубларига нисбатан санкция қўллаш учун йиғилади.

Лига "Навбаҳор" футбол клубининг 2023 йилги мавсум давомида кўрсатган натижаларини қадрлайди. Вилоят ҳокимлиги кўмаги билан клубга катта сармоя киритилди ва унинг аввалги обрўсини тиклаш йўлида қатор ишлар амалга оширилди. Бироқ бевосита клуб структурасида фаолият олиб борадиган мутахассислар ва уларнинг ўз ишига профессионал ёндашуви юзасидан Лигада қатор саволлар мавжуд.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 23:59, 15.01.2024. Ўқилди: 2459 марта. Фикрлар: 0 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 2010 йилги Жаҳон чемпионатида Пол лақабли саккизоёқ Германия ўйинлари натижасини тўғри башорат қилиб, машҳур бўлиб кетган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик